← Назад
Решение #2852804 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| ФКнинг | 466 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 261 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1304-2503/7179-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
2025 йил 4 ноябрь
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Хужаназаровнинг
раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар “S ngz r-Tekstil” масъулияти
чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти
ҳудудий бошқармасининг жавобгар “ sliddin-F zliddin” фермер хўжалиги ҳисобидан
396.213.000 сўм асосий қарз ва 383.168.000 сўм жаримани ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Ғ.Мусурманов
(ишончнома асосида) ва жавобгар вакили Ф.Болиқулов (рахбар)нинг иштирокида,
Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси
"S ngz r- Tekstil"
s'uli ti hekl ng n J mi ti манфаатида (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар “ sliddin-F zliddin” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан 396.213.000 сўм асосий қарз ва 383.168.000 сўм жарима
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида палата вакиллари иштирок этмади. Иш хужжатларида ишни
палата вакиллари иштирокисиз кўриш хақида илтимоснома мавжуд.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини
қўллаб-қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризасига эътироз
билдириб, даъвогар билан ўзаро ҳисоб-китоб қилиш мақсадида бухгалтерия
ҳужжатлари ўрганилганлиги, тақдим қилинган ишончномаларда қўйилган имзолар ва
киритилган ёзувлар ҳам ўзиники эмаслигини, даъвогар томонидан етказилган ҳар
битта маҳсулотлар учун юк хатиларини тақдим қилаолмаганлигини, қолаверса
тарафлар ўртасида тузилган фьючерс шартномалари доирасида киритлган даъво
талаблари Дўстлик туманлараро иқтисодий суди томонидан 2023 йилда муҳокама
қилинганлигини билдириб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни рад қилишни
сўради.
Суд, даъвогар ва жаобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
мавжуд ва тақдим этилган далилларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларни баҳолаб,
қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси биринчи қисмига
кўра, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи қисмига
кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК деб
юритилади) 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ФК 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан кейин матнда ИПК деб юритилади)нинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 26.03.2021 йилда 3-сонли
ва 27.05.2022 йилда 277-сонли “Пахта хом ашёси етиштириш ва харид қилиш бўйича
фючерс шартномалари тузилган (бундан буён матнда шартномалар деб юритилади).
Шартномаларнинг 1.1-бандида кўрсатилган миқдордаги пахта хом ашёси маҳсулотини
даъвогар “Тайёрловчи”га етказиб бериш, “Тайёрловчи” эса ушбу маҳсулотни
келишилган муддатларда муайян нарх бўйича ҳақини тўлаб харид қилиш
мажбуриятини олган.
ФКнинг 465-модда кўра, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги
маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш
учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган
муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу
маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда
муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади.
Шартномаларнинг 2.2-бандида “Хўжалик” томонидан йил мобайнида бўнак
сифатида олинган барча уруғлик, материаллар, эҳтиёт қисмлар, кўрсатилган
хизматлар ва бажарилган ишлар, шунингдек олинган аванс маблағлар пахта ҳосили
якуний ҳисоб-китобидан ушлаб қолиш орқали “Тайёрловчи”га тўлаб бериш
белгиланган.
Бироқ, даъвогар томонидан жавобгарга шартномалар асосида пахта хом-ашёси
етиштириш учун маҳсулотлар, материаллар ва аванс (бўнак) маблағ билан
таъминланиб берилганлиги, ушбу етказиб берилган маҳсулотлар, материаллар ва
аванс (бўнак) маблағлари ва жавобгар томонидан даъвогарга етказиб берилган пахта
хом-ашёси маҳсулоти қиймати ўртасидаги фарқ ҳисобига жавобгарнинг 2021 йилда
275.892.000 сўм ва 2022 йилда 120.321.000 сўмлик бўнак пуллари қайтарилмаган.
Натижада даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
ҳисобидан 396.213.000 сўм асосий қарз ва 383.168.000 сўм жарима ундиришни
сўраган.
Юқоридаги ҳолатлар ишдаги ҳужжатлар, ҳисоб-фактуралар ва бошқа ҳужжатлар
билан ҳам ўз исботини топади.
Бироқ, Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 21.09.2023 йилдаги 4-13042302/2803-сонли ҳал қилув қарори билан тарафлар ўртасида 27.05.2022 йилда
277-сонли “Пахта хом ашёси етиштириш ва харид қилиш бўйича фючерс шартномаси
юзасидан келиб чиққан мажбуритялар муҳокама қилинган ва ушбу ҳал қилув қарори
бугунги кунда қонуний кучда ҳисобланади.
ИПК 110-моддасининг 2-бандида фуқаролик ишлари бўйича суднинг, иқтисодий
суднинг ёки чет давлат ваколатли судининг айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир
предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга
кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса, суд иш юритишни тугатади.
Қайд этилганларга кўра, суд жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
275.892.000 сўм асосий қарзни ундиришни, даъвонинг 120.321.000 сўм асосий қарз
ундириш тўғрисидаги талаби юзасидан иш юритишни тугатишни лозим топади.
Бундан ташқари даъвогар жавобгар ҳисобидан шартномаларнинг 5.2-бандига
асосан топширилмаган маҳсулот қийматининг 30% миқдорида 383.168.000 сўм
жарима ундиришни сўраган.
Шартноманинг 5.2 бандига асосан жавобгар “Хўжалик” маҳсулотни
шартномасида белгиланган ассортимент ва турларда, муддатларда топширишдан
асоссиз бўйин товлаган тақдирда даъвогар “Тайёрловчи”га топширилмаган маҳсулот
қийматининг 30 фоизи миқдорида жарима тўланиши белгиланган.
ФКнинг 466-моддаси, биринчи қисмига кўра қишлоқ хўжалиги маҳсулотини
етиштирувчи ўстирилган (ишлаб чиқарилган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотини
тайёрловчига контрактация шартномасида назарда тутилган миқдор ва ассортиментда
топшириши шарт.
Ушбу кодекснинг 261-моддасига кўра, қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки
лозим даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва, қоида тариқасида, қатъий пул
суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги №163-сонли қарорининг 2-бандида шартномада жарима ёки пеня шаклида
белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг
бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши, неустойкани ундириш
тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига
мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб
қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги тўғрисида
тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида агар тўланиши
лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги,
бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок
этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари
эътиборга олиниши кераклиги, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг
манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани
камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги назарда тутилган.
Ушбу ҳолатда суд, жавобгар ҳисобидан 383.168.000 сўм жарима ундириш
талабини қисман 53.643.520 сўмга қаноатлантиришни, жарима ундириш талабининг
қолган қисмини рал этишни лозим деб топди.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгардан
ундиришни лозим деб топди.
Бинобарин, ИПКнинг 118, 128, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ sliddin-F zliddin” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар "S ngz rTekstil"
s'uli ti hekl ng n J mi ti фойдасига 275.892.000 сўм асосий қарз,
53.643.520 сўм жарима ва 41.200 сўм почта харажати;
- Республика бюжетига 13.181.200 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг 120.321.000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги талаби юзасидан
иш юритиш тугатилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар "S ngz r-Tekstil"
s'uli ti
hekl ng n J mi ti ҳисобидан
Республика бюжетига 2.406.420 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой ичида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди орқали Жиззах вилоят судига
апелляция тартибида шикоят, прокурор эса протест беришлари ёки ушбу муддатда
апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда Дўстлик туманлараро
иқтисодий суди орқали Жиззах вилоят судига кассация тартибида шикоят, прокурор
эса протест беришлари мумкин.
Судья
А.Хужаназаров