Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2503/7726 Дата решения 04.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья MUQUMOVA ADOLAT AXMATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 020c60bf-76d2-4d7f-9cae-86d96f3918f6 Claim ID PDF Hash a7317c81d019b51b... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 36 code_article
олларда тугатиш ушбу Кодекснинг 38-моддаси олларда тугатиш ушбу Кодекс 38 code_article
збекистон Республикаси Ер кодекси 38-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 38 code_article
ушбу Кодекс 36-моддаси ушбу Кодекс 36 code_article
тисодий процессуал кодекси 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
ариши ва у ИПКнинг 108-моддаси ариши ва у ИПК 108 law
ИПКнинг 108-моддаси ИПКнинг 108 law
амда ИПК 118-моддаси амда ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2503/7726-сонли иш АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Қарши шаҳри 2025 йил 4 ноябрь Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Муқумова раислигида, судья ёрдамчиси М.Хушнаеванинг котиблигида, даъвогар ХХХХнинг жавобгар “ХХХХ” ФХга нисбатан Қарши туман ҳокимининг 22.04.2016 йилдаги Х-485/04-сонли қарорига асосан Батош ҳудуди қишлоқ ҳўжалиги харитасининг 150қ-контуридан Иссиқхона билан шуғулланиш учун ажратилган жами 2,0 гектар ер майдонидан 0,94 гектар ер майдони фойдаланилмасдан бўш турган қисмини олиб қўйиш ва ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни тарафлардан: Қарши шаҳар прокурори ёрдамчиси хххх, даъвогар вакили хххх (ишончнома асосида), жавобгар вакили: хххх (раҳбар), Қашқадарё вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси вакили хххх (ишончнома асосида), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспексияси Қашқадарё вилоят бошқармаси вакили: хххх (ишончнома асосида)лар иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар ХХХХ Қарши туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар “Ерқўрғон деҳқон озиқ овқат бозори” АЖга нисбатан жавобгар “ХХХХ” ФХга нисбатан Қарши туман ҳокимининг 22.04.2016 йилдаги Х-485/04-сонли қарорига асосан Батош ҳудуди қишлоқ ҳўжалиги харитасининг 150қ-контуридан Иссиқхона билан шуғулланиш учун ажратилган жами 2,0 гектар ер майдонидан 0,94 гектар ер майдони фойдаланилмасдан бўш турган қисмини олиб қўйиш ва ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилишни сўраган. Ишга мутахассис сифатида Давлат кадастрлар палатаси Қарши туман филиали ва Қашқадарё вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси жалб этилган. Шунингдек, суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспексияси Қашқадарё вилоят бошқармаси жалб қилинган. Бугунги суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлашини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспексияси Қашқадарё вилоят бошқармаси қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг даъво талабларига эътироз билидириб, ерларда иссиқхона қурилаётганлигини таъкидлаб, даъвони қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Қарши шаҳар прокурори ёрдамчиси даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Қашқадарё вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси вакили низо юзасидан маълумотнома тақдим қилди. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топди: Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси "Ер кодекси", Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 2-февралдаги 66-сонли қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган Низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 8-июндаги ПҚ-6243-сонли Фармонининг 10-бандида белгиланган вазифаларининг бажарилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспексияси Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан Қарши туман, "Батош” МФЙ худудида ердан мақсадли фойдаланиш бўйича ўтказилган мониторинг жараёнида Қарши туман ҳокимининг 22.04.2016 йилдаги Х-485/04-сонли қарорига асосан “ХХХХ” ФХга "Батош” МФЙ худудидан "Иссиқхона" лойиҳалаштириб қуриш учун 2,0 гектар ер майдони ажратилганлиги, “ХХХХ” ФХ томонидан 1,05 гектар ер майдонида иссиқхона ташкил этилган бўлиб, қолган 0,94 гектар қисми бўш ҳолатда турганлиги, ердан самарасиз фойдаланилганлиги аниқланган. Ушбу қонунбузулиш ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспексияси Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан Қарши туман ҳокими номига 2025 йил 18 июнда №01/12-12-1299-сонли тақдимнома киритилган. Мазкур тақдимнома асосида даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддасининг 6-710-бандларига асосан жавобгарга тегишли Қарши туман "Батош” МФЙ худудидан “Иссиқхона” қуриш учун ажратилган 2,0 гектар ер майдонининг фойдаланилмасдан бўш турган 0,94 гектар қисмини олиб қўйиш ва ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддаси биринчи қисмининг 6-7-10-бандларига мувофиқ, 6) ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига номувофиқ фойдаланилганида; 7) ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда; 10) қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ер участкасидан бир йил мобайнида ва қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун берилган ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганида бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилинади. Ушбу модданинг учинчи қисми мазмунига биноан, ер участкасига эгалик қилиш ҳуқуқини ёки ер участкасидан доимий ёхуд вақтинча фойдаланиш ҳуқуқини ушбу модда биринчи қисмининг 6 — 11-бандларида кўрсатилган ҳолларда тугатиш ушбу Кодекснинг 38-моддасида белгиланган тартибда суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 38-моддасининг биринчи қисмига асосан, ушбу Кодекс 36-моддаси биринчи қисмининг 6 — 11бандларида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек ер тўғрисидаги қонунчилик бузилган бошқа ҳолларда ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи орган ер эгасини ёки ердан фойдаланувчини олдиндан огоҳлантирганидан кейин туман, шаҳар ҳокимига ер участкасини олиб қўйиш ҳақида тақдимнома киритади. Туман, шаҳар ҳокими тақдимнома асосида бир ойлик муддатда уни олиб қўйиш ҳақида судга даъво аризаси киритади. Туман, шаҳар ҳокими, зарур ҳолларда, ер участкасининг ҳолатини ҳамда ер эгаси ёки ердан фойдаланувчи томонидан ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг сифатини қўшимча равишда текширишни тайинлашга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 апрелдаги “Давлат ер ва кадастр назоратини амалга ошириш тартиби ҳамда Давлат геодезия назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 183-сонли қарорига 1-иловага асосан тасдиқланган “Давлат ер ва кадастр назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида НИЗОМ”нинг 31-бандига мувофиқ, махсус ваколатли давлат органининг мансабдор шахслари томонидан давлат ер назорати натижалари бўйича қуйидагилар кўрсатилган ҳолда камида уч нусхада далолатнома тузилиши керак: назорат тадбири ўтказилган жой, далолатнома тузилган сана; назорат тадбири ўтказиш учун асос; назорат тадбирини ўтказган мансабдор шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми; юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, уларнинг манзили ва солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР); давлат ер назорати соҳасида ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг аниқ манзили, WGS-84 координаталар каталоги, ҳолати ва ҳажми, шунингдек, ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг тегишли нормасига ҳавола этилган ҳолдаги батафсил тавсифи; ерга оид ҳуқуқбузарлик оқибатларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда ихтиёрий равишда бартараф этиш тўғрисида кўрсатма. Далолатномага махсус ваколатли давлат органи мансабдор шахси томонидан ер назорати тадбирида олинган фотосуратлар, видеоёзувлар ва бошқа материаллар илова қилинади. Далолатноманинг барча нусхалари махсус ваколатли давлат органининг мансабдор шахслари томонидан имзоланади ҳамда унинг бир нусхаси юридик шахснинг мансабдор шахси ёки унинг вакилига ёхуд жисмоний шахсга уни олган санани кўрсатган ҳолда имзо қўйдириб топширилади. Мазкур Низомнинг 32-бандига кўра, юридик шахснинг мансабдор шахси ёки унинг вакили ёхуд жисмоний шахс далолатномани олишдан бош тортганда, далолатномага тегишли ёзув киритилади ва унинг бир нусхаси юридик ёки жисмоний шахсга уч иш кунидан кечиктирмасдан почта орқали буюртма хат билан юборилади ва юборилганидан эътиборан уч кун ўтгач, топширилган ҳисобланади (Низомнинг 31 ва 32-бандларига Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарорига асосан ўзгартиришлар киритилган). Шунингдек, ушбу Низомнинг 33-бандида, далолатнома юридик ёки жисмоний шахсга топширилган кун ёки унга юборилган кун давлат ер назорати тадбири якунланган вақт деб ҳисобланади, деб қайд этилган. Мазкур ҳолатда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспексияси Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан 2025 йил 18 июнь кунида ўтказилган ер назорат тадбири натижаси бўйича далолатнома тузилган бўлиб, далолатнома Низом талаблари бўйича жавобгар вакили томонидан имзоланмаган, шунингдек далолатномада жавобгар вакили томонидан далолатномани олишдан бош тортилганлиги ҳақида ёзувлар киритилмаган. Бундан ташқари далолатнома нусхаси жавобгарга юборилганлигини тасдиқловчи далиллар тақдим этилмаган. Шу билан биргаликда, ер назорати натижаси бўйича тузилган далолатномада ерга оид ҳуқуқбузарлик оқибатларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда ихтиёрий равишда бартараф этиш тўғрисида кўрсатма берилмаган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспексияси Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ХХХХга жавобгарга тегишли Қарши туман, "Батош” МФЙ худудидан “Иссиқхона” қуриш учун ажратилган 2,0 гектар ер майдонидан иссиқхона ташкил этилмаган 0,94 гектарини оқилона фойдаланишдаги фаолиятини туман масъуллари билан биргаликда чуқур таҳлил қилган ҳолда ерга бўлган ҳуқуқни бекор қилиш бўйича иқтисодий судга даъво ариза киритилишини таъминлаш ҳақида 2025 йил 18 июнь кунида тақдимнома киритилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспексияси Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ердан мақсадли фойдаланиш бўйича ўтказилган мониторинг текшируви натижалари бўйича огоҳлантириш хати 2025 йил 18 июнь куни 01/12-12-1298-рақами билан чиқим қилинган бўлсада, ушбу огоҳлантириш хати жавобгарга почта алоқа бўлими орқали юборилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар илова қилинмаган. Қайд этилганлардан кўринадики, даъвогар томонидан судга даъво аризаси киритилишида низони судгача ҳал этиш бўйича қонунчилик талабларига риоя этилмаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси биринчи қисмининг 5-бандида, даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган бўлса, суд даъвони кўрмасдан қолдириши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сонли Қарорининг 21-бандида, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш низонинг мазмуни бўйича ҳал қилув қарори қабул қилмасдан туриб суд муҳокамасини тамомлаш шаклларидан бири ҳисобланиши, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқариши ва у ИПКнинг 108-моддаси талабларига мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган. ИПКнинг 108-моддасида даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқариши, суд ажримида ишда иштирок этувчи шахслар ўртасида суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги, давлат божини бюджетдан қайтариш ҳақидаги масалалар ҳал қилиниши мумкинлиги назарда тутилган. Мазкур ҳолатда суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни ҳамда ИПК 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида давлат божи тўланиши лозимлиги кўрсатилган. Қайд этилганларга биноан суд, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогарнинг зиммасида қолдиришни ва даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 8 240 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 108, 118, 195-196-моддаларига асосланиб, суд ажрим қилди: даъвогар ХХХХнинг жавобгар “SU R S Z N RGIZ ” ФХга нисбатан Қарши туман ҳокимининг 22.04.2016 йилдаги Х-485/04-сонли қарорига асосан Батош ҳудуди қишлоқ ҳўжалиги харитасининг 150қ- контуридан Иссиқхона билан шуғулланиш учун ажратилган жами 2,0 гектар ер майдонидан 0,94 гектар ер майдони фойдаланилмасдан бўш турган қисмини олиб қўйиш ва ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар ХХХХ ҳисобидан республика бюджетига 8 240 000 сўм давлат божи ундирилсин. Олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати даъвогар ХХХХ зиммасида қолдирилсин. Мазкур ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья А.Муқумова