Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1301-2501/12729 Дата решения 04.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья ASATOV OYBEK SUNATILLAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID c98111bf-cd0d-4707-841d-5fae2adb03c7 Claim ID PDF Hash 883b48ac396170d3... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1301-2501/12729-сонли иқтисодий иш судья О.С.Асатов Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳал қилув қарори Жиззах шаҳри 2025 йил 4 ноябрь Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, даъвогар **********нинг, жавобгар «**********» масъулияти чекланган жамиятидан 7 860 291 сўм қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, (тарафлар вакилларининг иштирокисиз), Жиззах туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,- А Н И Қ Л А Д И : «**********» масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) томонидан 2023 йил 29 август куни аризасига асосан қиймати 3 930 145 298 сўмлик Зафаробод тумани, Бўстон МФЙ ҳудудида кўп қавтли турар-жой қурилиш объектида қурилиши ишларини бошлаш юзасидан давлат хизматлари маркази орқали **********(матнда кейинги ўринларда дъвогар деб юритилади)га хабарнома юборилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 февралдаги ПҚ 4586-сонли Қарорига мувофиқ қурилиш объектининг кўзда тутилган қурилиш монтаж ишлари қийматидан буюртмачилар томонидан инспекцияга 0,2% миқдорида ажратма ўтказилиши ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли “Қурилиш сохасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарорининг 5-иловаси 20-бандига асосан ариза келиб тушганидан сўнг бир ойлик муддатда ажратма тўланиши шарт эканлиги белгилаб қўйилган. Бироқ, жавобагр томонидан ушбу ажратмалар тўланмаганлиги баён қилиниб, жавобгардан даъвогар фойдасига 7 860 291 сўм асосий қарзни ундириб бериш сўралган. Даъвогар судга ариза тақдим этиб, жавобгар қарзларини тўлаб бермаганлигини маълум қилиб, ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Ушбу холатда суд, тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз ишни кўришни мумкин деб ҳисоблайди. 2 Суд, даъвогар вакилининг иш бўйича берган кўргазмасини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлиси муҳокамасидан аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, жавобгарнинг 2023 йил 29 август куни аризасига асосан қиймати 3 930 145 298 сўмлик Зафаробод тумани, Бўстон МФЙ ҳудудида кўп қавтли турар-жой қурилиш объектида қурилиши ишларини бошлаш юзасидан давлат хизматлари маркази орқали дъвогарга хабарнома юборилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 февралдаги ПҚ-4586-сонли Қарорига мувофиқ қурилиш объектининг кўзда тутилган қурилиш-монтаж ишлари қийматидан буюртмачилар томонидан инспекцияга 0,2% миқдорида ажратма ўтказилиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли “Қурилиш сохасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарорининг 5-иловаси 20-бандига асосан ариза келиб тушганидан сўнг бир ойлик муддатда ажратма тўланиши шарт эканлиги белгилаб қўйилган. Аммо, жавобгар томонидан даъвогар қурилиш объектида қурилиш молнтаж ишларининг шахарсозлик норма ва қоидалари асосида амалга ошириши ва назорат функцияларини бжарганлиги учун 0,2 фоиз миқдорида, яъни 7 860 291 сўм ҳисобланган ва ушбу маблағ жавобгар томонидан тўлаб берилмаган. Ишдаги ҳужжатлар орқали жавобгарнинг даъвогарга тўланиши лозим бўлган тўлови миқдори 7 860 291 сўмни ташкил этганлиги ўз тасдиғини топади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Даъвогар томонидан жавобгарга қаноатлантирилмасдан қолдирилган. юборилган талабномалар Қайд этилганларга мувофиқ, даъво талабининг жавобгардан жами 7 860 291 сўм қарздорликни ундириш талаби асосли. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118 моддаси талабига мувофиқ, суд харажатларини тўлиқ жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Бундай ҳолатда, суд даъво талабини қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 7 860 291 сўм асосий қарз ундиришни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ва 412 000 сўм давлат божини ундиришни лозим деб топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 180, 186-моддаларига асосланиб суд-, Қ А Р О Р Қ И Л Д И : Даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин. 3 Жавобгар «**********» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар ********** фойдасига 7 860 291 сўм қарздорлик, 412 000 сўм давлат божи ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти(протести) ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддат ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Судья О.С.Асатов