← Назад
Решение #2852796 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| нинг | 236 | — | law | |
| бандида ФК | 957 | — | law | |
| тиши ФК | 957 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1204-2504/5310-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил 04 ноябрь
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова
раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг даъвогар
“APE
INSURAN E” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгарХOLMUMINOVA MAVJUDA ERKIN QIZI якка тартибдаги тадбиркордан
26 325 017,78 сўм қарздорликни суброгация тартибида ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили
З.Хатамов (23.12.2024 йилдаги 152-сонли ишончнома асосида), жавобгар – якка
тартибдаги тадбиркор М.Холмуминова иштирокида, видеоконференцалоқа
режимида Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси
(кейинги ўринларда палата деб юритилади) даъвогар “APE INSURAN E”
акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади)
манфаатида Сирдарё туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан
мурожаат қилиб, ХOLMUMINOVA MAVJUDA ERKIN QIZI якка тартибдаги
тадбиркор (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
26 325 017,78 сўм қарздорликни суброгация тартибида ундиришни сўраган.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор
қилинган “Капиталбанк” АТБ ишда вакили иштирокини таъминламади.
Ушбу ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 170-моддасига кўра низони “Капиталбанк” АТБ вакили
иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризадаги важларни
такрорлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари, “Капиталбанк” АТБ
билан ўрталарида 17.09.2024 йилда кредит шартномаси тузилганлигини,
шартномага кўра, жавобгарга 93 480 000 сўм кредит маблағи ажратилиши
белгиланганлиги, жавобгар кредит маблағи эвазига “DAMAS” русумли машина
олганлигини ва ушбу машинани кредит таъминоти сифатида гаровга
қўйганлигини, бироқ тадбиркорлик фаолиятида инқироз бошланганлиги учун
фоиз ва асосий кредит қарздорлигини тўлай олмаганлиги, банк ходимлари
кредит қарздорликни муддатида тўламаса, қарздорлик ошиб кетишини
айтишганлиги учун кредитга олинган “DAMAS” русумли машинани
“Капиталбанк” АТБга ихтиёрий равишда топширганлигини, кредит олгандан
бери кредит қарздорлиги бўйича бирон маротаба нақд ёки нақдсиз пул
кўринишда кредит қарздорликни тўламаганлигини билдириб, қонуний қарор
қабул қилишни сўради.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни ва ишни
кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
- иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
ФК 957-моддаси биринчи қисмига кўра, агар мулкий суғурта
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи
(наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан
талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган
суғурталовчига ўтади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 29.11.2017 йилдаги
“Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал
этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 45сонли қарорининг 18-бандида ФКнинг 957-моддасига мувофиқ, агар мулкий
суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта
қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун
жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта
товонини тўлаган суғурталовчига ўтади. Бироқ, шартноманинг била туриб
зарар етказган шахсга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқи суғурталовчига ўтишини
истисно қиладиган шартлари ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди.
Судларга тушунтирилсинки, қонун ҳужжатларида талаб қилиш ҳуқуқи
суғурталовчига ўтиши учун талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳақида
алоҳида келишув тузилиши назарда тутилмаган. Ушбу ҳуқуқнинг ўтиши
ФКнинг 957-моддаси ва суғурта шартномасининг ўзи асосида амалга
оширилади, деб тушунтириш берилган
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 17.09.2024 йилда жавобгар ва
“Капиталбанк” АТБ ўртасида 168/1520/МА-рақамли кредит шартномаси
тузилган. Шартномага кўра, “Капиталбанк” АТБ жавабгарга ўз эҳтиёжлари
учун йиллик 27,9 фоиз устама билан 60 ой муддатга 93 480 000 сўм кредит
ажратилиши белгиланган. “Капиталбанк” АТБ томонидан кредит шартномаси
шартлари бажарилган, бироқ, жавобгар график тўловлари кредит қарздорликни
қопламаган.
“APE INSURAN E” акциядорлик жамияти ҳамда АТБ “Капиталбанк”
ўртасида 30.12.2021 йилда 0100-018-сонли банк кредит портфелини суғурта
қилиш бош шартномаси тузилган. Шартномага кўра, кредит шартномасига кўра
кредит қарздорликни (асосий қарз, фоиз қарз) ўз вақтида сўндирмаслик,
суғурта ҳодисаси деб ҳисобланиши белгиланган.
Ушбу суғурта шартномасига кўра, 25.09.2023 йилда 0110/1426/1/2200018011-сонли суғурта полиси ҳамда 2024 йил 16 декабрда 0100/1426/1/2200018-
014-сонли электрон суғурта полиси берилган.
APE
INSURAN E” акциядорлик жамияти суғурта қўмитасининг
3835-сонли қарори билан “Капиталбанк” АТБ Ягона филиали кредит
портфелидан ўрин олган кредит шартномалари бўйича қарз олувчилар
томонидан кредитнинг асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоизларни тўлаш
бўйича мажбуриятларини ўз вақтида бажармаганлиги тўғрисидаги суғурта
қилдирувчи томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар ўрганиб чиқилиб, суғурта
ҳодисаси деб тан олинган ва "APE INSURAN E” акциядорлик жамиятининг
30.05.2025 йилдаги фармойиши билан 30.05.2021 йилдаги 0100/018-сонли
кредит портфелини суғурталаш бош шартномасига кўра жами 228 535 564,05
сўм суғурта товони “Капиталбанк” АТБ ҳисобрақамига ўтказиб берилиши
белгиланган. Мазкур 228 535 564,05 сўм суғурта товонининг 26 325 017,78 сўм
қисми 30.05.2025 йилдаги 2758-сонли тўлов топшириқномаси билан
ХOLMUMINOVA MAVJUDA ERKIN QIZI якка тартибдаги тадбиркорнинг
банк олдидаги кредит қарздорлиги учун ўтказиб берилган.
Даъвогар томонидан 2025 йил 07 июлда жавобгарга суброгация тартибида
талабнома билан мурожаат қилинган.
Бироқ даъвогарнинг ушбу талаби жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Оқибатда, даъвогар судга даъво киритиб, ХOLMUMINOVA MAVJUDA
ERKIN QIZI якка тартибдаги тадбиркордан 26 325 017,78 сўм сўм
қарздорликни суброгация тартибида ундиришни сўраган.
Ушбу ҳолатда суд даъвогарнинг жавобгардан 26 325 017,78 сўм
қарздорликни суброгация тартибида ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди
ҳамда жавобгардан 26 325 017,78 сўм қарздорликни суброгация тартибида
ундиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 06 январдаги № 600-сонли
“Давлат божи тўғрисидаги” Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари
миқдорининг 2-бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган.
Суд, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, жавобгардан
республика бюджетига 526 500,35 сўм давлат божини, Олий суд депозитига
103 000 сўм видеоконференцалоқа харажатини, жавобгардан даъвогар ҳисобига
41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармасининг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
ХOLMUMINOVA MAVJUDA ERKIN QIZI
якка тартибдаги
тадбиркордан даъвогар “APE INSURAN E” акционерлик жамияти фойдасига
26 325 017,78 сўм суброгация қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
“ХOLMUMINOVA MAVJUDA ERKIN QIZI якка тартибдаги
тадбиркордан республика бюджетига 526 500,35 сўм давлат божи, Олий суд
депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
Х.Сулайманбекова