Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2505/8944 Дата решения 04.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья YULDASHEV ILHOM BOBOJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 04993acb-4a23-4b5b-9206-4a0a83521533 Claim ID PDF Hash 6a423677f7db09dd... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2505/8944-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2025 йил 4 ноябрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья ***нинг раислигида, судья ёрдамчиси ***нинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан асосий қарз ва пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар раҳбари *** иштирокида суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти (матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади)дан 15.000.000 сўм асосий қарз ва 1.500.000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар ва палата суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, вакили иштирокини таъминламади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосланиб, ишни уларнинг иштирокисиз ишдаги мавжуд материаллар асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 13 февралда 8-сонли шартномаи тузилиб, унга кўра жавобгар келишилган чугун люки маҳсулотини етказиб бериши, даъвогар эса ушбу маҳсулотни қабул қилиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.1-бандига кўра, “сотиб олувчи” (даъвогар) шартнома имзолангандан сўнг 15 календарь куни давомида етказиб бериладиган маҳсулот учун 15 фоиз олдиндан тўловни амалга ошириши лозимлиги белгиланган. Шартноманинг 3.1-бандига кўра, “сотувчи” (жавобгар) олдиндан тўлов банк ҳисобварағига тўлангандан сўнг 10 календарь кунида маҳсулотни етказиб бериши лозимлиги келишилган. Даъвогар томонидан шартнома шартларига асосан жавобгарга 2023 йил 13 февралдаги 12-сонли тўлов топшириқномаси билан жами 15.000.000 сўмлик пул маблағлари олдиндан тўлов сифатида кўчириб берилган, бироқ жавобгар томонидан шартнома мажбуриятини бажармасдан маҳсулотни келишилган муддатда етказиб бермаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 15.000.000 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогарнинг мазкур қарздорликни тўлаш ҳақида 2025 йил 12 июнда юборган 1-сонли талабнома хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 437-моддасига мувофиқ, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФК 420-моддасининг учинчи қисмига кўра, олдиндан тўланган суммани олган сотувчи товарни топшириш бўйича мажбуриятни бажармаган тақдирда сотиб олувчи ҳақи тўланган товарни топширишни ёки сотувчи топширмаган товар учун олдиндан тўланган суммани қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 15.000.000 сўм қарздорлиги иш ҳужжатларидаги шартнома, тўлов топшириқномаси, ўзаро ҳисоб-китобларни солиштирма далолатномаси, талабнома хати ва даъвогар вакилининг тушунтиришлари билан тўлиқ тасдиқланади. Бироқ, жавобгар томонидан маҳсулот тўлиқ етказиб берилмаган ёки вужудга келган қарздорлик асоссиз қайтарилмаган. Демак, мазкур даъво талаби асосли ҳисобланади. Шу сабабли суд даъвогарнинг 15.000.000 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъво аризасида жавобгардан шартноманинг 5.1.3-бандига кўра маҳсулотни етказиб бериш муддати кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,4 фоиз миқдорида, бироқ етказиб берилмаган маҳсулот қийматининг 10 фоизидан ошмаган ҳолда ҳисобланган 1.500.000 сўм пеня ундириш сўралган. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Пеня суммаси шартнома шартига кўра маҳсулотни етказиб бериш муддатлари кечиктирилган давр учун тўғри ҳисобланган. Шу сабабли мазкур даъво талаби ҳам асосли ҳисобланади. Суд, тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига мутаносиблигини инобатга олиб, даъвогарнинг 1.500.000 сўм пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. 2 Суд, шу боис иш юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатини ва республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 170, 179-180-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 15.000.000 сўм асосий қарз, 1.500.000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья *** 3