← Назад
Решение #2852864 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1602-2502/****-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Учқўрғон шаҳри
2025 йил 4 ноябрь
Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси ****нинг
раислигида, судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, даъвогар - ****нинг
жавобгар
****
масъулияти
чекланган
жамияти
ҳисобидан
68 311 561 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
ишни даъвогар вакили **** (**** ишончнома асосида), жавобгар вакили
**** (раҳбар, шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида) иштирокида суднинг
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
**** (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, **** масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади) хисобидан объектни давлат рўйхтидан
ўтказиш ва далват назоратини ўрнатиш учун объект қийматидан 0,2 фоиз
ажратма, яъни 56 215 000 сўм, инстурментал техник текшириш хизмати учун
учун 10 080 000 сўм, жами 66 295 561 сўм асосий қарз ва унга ҳисобланган
2 016 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили суд мажлиси кунига қадар жавобгар
асосий қарзни тўлиқ тўлаганлиги, жавобгарнинг даъвогар олдида
қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома тақдим қилди ҳамда
пеняни ҳисоб-китобини тақдим қила олмаслигини билдириб, пеня ундириш
талабини судга хавола қилди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили Вазирлар
Маҳкамасининг қарорига асосан ҳисобланган 0,2 фоиз ажратмани ҳамда
шартнома суммасини тўлиқ тўлаганлигини билдириб, тўлов ҳужжатларини
тақдим қилди ҳамда жамият иш бошлаганига кўп бўлмаганлигини, давлат
рўйхатидан ўтказилган қурилиш ишлари хали давом этаётганлигини
билдириб, пеняни судга ҳавола қилди.
Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо
бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
2
бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 05 февралдаги
ПҚ-4586-сонли “Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва
қурилиш
тизимини
такомиллаштириш
чоралари
тўғрисида”ги
ПҚ-4586-сонли қарорининг 8-бандига асосан 2020 йил 1 апрелдан бошлаб
давлат қурилиш назорати амалга оширилиши шарт бўлган барча объектлар
бўйича ҳудудий инспекцияларга ажратмалар қурилиш-монтаж ишлари
қийматининг 0,2 фоизига тенг ягона миқдорда (қўшимча қиймат солиғисиз)
белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
20 апрелдаги “Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий регламентни тасдиқлаш
тўғрисида”ги ВМ-200-сонли қарори 5-илова 5-бандига кўра, қурилиш
объектини рўйҳатдан ўтказмасдан қурилиш ишларини амалга ошириш
тақиқланади, деб кўрсатилган. Мазкур илованинг 2-боб 20-бандига асосан
қурилиш объектида қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун ариза берувчи
инвойсда кўрсатилган суммани инвойс тушган кундан бошлаб 1 ой муддатда
тўлаши шарт.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар томонидан 2025 йил
13 август куни m .g v.uz электрон ҳукумат портали орқали Наманган вилояти
Учқўрғон тумани, Туркистон МФЙ, Туркистон кўчаси, 10-уй манзилида “беш
қаватли турар жой биноси” (бундан буён матнда объект деб юритилади)ни
қурилиш-монтаж ишларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ариза билан
мурожаат қилган.
Тарафлар ўртасида 2025 йил 13 август куни қурилиш объекти устидан
назорат функцияларини амалга ошириш учун 209260564-сонли оммавий
оферта тасдиқланган.
Ушбу офертага кўра, даъвогар объектда қурилиш монтаж ишлари
устидан давлат назоратини амалга ошириши, жавобгар эса объектда қурилиш
монтаж
ишлари
қийматининг
0,2
фоизи
миқдорида
ҚҚСсиз
28 107 780 884 сўмни бир ой муддатда даъвогарга тўлаб беришни зиммасига
олганлар.
Даъвогар томонидан қурилиш-монтаж ишлари давлат рўйхатига
олиниб, қурилиш обектида давлат назорати учун қурилиш-монтаж ишлари
қийматининг 0,2% миқдорида (28 107 780 884*0,2) 56 215 561 сўмга 2025 йил
13 август куни 209260564-сонли инвойс шакллантирилиб, қурилиш объектида
давлат назорати ўрнатилган.
Аммо жавобгар томонидан мажбурият бажарилмасдан тўлов амалга
оширилмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 56 215 561 сўм
дебитор қарздорлик вужудга келган.
Даъвогар ушбу қарздорликни ихтиёрий тўлаш ҳақида жавобгарга
2025 йил 19 сентябрь куни талабнома юборган бўлсада, жавобгар томонидан
талабнома оқибатсиз қолдирилган.
3
Суд даъво талабини 56 215 561 сўм қисмини асосли деб ҳисоблайди.
Чунки, жавобгар томонидан олиб борилган қурилиш монтаж ишлари
даъвогар томонидан давлат рўйхатидан ўтказилиб, инвойс шакллантирилган
ва қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,2 фоизи миқдоридаги суммани
тўлаш мажбурияти вужудга келган. Булар иш хужжатларидаги ариза, оферта,
объект рўйхатдан ўтказилгани ҳақида кўчирма, инвойс, талабнома, тарафлар
вакилининг тушунтиришлари ва ишдаги бошқа ҳужжатлар билан
тасдиқланади.
Бироқ суд мажлиси кунига қадар жавобгар қарзни тўлиқ тўлаган. Бу
тарафлар вакилларининг суд мажлисида берган тушунтиришлари, даъвогар
вакилининг 2025 йил 4 ноябрдаги 4-02-1626-сонли маълумотномаси ва
2025 йил 3 ноябрдаги 65-сонли тўлов топшириқномаси билан ўз тасдиғини
топади.
Шунга кўра суд даъвонинг 56 215 561 сўм ундириш талабини рад
этишни лозим топади.
Шунингдек, даъво аризасида шартнома асосида бажарилган ишлар
учун 10 080 000 сўм ундириш сўралган.
Тарафлар ўртасида 2025 йил 26 июнда тузилган 204/ТО-сонли бино
иншоотларни инструментал техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги
шартномага мувофиқ даъвогар Наманган вилояти, Учқўрғон тумани,
Туркистон МФЙ, Туркистон кўчаси, 10-уй манзилида “беш қаватли турар
жой биноси”ни инструментал техник текширишдан ўтказиб, техник хулоса
бериш, жавобгар эса бажарилган ишларни қабул қилиш ва уларни ҳақини
тўлаш мажбуриятини олган.
Шартнома бўйича даъвогар томонидан жавобгарга 10 080 000 сўмлик
ишлар бажарилиб, жавобгарга техник хулоса тақдим қилинган.
Шартноманинг 3.2-бандида жавобгар шартнома суммасининг 30 фоизи
миқдоридаги тўловни амалга оширганидан сўнг даъвогар объект ҳолатини
ўрганиши, жавобгар шартнома суммасининг қолган 70 фоиз миқдоридаги
тўловни амалга оширганидан сўнг даъвогар объект хулосасини топшириши
назарда тутилган.
ФК 693-моддаси биринчи қисмининг мазмунига кўра илмий-текшириш
ишлари пудрат шартномаси бўйича пудратчи (ижрочи) буюртмачи берган
вазифада кўрсатилган илмий текширишларни амалга ошириш, тажрибаконструкторлик ва технология ишлари пудрат шартномаси бўйича эса - янги
буюм намунасини, унга тегишли конструкторлик ҳужжатларини, янги
технологияни ишлаб чиқиш ёки намуна нусхасини тайёрлаш мажбуриятини,
буюртмачи пудратчига (ижрочига) техникавий топшириқ бериш, ишни қабул
қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Бироқ жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятларини
бажармасдан бажарилган ишлар ҳақини тўламаган. Натижада жавобгарнинг
даъвогар олдида мазкур шартнома бўйича 10 080 000 сўм қарздорлиги юзага
келган. Даъвогарнинг жавобгарга юборган 2025 йил 19 сентябрдаги
4-01-1529-сонли талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
4
Шунга кўра даъвогарнинг жавобгардан 10 080 000 сўм ундириш талаби
асосли, бироқ суд мажлиси кунига қадар жавобгар қарздорликни тўлиқ
тўлаганлиги
тарафлар
вакилларининг
суд
мажлисида
берган
тушунтиришлари, даъвогар вакилининг тақдим қилган 2025 йил 4 ноябрдаги
4-02-1626-сонли маълумотномаси ҳамда 2025 йил 3 ноябрдаги 67-сонли
тўлов топшириқномаси билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли суд
даъвонинг 10 080 000 сўм қарзни ундириш талабини рад этишни лозим
топади.
Бундан ташқари, даъво аризасида жавобгар тарафлар ўртасидаги
204/ТО-сонли бино иншоотларни инструментал техник кўрикдан ўтказиш
тўғрисидаги шартнома бўйича юзага келган 10 080 000 сўм қарздорлик учун
шартнома 5.2 бандига асосан 0,4 фоиз миқдорида 2 016 000 сўм пеня
ундириш сўралган.
Мазкур ҳолатда ундириш сўралган пеняни ҳисоб-китоби даъво
аризасида келтирилмаган ҳамда ҳисоблаш жадвали илова қилинмаган,
шунингдек суд мажлисида даъвогар вакили пенянинг ҳисоб-китобини тақдим
эта олмади.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 68-моддасида ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
ИПКнинг 72-моддасига асосан қонунчиликка мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар
билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Шу боис, суд даъвонинг 2 016 000 сўм пеня ундириш талабини рад
этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар
томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
тасдиқланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий тусдаги даъво
талабларида даъво суммасининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий
ҳисоблаш миқдоридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши
белгиланган.
Даъвогар судга даъво ариза киритишда белгиланган тартибда давлат
божи ва почта харажати тўлаган.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд, суд харажатларини
қаноатлантирилган (асосли деб топилган) даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда тарафлар зиммасига юклаб, жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига тўланган 1 325 912 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта
харажати ундиришни, даъвогар томонидан тўланган (асоссиз деб топилган
5
2 016 000 сўм*2 фоиз) 40 320 сўм давлат божини унинг зиммасида
қолдиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 72, 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин.
**** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан **** фойдасига
1 325 912 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
**** томонидан тўланган 40 320 сўм давлат божи унинг зиммасида
қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди
орқали Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир
ой муддат ичида аппеляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга
киргач олти ой муддатда кассация тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
****