Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2503/95056 Дата решения 04.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья SULAYMANBEKOVA XILOLA ULUGBEKOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение O'RMONQURILISH Ответчик / Подсудимый
Source ID e58447e0-7b7f-48ba-959f-2951cc9718a4 Claim ID PDF Hash 072f080b4065f5d0... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процесуал кодекси 170-моддаси тисодий процесуал кодекси 170 code_article
збекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 130 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
тисодий Процессуал кодексининг 74-моддаси тисодий Процессуал кодекси 74 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2503/95056-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани 2025 йил 04 ноябрь Сирдарё туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Сулайманбекова раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов суд мажлиси котиблигида, даъвогар “O'RMONQURILISH” давлат унитар корхонасининг жавобгар-“QOLGANSIR DAVLAT ORMON-OV HILIK OJALIGI” давлат муассасасидан 199 920 00 сўм маҳсулот қийматини ундириб бериш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили З.Каттаев (24.102.2025 йилдаги 01/10-177-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари М.Холмуродов (03.11.2025 йилдаги 162-сонли ишончнома асосида), У.Джаббаров (03.11.2025 йилдаги 162-сонли ишончнома асосида) иштирокида Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида, кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “O'RMONQURILISH” давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) судга даъво киритиб, “QOLGANSIR DAVLAT ORMON-OV HILIK OJALIGI" давлат муассасаси (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 199 920 000 сўм маҳсулот қийматини ундириб беришни сўраган. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган прокурор ҳамда Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси судда вакили иштирокини таъминламади. Ушбу ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процесуал кодекси 170-моддасига кўра, ишни прокурор ҳамда Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризадаги важларни такрорлаб, “O‘RMONQURILISH” давлат унитар корхонаси директори ҳамда “QOLGANSIR DAVLAT ORMON-OV HILIK OJALIGI” давлат муассасаси собиқ директори ўртасида оғзаки ўзаро келишув тузилганлигини, келишувга кўра умумий қиймати 199 920 000 сўм бўлган 100 000 дона тут кўчатини 2023 йилда даъвогар жавобгарга етказиб берганлигини, етказиб берилган кўчатларни жавобгарнинг собиқ раҳбари Ўткир Кушманов ва бош ўрмончи Рустам Пардаевлар олиб қолганлигини, ташкилот раҳбарлари баҳор мавсумида кўчатларни экиш мақсадида кўчатни олганлигини, кейинчалик бюджет ташкилотлари сметаси тасдиқлангандан кейин 2-чоракда апрель, май ойларида шартномани расмийлаштириб, тўловларни амалга оширишга оғзаки келишганлиги, бироқ, жавобгар раҳбари лавозимидан озод қилинганлигини ҳамда шартнома тузилмай қолиб кетганлигини, маҳсулот етказиб бериш бўйича 27.03.2023 йилдаги шартнома электрон равишда 28.08.2025 йилда жавобгарга юборилганлиги, бироқ жавобгар томонидан шартнома қабул қилиб олинмаганлигини, тарафлар ўртасида 14.03.2023 йилда тузилган бошқа шартномада бир дона тут кўчатининг нархи ҚҚСсиз 1785 сўм, ҚҚС билан 1999,20 сўмни ташкил қилганидан келиб чиқиб, 100 000 та кўчат нархини 199 920 000 сўм ҳисоблаб, ушбу миқдордаги маҳсулот қийматини ундириш тўғрисида судга даъво киритилганлигини, даъвогар томонидан жавобгарга 100 000 туп тут кўчати етказилганлиги бўйича ишончнома, юк хатлари расмийлаштирилмаганлигини, телефон орқали боғланганда жавобгарнинг собиқ раҳбари суд мажлисига бориб, 100 000 дона тут кўчатини “QOLGANSIR DAVLAT ORMONOV HILIK OJALIGI” манфаатида олганлиги бўйича кўрсатма беришини айтганлигини, кўчатни етказган ва қабул қилиб олган даъвогар ва жавобгарнинг ходимлари томонидан тилхат расмийлаштирилганлигидан бугун хабар топганлигини билдириб, қўшимча ҳужжатлар тақдим қилиш учун ишни кейинга қолдиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили 2020 йилдан буён жавобгар ташкилотда бош бухгалтер бўлиб ишлашини, даъвогар томонидан 100 000 дона 199 920 000 сўмлик маҳсулотлар (тут кўчати) етказиб берилганлигидан хабари йўқлигини, шартнома бўлмаган тақдирда ҳам юк хати, ишончнома, топшириш қабул қилиш далолатномаси бўлганда албатта маҳсулот етказилганлигидан хабардор бўлган бўлишини, бюджет маблағларини асоссиз равишда талон-тарож қила олмаслигини, даъвогарнинг ишни кейинга қолдириш тўғрисидаги илтимоси асоссизлигини, агар маҳсулот етказиб берилганлиги бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳужжатлар бўлганда аллақачон судга тақдим қилинган бўлишлигини, даъвогар жавобгарнинг собиқ раҳбари билан келишиб олиб, бюджет маблағини талон-тарож қилишга уринаётган бўлиши мумкинлигини, даъвогар даъвосини исботлаб бериши учун етарлича муддатга эга бўлган бўлса-да, бугунга қадар даъво талабини асослайдиган ишончли далилларни судга тақдим қила олмаганлигини, даъвогар вакилининг ишни кейинга қолдириш тўғрисидаги илтимоси суд мажлисини асоссиз чўзишга ҳаракат қилишдан бошқа нарса эмаслигини билдириб, ишни кейинга қолдириш тўғрисидаги илтимосни қаноатлантиришни рад қилишни, шунингдек, даъвони қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини, иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогар вакилининг ишни кейинга қолдириш тўғрисидаги оғзаки илтимосини қаноатлантиришни рад қилишни, шунингдек, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Даъвогар жавобгардан 199 920 000 сўмлик етказиб берилган маҳсулот қийматини ундириш юзасидан Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво киритган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 02 сентябрдаги ажрими билан ишни кўриш 2025 йил 19 сентябрга тайинланган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 19 сентябрдаги ажрими билан мазкур иш тегишлилигига кўра, Сирдарё туманлараро иқтисодий судига юборилган. Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 13 октябрдаги ажрими билан ишни кўриш 2025 йил 24 октябрга тайинланган. Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 24 октябрдаги ажрими билан даъвогарнинг қўшимча иш ҳужжатлари тақдим қилиш учун ишни бошқа кунга қолдириш тўғрисидаги илтимоси қаноатлантирилиб, ишни кўриш 2025 йил 03 ноябрга қолдирилган. 2025 йил 03 ноябрдаги суд мажлисида 2025 йил 04 ноябрь куни 15:00 га қадар танаффус эълон қилинган. Бугунги суд мажлисида даъвогар вакили жавобгар собиқ раҳбарини суд мажлисига чақириш зарурлигини билдириб, даъво талабини асослаш учун далиллар тақдим қилиш учун ишни кейинга қолдиришни сўради. Жавобгар вакили ишни кейинга қолдириш ишни асоссиз равишда чўзишга ҳаракат ҳисобланишини, даъвогарнинг даъво талабини асослаш учун мавжуд далиллари тақдим қилиш учун етарлича муддати бўлганлигини билдириб, ишни кейинга қолдиришга қарши эканлигини билдирди. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 171моддасига кўра, суд кутилмаган ва фавқулодда ҳолатларда ишни суд мажлисида кўриш мумкин бўлмаган тақдирда суд муҳокамасини кейинга қолдиришга ҳақли. Даъвогар вакилининг илтимосига кўра аввалги суд мажлиси кейинга қолдирилганлиги, бугунга қадар даъвогар вакилининг судга далилларни тақдим қилиш учун етарлича муддати бўлганлигини инобатга олиб, суд даъвогар вакилининг қўшимча ҳужжатлар тақдим қилиш учун ишни бошқа кунга кейинга қолдириш тўғрисидаги оғзаки илтимосномасини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа нормативҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейинги матнларда “ФК” деб юритилади) 236-моддасига асосан, мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ИПК 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Ишда иштирок этувчи шахслар фақат ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдиндан таништирилган далилларга асосланишга ҳақли. Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал кодексининг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Даъво аризада баён қилинишича, “O‘RMONQURILISH” давлат унитар корхонаси директори ҳамда “QOLGANSIR DAVLAT ORMON-OV HILIK OJALIGI” давлат муассасаси собиқ директори оғзаки ўзаро келишувга кўра умумий қиймати 199 920 000 сўм бўлган 100 000 та кўчатни 2023 йилда даъвогар жавобгарга етказиб берган. Етказиб берилган кўчатларни жавобгарнинг собиқ раҳбари Ўткир Кушманова ва бош ўрмончи Рустам Пардаевлар олиб қолган, ташкилот раҳбарлари баҳор мавсумида кўчатларни экиш мақсадида кўчатни олган, бюджет ташкилотлари сметаси тасдиқлангандан кейин 2-чоракда апрель, май ойларида шартномани расмийлаштириб, тўловларни амалга оширишга оғзаки келишган, бироқ жавобгар раҳбари лавозимидан озод этилганидан кейин шартнома расмийлаштирилмаган. Шундан кейин, даъвогар жавобгардан 199 920 000 сўмлик етказиб берилган маҳсулот қийматини ундириш юзасидан судга даъво киритган. Даъвогар, суд муҳокамасида ва даъво аризада Олий хўжалик Суди Пленумининг “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” ги Қарорининг 8-бандида “Судларга тушунтирилсинки, агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмайди. Агар қонунда ёки тарафларнинг келишувида битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келиши тўғридан-тўғри кўрсатилган бўлса, ушбу қоида қўлланилмайди.”, деган важ билан жавобгардан 100 000 та кўчат учун 199 920 000 сўм бажарилган ишлар қийматини ундиришни сўраган. Холбуки, даъвогар тарафлар ўртасида шартномавий ҳуқуқий муносабатга киришганлиги ёзма ва бошқа далиллар билан тасдиқлай олмади. Даъвогар даъво талабига асос қилиб келтираётган ҳолатларни ишда судга очиб бериш учун етарлича муддатга эга бўсада, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида даъво талабини исботлай олмади. Хусусан, даъвогар жавобгарга 199 920 000 сўмлик 100 000 дона тут кўчатини етказилганлиги бўйича бирламчи ҳужжатларни тақдим қилолмади. Бундан ташқари, даъвогар даъво аризада даъво талабини асослашда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 3 бандини асос қилиб келтирган бўлса-да, ушбу асос билан 199 920 000 сўм бажарилган ишлар қийматини ундириш мумкинлигини асослантириб беролмади. Юқоридагиларга кўра, даъво талабидаги важлар ўз тасдиғини топмаганлиги сабабли даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш рад қилинганлиги сабабли, ҳисобланган 3 998 400 сўм давлат божи тўловини жавобгардан республика бюджетига, 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажатини Олий суд депозитига ундиришни, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р ҚИ Л Д И: “O‘RMONQURILISH” давлат унитар корхонасининг жавобгар“QOLGANSIR DAVLAT ORMON-OV HILIK OJALIGI” давлат муассасасидан 199 920 000 сўм маҳсулот қийматини ундириб бериш тўғрисидаги даъво талаби қаноатлантиришдан рад этилсин. “O‘RMONQURILISH” давлат унитар корхонасидан республика бюджетига 3 998 400 сўм давлат божи, Олий суд депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида, апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда эса ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилиниши(прокурор протест келтириши) мумкин. Судья Х.Сулайманбекова