Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2501/5652 Дата решения 04.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья KURBANOV ULUG‘BEK RISBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 71717cd1-4d80-4a0b-a4eb-e9cc3dac1049 Claim ID PDF Hash cbaaa02b4895100a... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 40-моддаси онуни 40 law
онунининг 5-моддаси онуни 5 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2501/5652-сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 04 ноябрь Сирдарё тумани Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Махамаджоновнинг котиблигида, аризачи Сайхунобод тумани солиқ инспекциясининг қарздор - “SAYXUN-SOHIL PARRANDASI” масъулияти чекланган жамиятини (соддалаштирилган таомилга кўра) тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризасини аризачи вакили Н.Абдуллаева (2025 йил 04 ноябрдаги 16/05507-сонли ишончнома асосида), қарздор раҳбари М.Шамсиевлар иштирокида Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Сайхунобод тумани солиқ инспекцияси (бундан буён матнда “аризачи” деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, аризасида Сайхунобод туманида фаолият юритган “SAYXUN-SOHIL PARRANDASI” масъулияти чекланган жамиятини (бундан буён матнда “қарздор” деб юритилади) кредиторлик қарзини қарздорлик пайдо бўлгандан бошлаб уч ойдан ортиқ вақт давомида бажармасдан келаётганлиги, ҳозирги кунда қарздор фаолият юритмаётганлиги ва тўлов қобилиятини йўқотганлигини баён қилиб, қарздорни (соддалаштирилган таомилга кўра) тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган Мажбурий ижро бюроси Сайхунобод туман бўлими суд мажлисига келмади ва вакил(лар)и иштирокини таъминламади. Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 127, 128, 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида Мажбурий ижро бюроси Сайхунобод туман бўлими вакил(лар)и иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризани қаноатлантиришни сўради. Судда қарздор олинган банк кредит асосида тўловга қобилиятсиз ҳолатга келганлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидагиларга асосан аризачининг аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Ишдаги ҳужжатларга кўра, қарздор 2019 йил 11 мартда Сайхунобод туманида давлат рўйхатидан ўтказилган. Солиқ органи томонидан “солиқ тўловчининг индентификация рақами” СТИР 306226884-рақам берилган. Қарздор раҳбари сифатида Шамшиев Мавлян Халбаевич ишлаб келган. Қарздорнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича солиқ қарзи ундируви масъулияти чекланган жамиятининг мол-мулкига қаратиш юзасидан бир нечта Сайхунобод тумани солиқ инспекциясининг қарорлари мавжуд бўлиб, ушбу қарорларнинг ижроси юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари самарасиз якунланганлиги сабабли Мажбурий ижро бюроси Сайхунобод туман бўлими томонидан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 40-моддаси 3-бандига асосан ижро ҳужжат(лар)ини ундирувчига қайтариш ва ижро иши юритишни тамомлаш тўғрисида қарор қабул қилинган. Аризачи томонидан тақдим этилган қарздорнинг охирги баланс ҳисоботи, солиштирма далолатнома ва бошқа ҳужжатлардан кўринишича, қарздорнинг 2025 йил 05 сентябрь куни ҳолатига бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдида 416 782 909,26 сўм қарздорликлари мавжуд. Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 12 апрелдаги № 763-сонли “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги № 763-сонли Қонунининг 5-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик – агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик – агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса, тўловга қобилиятсизлик аломатлари деб эътироф этилади. Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 14 январдаги 4-1202-2001/779-сонли иқтисодий иши бўйича қарздордан АТБ “Микрокредитбанк” фойдасига жами 2 085 152 690 сўм кредит қарздорлиги ундирилган. Мазкур иқтисодий иш ўрганилганда, қарздор олинган кредит эвазига 2019 йил 28 ноябрда “Гулистон агро гранд” фермер хўжалигидан ферма биноси сотиб олган. Аризачи томонидан қарздор кредит эвазига сотиб олиниб, балансидаги олинган ферма биноси ва асосий воситалар ҳисобидан қарздорликни ундириш чораларини кўрмаган. Солиқлар ҳамда йиғимлар ва талаблар бўйича мажбуриятлари бажарилиши унинг пул маблағи бўлмаган тақдирда, қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан қопланади. Солиқ органи томонидан солиқ қарздорлигини қарздорнинг мол-мулкига қаратиш ишлари бажарилмасдан, уни мол-мулки йўқлиги ва солиқ қарзини тўлашини имкони йўқлиги важи билан соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисида судга даъво аризаси киритган. Суд, қарздорни мол-мулки ва асосий воситалари мавжудлиги аниқлаштирилмаганлиги, солиқ қарздорлигини ундиришни мол-мулки ва асосий воситалари қаратилмаганлиги сабабли соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризани қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади. Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги № 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, 1 236 000 сўм давлат божини аризачи зиммасига юклашни, давлат божи тўловидан озод қилинганлиги учун ундирувсиз қолдиришни ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини олдиндан тўланганлигини инобатга олишни лозим топади. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 36, 112, 113, 114, 118, 170, 176-179-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Сайхунобод тумани солиқ инспекциясининг қарздор - “SAYXUN-SOHIL PARRANDASI” масъулияти чекланган жамиятини (соддалаштирилган таомилга кўра) тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантиришдан рад этилсин. Аризачи давлат божи тўловидан озод қилинганлиги учун ундирувсиз қолдирилсин, почта харажати тўлови олдиндан тўланганлигини инобатга олинсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилояти судига апелляция, олти ой муддатда кассация тартибида шикоят қилиши мумкин. Судья У.Курбанов