Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2508/4500 Дата решения 04.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья YUSUPOV ZAFAR ABDUQAYUMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID f05ce877-ed36-418d-a9b9-86eed2ae0a69 Claim ID PDF Hash 855dfc8365058ca5... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 2034-моддаси ИПК 2034 law
мазкур кодекс 2034-моддаси мазкур кодекс 2034 code_article
ФКнинг 703-моддаси ФКнинг 703 law
ФКнинг 705-моддаси ФКнинг 705 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1805-2508/4500-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И Касби тумани 2025 йил 4 ноябрь Касби туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Юсупов раислигида, “************” масъулияти чекланган жамиятининг “************” фермер хўжалиги ҳисобидан 3 435 000 сўм асосий қарз, 1 003 020 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “************” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “************” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 3 435 000 сўм асосий қарз, 1 003 020 сўм пеня ундиришни сўраган. Иш ҳужжатларида даъвогар судга киритган даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни жавобгарга юборганлиги тўғрисида почта хабарномаси мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Бироқ, соддалаштирилган тартибда иш кўриш вақти тўғрисида хабардор қилинган жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикр билан мурожаат қилмади. ИПК 2034-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Шунингдек, мазкур кодекс 2034-моддасининг саккизинчи қисмига кўра, суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд юқорида баён этилганларга асосан даъво ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни батафсил ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2024 йил 5 ноябрдаги 2629056-сонли маълумотномасида “Касби Агросервис МТП” масъулияти чекланган жамияти қайта ташкил этиш йўли билан “Q SHQ D RYO GROSERVIS МТР” масъулияти чекланган жамияти таркибига қўшиб олинганлиги ҳамда ҳуқуқий вориси этиб белгиланганлиги маълум қилинган. Шунга асосан "************" масъулияти чекланган жамияти жавобгардан қарздорликларни ундиришни сўраб судга мурожаат қилган. “Касби Агросервис МТП” масъулияти чекланган жамияти ва “************” фермер хўжалиги ўртасида 2020 йил 4 январда 218-сонли механизация хизматлари кўрсатиш бўйича шартнома имзоланган (бундан кейин матнда шартнома деб юритилади). Шартноманинг 1.1-бандига кўра, “Бажарувчи” “Буюртмачи”нинг буюртмасига биноан шартноманинг 4-бандида кўрсатилган техника хизматларини кўрсатиш мажбуриятини “Буюртмачи” - бажарилган ишларни қабул қилиб олиш ва келишилган нарх бўйича ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. “Бажарувчи” томонидан жавобгарга тегишли 11 гектар ер майдонида жами 8 845 131 сўмлик ғалла уриш механизация хизмати кўрсатилган бўлиб, мазкур хизматлар учун жавобгар томонидан тўловлар тўлиқ амалга оширилмаганлиги натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида 3 435 000 сўм қарздорлиги вужудга келган. Мазкур ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар, шартнома, 2022 йил 1 июндаги 36-сонли электрон ҳисобварақ-фактура, тарафлар ўртасида тасдиқланган солиштирма далолатнома билан ўз исботини топади. ФКнинг 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 705-моддаси, биринчи қисмида буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шартлиги белгилаб қўйилган. Суд юқоридагиларга асосан (11 га ер * гектари 717 949 сўмдан = ҚҚС билан 8 845 131) 3 435 000 сўм асосий қарз ундириш талабини асосли ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. Шунингдек, даъвогар шартноманинг 5.1-банди талабларидан келиб чиққан ҳолда, кўрсатилган хизмат (бажарилган иш)лар ҳақи кечиктирилгани учун жавобгар ҳисобидан 1 003 020 сўм пеня ундиришни сўраган. Шартноманинг 5.1-бандида “Бажарувчи” томонидан бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида тўланмаганда “Буюртмачи”жавобгар “Бажарувчи” га кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,4 фоиз миқдорида лекин кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. Шу боис суд, даъво талабидаги 1 003 020 сўм пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Суд, тарафлар томонидан мажбурият бажарилиш даражасини ҳамда кредитор манфаатларини инобатга олиб, асосли ҳисобланган пеня миқдорини 500 000 сўмгача камайтиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси, биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда суд даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 3 435 000 сўм асосий қарз, 500 000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 72, 118, 2031 - 2035 моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “************” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “************” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 3 435 000 сўм асосий қарз, 500 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар “************” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори тарафларга юборилсин. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори, агар тегишли тартибда шикоят (протест) берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида тегишли тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья З.Юсупов