← Назад
Решение #2852866 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1603-2501/8869-сонли иқтисодий иш
судья: А.А.Шокиров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чуст тумани
2025 йил 30 октябр
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида,
судья ёрдамчиси Ш.Хабибованинг котиблигида, даъвогар– ААА
манфаатида БББнинг жавобгар– ВВВ ҳисобидан кредит асосий ва
фоизидан бўлган жами 103.580.000 сўм қарздорликни муддатидан олдин
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар
вакили ААА (ишончнома асосида) иштирокида, туманлараро иқтисодий
суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъво аризасида баён этилишича, ААА (бундан кейинги матнда
даъвогар деб юритилади) ҳамда ВВВ (бундан кейинги матнда жавобгар
деб юритилади) ўртасида кредит шартномаси тузилган. Шартнома
шартларига мувофиқ, жавобгарга 84 ой муддатга (имтиёзли давр 24 ой)
йиллик 18 фоиз устама тўлаш шарти билан 100.000.000 сўм миқдорида
кредит маблағлари ажратилган. Кредит шартномаси шартлари жавобгар
томонидан лозим даражада бажарилмасдан кредит ва унга ҳисобланган
фоизларни тўлов жадвалига асосан тўланмай келинган, хусусан 2025 йил
4 июль ҳолатига муддати ўтган кредит фоизидан 3.580.000 сўм
қарздорликка йўл қўйилган ҳамда кредит маблағларидан мақсадсиз
фойдаланилган. Ушбу қарздорликни тўлаш юзасидан огоҳлантириш
хати юборилган, лекин натижа бўлмаган.
Бунга кўра, даъвогар манфаатида БББ Чуст туманлараро иқтисодий
судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан
кредит тўловларидан бўлган муддати ўтган кредит фоиз қарзи 3.580.000
сўм, муддати келмаган кредит асосий қарзи 100.000.000 сўм жами
103.580.000 сўм ундиришни сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида даъвогар вакили даъво талабини
қувватлади ҳамда даъво аризасида хатолик туфайли 60.000.000 сўм
кредит маблағи ажратилгани ҳолда 100.000.000 сўм ундиришни
кўрсатилганини билдирди.
Белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида
хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида иштирок этмади ҳамда
даъво талаби юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейинги матнда – ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи
қисмида ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан
тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим
1
этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик
қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар
суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкинлиги қайд этилган.
Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш
мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни жавобгар вакили иштирокисиз
мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъво талабини қисман
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейинги
матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган.
Мазкур ҳолатда жавобгарнинг даъвогар олдидаги мажбурияти
тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 744-моддасида, кредит шартномаси бўйича бир тараф —
банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида
пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олиши назарда
тутилган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 12
августда 5897-сонли кредит шартномаси тузилган.
Шартнома шартларига мувофиқ, жавобгарга тикувчиликни
кенгайтириш мақсадида 84 ой муддатга (имтиёзли давр 24 ой) йиллик 18
фоиз устама тўлаш шарти билан 60.000.000 сўм миқдорида кредит
маблағлари ажратилган.
Кредит шартномасига кўра, шартноманинг ажралмас қисми
ҳисобланган тўлов жадвали асосида қарздор кредит ва унга
ҳисобланган фоизларни қоплаб бериш мажбуриятини олган.
Бироқ, кредит шартномаси шартлари жавобгар томонидан лозим
даражада бажарилмасдан кредит ва унга ҳисобланган фоизларни тўлов
жадвалига асосан тўланмай келинган, хусусан 2025 йил 4 июль ҳолатига
муддати ўтган кредит фоизидан 3.580.000 сўм қарздорликка йўл
қўйилган.
Ушбу қарздорликни тўлаш юзасидан огоҳлантириш хати
юборилган, лекин натижа бўлмаган.
Шунингдек, ўрганиш натижасида жавобгар кредит маблағларидан
мақсадсиз фойдалангани аниқланган.
Кредит шартномасининг 5.1.3-бандида, қарз олувчи томонидан
кредит шартномаси бўйича тўловлар бажарилмаган ҳамда кредит
маблағларидан мақсадсиз фойдаланилган ҳолларда банк кредит
2
маблағларини муддатидан олдин ундириб олиш ҳуқуқига эгалигига
келишилган.
ФКнинг 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги баён
этилган.
ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, агар қарз
шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда
тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш
учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг
қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан
олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича кредит шартномаси бўйича
тўловлар муддатида бажарилмаган ҳамда кредит маблағлари мақсадсиз
ишлатилган. Ушбу ҳолат мониторинг далолатномаси асосида
тасдиқланади.
Қайд
этилганлардан
кўринадики,
даъвогарнинг
кредит
қарздорлигини муддатидан олдин ундириш талаби қонунчилик ҳамда
шартнома шартларига мувофиқ асосли ва қаноатлантирилиши лозим.
Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини
қисман қаноатлантиришни ва жавобгардан даъвогар фойдасига кредит
тўловларидан муддати ўтган 3.580.000 сўм фоиз ҳамда 60.000.000 сўм
муддати келмаган кредит асосий қарздорлиги жами 63.580.000 сўм
ундиришни, асосий қарзнинг 40.000.000 сўм ундириш қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда
кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК
118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Шу асосда ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича 1.271.000 сўм
давлат божи ва 41200 сўм почта харажатлари жавобгар зиммасига,
800.000 сўм давлат божи даъвогар зиммасига юкланиши лозим.
Бинобарин, суд ИПК 118, 165, 170, 176, 177-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
БББнинг ААА манфаатида киритган даъво аризаси қисман
қаноатлантирилсин.
ВВВ ҳисобидан ААА фойдасига кредит тўловларидан бўлган
муддати ўтган кредит фоиз қарзи 3.580.000 сўм, муддати келмаган
3
кредит асосий қарзи 60.000.000 сўм жами 63.580.000 сўм ҳамда олдиндан
тўланган 41200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Республика бюджетига жавобгар ВВВ ҳисобидан 1.271.000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Республика бюджетига ААА ҳисобидан 800.000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Даъво талабининг 40.000.000 сўм асосий қарз ундириш қисмини
қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида апелляция ёки қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Наманган вилоят судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция
судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши (прокурор протест
келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи
А. Шокиров
4