Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2504/18293 Дата решения 04.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья UMAROV XURSHIDJON XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 6f03aa19-815b-467b-abe7-7542027b5e11 Claim ID PDF Hash 5908802843339d2e... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2504/18293-сонли иш судья: Х.Умаров НАМАНГАН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (аризани кўрмасдан қолдириш ҳақида) Наманган шаҳри 4 ноябрь 2025 йил Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Умаровнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Абдубориевнинг котиблигида, аризачи ААААнинг жавобгар ББББни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни аризачи вакиллари У.Санжаров ва Ж.Турғуновларнинг иштирокида суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: АААА (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, ББББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)ни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакиллари аризани қувватлаб, жавобгарни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўрадилар. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор этилган жавобгар ва муваққат бошқарувчи суд мажлисига келмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар ва муваққат бошқарувчи иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд аризачи вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, аризада келтирилган ҳолатларни муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Суд мажлисида аниқланишича, 2025 йил 3 сентябрдаги акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши қарори билан аризачи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сонли қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига асосан ихтиёрий тугатилган ва тугатиш комиссияси таркиби тасдиқланган. Судга киритилган ариза аризачининг бош директори томонидан имзоланган. Ариза суд девонхонасида 2025 йил 30 сентябрь куни рўйхатдан ўтказилганлиги сабабли ариза тугатиш комиссияси раиси томонидан имзоланиши лозим эди. Мазкур ҳолатда суд ариза мансаб мавқеи кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган деб ҳисоблайди. ИПК 107-моддасининг 3-бандида даъво аризаси имзоланмаган бўлса ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдириши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 23 июндаги “Иқтисодий судлар томонидан “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сон қарорининг 31-бандида суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани агар ариза имзоланмаган бўлса ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса (ИПК 107-моддасининг 3-бандига асосан) кўрмасдан қолдириши тўғрисида тушунтириш берилган. Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд ариза мансаб мавқеи кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланганлигини инобатга олиб, аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Аризани кўрмасдан қолдирилишига аризачи сабабчи бўлганлиги учун ариза судга киритилишида олдиндан тўланган 1 236 000 сўм давлат божи, 43 000 сўм почта харажатларини ўзининг зиммасида қолдириш лозим деб ҳисоблайди. Бинобарин ИПКнинг 107, 170, 195, 196-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қ и л д и: Аризачи ААААнинг 2025 йил 29 сентябрдаги 48-сонли аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Ариза судга киритилишида тўланган олдиндан тўланган 1 236 000 сўм давлат божи, 43 000 сўм почта харажатлари аризачи АААА зиммасида қолдирилсин. Аризани кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин аризачи судга ариза билан умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли эканлиги тушунтирилсин. Ажримдан норози тараф ажрим устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Х.Умаров