Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2501/9523 Дата решения 04.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SHOKIROV AKMALJON ABDUVALIJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 5fdf06f8-bfd9-4f0d-981e-47b9b1a129a1 Claim ID PDF Hash 12e8ae231327215a... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 220-моддаси нинг 220 law
олатда суд ишни ИПКнинг 220-моддаси олатда суд ишни ИПК 220 law
Кодексининг 82-моддаси Кодекси 82 code_article
ушбу кодекснинг 273-моддаси ушбу кодекс 273 code_article
Мазкур кодекснинг 111-моддаси Мазкур кодекс 111 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1603-2501/0000- сонли иқтисодий иш судья: А.А.Шокиров ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Чуст тумани 2025 йил 04 ноябрь Чуст туманлараро иқтисодий суди судьяси А.А.Шокиров раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Хабибованинг котиблигида, аризачи – АААсининг жавобгар - "БББ" МЧЖга нисбатан банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни аризачи вакили – ААА (ишончнома асосида) иштирокида, Чуст тумани солиқ инспекцияси биносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қўйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: аризада баён этилишича, Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 82моддасига асосан, солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилиши белгиланган. "БББ" МЧЖ (бундан буён жавобгар деб юритилади) томонидан тегишли солиқ ҳисоботини белгиланган муддатида солиқ органига тақдим этилмаган. АААси (бундан буён аризачи деб юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарнинг банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили аризадаги талабни қувватлаб уни қаноатлантиришни сўради. Жавобгар белгиланган тартибда ҳабардор этилган бўлсада, суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейинги матнда ИПК деб юритилади)нинг 220-моддасига кўра, суд ишда иштирок этувчи шахсларни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодексда белгиланган тартибда хабардор қилади. Бунда суд аризачининг зиммасига жавобгарни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилиш мажбуриятини юклашга ҳақли. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар суд уларнинг келишини мажбурий деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди. Мазкур ҳолатда суд ишни ИПКнинг 220-моддасига асосан, жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд ишдаги тўпланган хужжатларни ўрганиб, аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қўйидаги асосларга кўра, аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар умумбелгиланган солиқларни тўловчиси сифатида ҳудудий давлат солиқ инспекциясида рўйхатдан ўтган бўлиб, тегишли солиқ ҳисоботини белгиланган муддатга қадар солиқ органига тақдим этмаган. Шунга кўра, даъвогар томонидан жавобгарнинг хизмат кўрсатувчи банкдаги ҳисоб - рақами бўйича операциялар 10 кунлик муддатга тўхтатилган. Жавобгарга солиқ ҳисоботини белгиланган тартибда топшириш лозимлиги ҳамда мазкур талаблар бажарилмаслиги оқибатлари ҳақида ҳабарнома юборилган бўлсада, жавобгар томонидан мазкур ҳабарнома талаблари 10 кундан кўпроқ муддат ичида эътиборсиз қолдирилганлиги боис, аризачи иқтисодий судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 82-моддасига асосан, солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади. Бундан ташқари, ушбу кодекснинг 273-моддасида Солиқ тўловчилар, агар ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари шарт деб белгиланган. Мазкур кодекснинг 111-моддаси 1-қисмига кўра, Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Бундан кўринадики, аризачининг талаби асосли ва уни қаноатлантириш лозим. Шунингдек, ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бироқ «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддасининг 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. Шунга кўра, суд иш бўйича давлат божи ундирмасликни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 215-222моддаларига асосан, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: АААсининг ариза тўлиқ қаноатлантирилсин. "БББ" МЧЖнинг банклардаги ҳисоб варақлари бўйича операцияларнинг (солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан ташқари) чиқиш қисми тўхтатиб қўйилсин. Аризада кўрсатилган камчиликлар бартараф қилингандан сўнг жавобгарнинг ҳисоб-варақлари бўйича операциялар тиклансин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб 10 кун муддатда қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози тараф ушбу ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун муддат ичида Наманган вилоят судига апелляция шикояти бериши мумкин. Раислик қилувчи А.А.Шокиров