← Назад
Решение #2852863 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 22 | — | law | |
| онуни | 27 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2302-2501/ХХХ-сонли иқтисодий иш
судья ХХХ
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Беруний тумани
ХХХ йил 04 ноябрь
Беруний туманлараро иқтисодий судининг судьяси ХХХ раислигида, судья
ёрдамчиси Р.Юсупованинг котиблигида, аризачи вакили ХХХ (2025 йил 14
октябрдаги 6134-сонли ишончномага асосан)нинг иштирокида, аризачи
ХХХнинг жавобгар ХХХ масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 10 350 000
сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги даъво аризасини суд биносида очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
ХХХ (бундан буён аризачи деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга
ариза билан мурожаат қилиб, ХХХ масъулияти чекланган жамиятига (бундан
буён жавобгар деб юритилади) нисбатан 10 350 000 сўм молиявий жарима
қўллашни сўраган.
Аризачи аризасида текшириш давомида жавобгар томонидан умумий
суммаси 20 700 000 сўмлик 20 000 дона ЯҚ-ТҒ/75/2,0/15 маркадаги ғиштларнинг
O’zDSt 3255-2017 норматив хужжатнинг 5.2.2 банди талабларига номувофиқ
бўлган ҳолда реализация қилинганлиги ҳолати аниқланганлиги, шу сабабли
жавобгарга нисбатан 10 350 000 сўм молиявий жарима қўллашни ва ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок қилган аризачи вакили жавобгар томонидан
огоҳлантиришдан сўнг умумий суммаси 20 700 000 сўмлик 20 000 дона
ЯҚ-ТҒ/75/2,0/15 маркадаги ғиштларнинг O’zDSt 3255-2017 норматив
хужжатнинг 5.2.2 банди талабларига номувофиқ бўлган ҳолда реализация
қилинганлиги ҳолати аниқланганлиги билдириб, аризасини қаноатлантиришни
сўради.
Суд иш ҳужжатларида жавобгарнинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи
ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар
мавжуд эканлигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128,
129 ҳамда 220-моддаларига мувофиқ ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топди.
Суд аризачи вакилининг важларини тинглаб, ишдаги тўпланган
ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан аризани тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топди.
Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, аризачи томонидан ўтказилган
текшириш жараёнида жавобгар томонидан огоҳлантиришдан сўнг умумий
суммаси 20 700 000 сўмлик 20 000 дона ЯҚ-ТҒ/75/2,0/15 маркадаги ғиштларнинг
O’zDSt 3255-2017 норматив хужжатнинг 5.2.2 банди талабларига номувофиқ
бўлган ҳолда реализация қилинганлиги ҳолати аниқланиб, Ўзбекистон
Республикаси “Стандартлаштириш тўғрисида”ги Қонунининг 22-моддаси
талаблари бузилган. Мазкур ҳолат бўйича текшириш далолатномаси тузилган.
Ўзбекистон Республикаси “Стандартлаштириш тўғрисида”ги Қонунининг
27-моддасида; Белгиланган тартибда огоҳлантириш олганидан кейин
стандартлаштириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликни давом эттирганлик ёки
бартараф этмаганлик учун жисмоний шахслар қонунчиликка мувофиқ маъмурий
жавобгарликка тортилади. Белгиланган тартибда огоҳлантириш олганидан
кейин стандартлаштириш сохасидаги ҳуқуқбузарликни давом эттирганлик ёки
бартараф этмаганлик учун юридик шахсларга нисбатан ушбу модданинг
иккинчи қисмига мувофиқ жарима тарзидаги молиявий санкциялар
қўлланилади.
Стандартнинг стандартлаштириш тўғрисидаги қонунчиликда назарда
тутилган мажбурий талабларга махсулот ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчи
томонидан риоя этилмаган тақдирда, уларга нисбатан: хуқуқбузарлик биринчи
марта содир этилганда – стандартнинг мажбурий талабларга мос бўлмаган,
реализация қилинган махсулот қийматининг эллик фоизгача миқдорда жарима
тарзидаги молиявий санкциялар қўлланилади;
худди шундай ҳуқуқбузарлик ушбу модда иккинчи қисмининг иккинчи
хатбошисида назарда тутилган жарима тарзидаги молиявий санкция
қўлланилган кундан эътиборан бир йил давомида такроран содир этилганда —
стандартларнинг мажбурий талабларга мос бўлмаган, реализация қилинган
маҳсулот қийматининг юз фоизигача миқдорда жарима тарзидаги молиявий
санкциялар қўлланилади.
Жавобгар томонидан огоҳлантиришдан сўнг умумий суммаси 20 700 000
сўмлик 20 000 дона ЯҚ-ТҒ/75/2,0/15 маркадаги ғиштларнинг O’zDSt 3255-2017
норматив хужжатнинг 5.2.2 банди талабларига номувофиқ бўлган ҳолда
реализация қилинганлиги ҳолати ишдаги ҳужжатлар жумладан, текшириш
далолатномаси, Қорақалпоғистон Республикаси худудий қурилиш ва уй-жой
коммунал хўжалиги сахасида назорат қилиш инспекциясининг 2025 йил 17 июнь
кунги 01-08-2297-сонли ва 19 июнь кунги 01-08-2324-сонли тақдимномаси,
огоҳлантириш хати ва аризачи вакилининг суд мажлисидаги кўрсатмаси билан
ўз тасдиғини топади.
ИПК 68-моддасининг иккинчи қисмига асосан, юридик шахслар ва
фуқароларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш (бундан буён матнда
ҳуқуқий таъсир чоралари деб юритилади) тўғрисидаги ишлар кўриб
чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш учун асос бўлган ҳолатларни
исботлаш мажбурияти назорат қилувчи орган зиммасига юклатилади.
ИПК 221 моддасининг иккинчи қисмига асосан, суд ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда суд мажлисида:
ҳуқуқбузарлик ҳодисаси бўлган-бўлмаганлигини ва унинг содир этилганлиги
фактини; текшириш учун ва текшириш натижалари бўйича далолатнома ёки
бошқа ҳужжат тузиш учун асослар ва назорат қилувчи органнинг ваколатлари
бор-йўқлигини; мазкур ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун қонунчиликда
жавобгарлик назарда тутилган-тутилмаганлигини ва ҳуқуқий таъсир чорасини
қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди.
Шу боис суд аризани тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгарга нисбатан
10 350 000 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни лозим топади.
Шунингдек, ИПК 118-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига
мувофиқ
суд
харажатлари
ишда
иштирок
этувчи
шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг
9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига асосан аризачи ва жавобгар ҳуқуқий
таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан
озод этилган.
Шу боис, суд аризани тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгарга нисбатан
Ўзбекистон Республикаси “Стандартлаштириш тўғрисида”ги Қонунининг
27-моддасига асосан 10 350 000 сўм молиявий жарима қўллашни, тарафлардан
давлат божи ундирмасликни ва жавобгардан аризачи фойдасига иш бўйича
олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатиини ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179 ва 222-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Ариза тўлиқ қаноатлантирилсин.
ХХХ
масъулияти
чекланган
жамиятига
нисбатан
Ўзбекистон Республикаси “ХХХ”ги Қонунининг 27-моддасига асосан 10 350 000
сўм молиявий жарима қўлланилсин.
ХХХ масъулияти чекланган жамиятидан ХХХнинг фойдасига 41 200 сўм
почта харажати ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир
ой ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция
тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал
қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида
кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши
мумкин.
Судья
ХХХ