Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1301-2501/13956 Дата решения 04.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья ASATOV OYBEK SUNATILLAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID cb747ab1-0834-48b0-a76b-0ce573742273 Claim ID PDF Hash 099a81d4e48f16b0... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
шбу Кодекснинг 2034-моддаси шбу Кодекс 2034 code_article
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1301-2501/13956-сонли иқтисодий иш судья О.С.Асатов Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳал қилув қарори Жиззах шахри 2025 йил 4 ноябрь Жиззах туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.С.Асатов, ушбу кун даъвогар «***********» АЖнинг жавобгар «***********» МЧЖдан 1 559 167 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-, А Н И Қ Л А Д И : даъвогар «***********» АЖ даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, даъво аризасида ***********» АЖ томонидан «***********» МЧЖга табиий газ етказиб берилган, бироқ «***********» МЧЖ томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли 2025 йил 1 октябр холтига 1 559 167 сўм қарздорлик вужудга келганлиги ва ушбу қарздорлик тўлаб берилмаганлиги баён қилиниб, жавобгар «***********» МЧЖдан даъвогар «***********» АЖ фойдасига 1 559 167 сўм асосий қарзни ундириш сўралган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2034моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. шбу модданинг учинчи қисмига кўра, даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади. Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмади. шбу Кодекснинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. шбу холатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, «***********» АЖ (Етказиб берувчи) ва «***********» МЧЖ (Истеъмолчи) ўртасида бевосита хўжалик алоқалари асосида улгуржи истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш ва қабул қилиш тўғрисида шартнома тузилган. Шартноманинг 1.1бандига кўра, Етказиб берувчи газ тармоқлари орқали Истеъмолчига келишилган буюртманома бўйича табиий газ етказиб бериш, Истеъмолчи эса истеъмол қилинган табиий газ ҳақини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 4.3-бандига мувофиқ, Истеъмолчи ҳисоб-китоб қилиш даври бошланишидан камида 5 кун олдин етказиб берувчи ҳисоб рақамига ушбу шартноманинг 1.4 ва 1.5-бандларида кўрсатилган ойлик газ хажми қийматининг 100 фоиз суммасини олдиндан тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар «***********» АЖ томонидан шартнома шартлари бажарилган ҳолда жавобгарга табиий газ етказиб берилган бўлса-да, жавобгар «***********» МЧЖ томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмасдан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда – ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 470моддасига кўра, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади. ФКнинг 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Аниқланишича, шартнома бўйича истеъмол қилинган электр энергияси ҳисоб китоби қилинган ва 2025 йил 1 октябрь ҳолатида жавобгар «***********» МЧЖнинг истеъмол қилган табиий газдан қарздорлиги 1 559 167 сўмни ташкил этган. Бироқ, «***********» МЧЖ «***********» АЖ томонидан етказиб берилган табиий газ ҳақини тўлиқ тўлаб берган, бу ҳақда даъвогар судга маълумотнома тақдим этган. Жавобгар даъво аризасида кўрсатилган қарздорликни тўлиқ бартараф этганлиги учун, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати, Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176180, 186, 2034, 2035 - моддаларини қўллаб, суд-, Қ А Р О Р Қ И Л Д И : Даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар «***********» МЧЖдан даъвогар «***********» АЖ фойдасига олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «***********» МЧЖдан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб, ўн кун муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Судья О.С.Асатов