Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1807-2501/4068 Дата решения 04.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья LATIPOV USMON YAXSHIBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID b12cf60a-7c51-4be0-b4c6-9940126c5a88 Claim ID PDF Hash 70ee2552f5c7fae7... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
Ушбу Кодекснинг 703-моддаси Ушбу Кодекс 703 code_article
нинг 19-моддаси нинг 19 law
онуннинг 46-моддаси онуннинг 46 law
онуннинг 49-моддаси онуннинг 49 law
онуннинг 56-моддаси онуннинг 56 law
нинг 68-моддаси нинг 68 law
Ушбу Кодекснинг 72-моддаси Ушбу Кодекс 72 code_article
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
Ушбу Кодекснинг 118-моддаси Ушбу Кодекс 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1807-2501/4068-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Чироқчи тумани 2025 йил 4 ноябрь Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Латипов раислигида, судья ёрдамчиси А.Чулиевнинг котиблигида, Чироқчи туман прокурори катта ёрдамчиси М.Абдуллаевнинг қатнашувида, даъвогар вакили А.Облабердиев (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “Ххх” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар Хххга нисбатан берган даъво аризаси суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “Ххх” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда - даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Ххх (бундан буён матнда - жавобгар деб юритилади)дан 750.650.000 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суднинг шу кундаги ажрими билан тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувни тасдиқлаш рад этилган. Суднинг 2025 йил 6 октябрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Қашқадарё вилоят Ғазначилик бошқармаси жалб этилган. Ушбу учинчи шахс суд мажлиси муҳокамасига қадар маълумотнома тақдим этиб, тарафлар ўртасидаги шартнома Қашқадарё вилоят Ғазначилик бошқармаси Давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинг бўйича шўбасида рўйхатдан ўтиб, Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 21 августдаги қарорига асосан шартнома ҳақиқий эмас деб топилганлигини маълум қилиб, иш хажми кўплиги сабабли ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда - ИПК)нинг 170-моддасига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасида келтирилган важларни такрорлаб, тарафлар низони келишув орқали ҳал қилганлигини, медиатив келишув тузилганлигини билдириб, ушбу келишувни тасдиқлашни сўради. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган прокурор тарафлар ўртасида 2025 йил учун шартнома мавжуд эмаслигини билдириб, даъво талабини рад этишни сўради. Суд ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини, даъво аризасида келтирилган ҳолатлар ва даъво миқдорини кўпайтириш ҳақидаги аризани иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 20 майда (1834-4-66-ТВ/2024) 71-сон ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси тузилган бўлиб, мазкур шартноманинг 1.1-бандида “Аутсорсер” 1 “Буюртмачи”нинг буюртмаси бўйича мазкур шартноманинг 1.2-бандида кўрсатиб ўтилган хизматларни кўрсатиш, “Буюртмачи” эса ушбу хизматлар учун пул тўлаш мажбуриятини олган. Мазкур шартнома мажбуриятлардан келиб чиқиб, даъвогар 2025 йил 18 июндаги 3-сонли ҳисобварақ-фактура билан 750.650.000 сўмлик бажарилган ишлар қиймати жавобгар томонидан қабул қилиниб, қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилиб, қарздорлик 2025 йил 1 июндаги солиштирма далолатнома билан тан олинган бўлса-да, тўловлар амалга оширилмаганлигини қайд этган. Даъвогарнинг қарздорликни ихтиёрий тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар қарздорликни ундириш ҳақида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Суд даъво талабини ишдаги далиллар ва қонун ҳужжатлари билан муҳокама қилиб, уни асоссиз деб ҳисоблайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасида мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. Ушбу Кодекснинг 703-моддасига кўра ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Ишга жалб этилган Қашқадарё вилоят Ғазначилик бошқармаси 2025 йил 4 ноябрдаги 01-35/660-сон маълумотнома тақдим этиб, тарафлар ўртасидаги 2024 йил 20 майда (1834-4-66-ТВ/2024) 71-сон ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси Қашқадарё вилоят Ғазначилик бошқармаси Давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинг бўйича шўъбасидан рўйхатдан бўлса-да, Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 21 августдаги ҳал қилув қарори билан ҳақиқий эмас деб топилганлигини билдирган. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни (кейинги ўринларда Қонун деб юритилади)нинг 19-моддаси мазмунига кўра, бюджет ташкилотлари давлат буюртмачилари ҳисобланиши, давлат буюртмачилари давлат харидларини режалаштириши, бўлажак давлат харидлари тўғрисидаги эълонларни фақат молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тасдиқланган тақдирдагина махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимига ва оммавий ахборот воситаларига жойлаштириши шартлиги келтирилган. 2 Ушбу Қонуннинг 46-моддасида давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатли бўлмаган усулларини қонунга хилоф равишда танлашга, давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатга асосланган усулларини четлаб ўтиш мақсадида давлат харидлари ҳажмини қисмларга бўлиб ташлашга, молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тўғрисида тасдиқларга эга бўлмаган ёки ажратилган маблағлар ҳажмидан ортиқ миқдордаги давлат харидларини амалга оширишга йўл қўйилмаслиги белгиланган. Қонуннинг 49-моддаси мазмунига кўра, электрон дўконда бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача (бюджет буюртмачилари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача) қийматдаги ишларнинг, хизматларнинг давлат харидлари амалга оширилиши мумкин. Шунингдек, Қонуннинг 56-моддасида, энг яхши таклифларни танлаш воситасидаги давлат хариди қуйидаги шартлар бир вақтнинг ўзида бажарилган тақдирда амалга оширилиши назарда тутилган: ғолибни аниқлаш мезонлари товар (иш, хизмат) давлат харидининг нафақат пул ифодасига, балки миқдорий ва сифат баҳосига ҳам эга бўлади; товарнинг (ишнинг, хизматнинг) қиймати бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг бараваригача (бюджет буюртмачилари учун олти минг бараваригача) бўлган миқдорни ташкил этади. Суд мажлиси муҳокамасида аниқланишича, тарафлар ўртасида расмийлаштирилган 2024 йил 20 майда (1834-4-66-ТВ/2024) 71-сон ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси даъвогар Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчиларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво аризасига асосан Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 21 августдаги 41807-2401/981-сонли ҳал қилув қарори билан ҳақиқий эмас деб топилган. Ҳақиқий эмас деб топилган мазкур шартноманинг 8.1-бандида шартнома имзоланган пайтдан кучга кириши ва 2024 йил 31 декабргача амал қилиши кўрсатилган. Ҳолбуки, даъвогар ўз талабида кўрсатилган 750.650.000 сўмлик бажарилган ишлар қийматини 2025 йил 1 январдан 2025 йил 1-июнга қадар, яъни 2024 йил 31 декабрда якунига етган шартнома бўйича ундиришни сўраган. Аслида даъвогарнинг 2025 йил учун хизмат кўрсатиш шартномаси мавжуд эмаслиги ёки даъвога асос қилиб келтирилган 2024 йил 20 майда (1834-4-66-ТВ/2024) 71-сон ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартнома суднинг қарори билан ҳақиқий эмас деб топилган. Шу боисдан суд даъво талабини қаноатлантиришни рад этади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда - ИПК)нинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ушбу Кодекснинг 72-моддасига биноан қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПК 74-моддасига асосан суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаиназаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ушбу Кодекснинг 118-моддасига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда тарафлар зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабини қаноатлантиришни рад этиб, олдиндан тўланган почта харажатини инобатга олишни ҳамда даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 15.013.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 72, 74, 118, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво талаби қаноатлантириш рад этилсин. Почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин. Даъвогар “Ххх” масъулияти чекланган жамиятдан республика бюджетига 15.013.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья У.Латипов 4