← Назад
Решение #2853001 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| олларда ушбу Кодекс | 734 | — | code_article | |
| айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекс | 327 | — | code_article | |
| моддасида ушбу Кодекс | 280 | — | code_article | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
********-сонли иқтисодий иш
Судья: *********
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Урганч шаҳри
*****йил *******
Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья ********* раислигида,
судья ёрдамчиси ******** котиблигида, даъвогар вакили ********нинг
иштирокида, ********* *********манфаатида жавобгар *********дан жами
********* сўм кредит қарзини ундириш ва ундирувни жавобгар *********га
******** тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч туманлараро
иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
********* (бундан буён матнда – Палата деб юритилади)
*********(бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) манфаатида
Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
********* (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан******, жами
********* сўм кредит қарзини ундириш ва ундирувни жавобгарга тегишли
бўлган ******** русумли автотранспорт воситасига қаратиш ва гаров
мулкини бошланғич реализация қилиш баҳосини белгилаб беришни сўраган.
Палата ўз даъво аризасида суд муҳокамасини ўзининг вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Бундай ҳолатда, суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128, 129 ва
170-моддаларига асосан палата вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим деб топади.
Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили билдирилган
талабларни қўллаб-қувватлаб, жавобгарнинг кредит қарздорлиги тўғрисида
маълумотнома тақдим қилиб, унга кўра, даъво аризаси билан судга мурожаат
қилинганидан кейин жавобгар томонидан қисман тўлов амалга
оширилганлигини билдириб, суддан даъвони қисман қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок қилган жавобгар вакили даъвогарнинг даъво
аризасига эътироз билдириб, даъвогар муддатидан олдин кредит
қарздорликни ундиришга ҳақли эмаслигини, қолаверса, жавобгар томонидан
қисман тўлов амалга оширилганлигини маълум қилиб, суддан даъвони
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилини тинглаб ҳамда ишдаги
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман
қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига кўра, ҳар ким
ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг
мажбуриятлари кредит шартномасидан келиб чиққан.
ФК 744-моддасига асосан, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк
ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг
учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича,
*********ва ********* ўртасида ******-сонли кредит шартномаси тузилган.
Шартномага
асосан
банк
қарз
олувчига
*****
*******автомобили
сотиб
олиш
учун
48
ой
муддатга,
6 ой имтиёзли давр билан йиллик 27,5 фоиз устама тўлаш шарти билан *****
сўм миқдорида кредит ажратилган.
Кредит таъминоти сифатида жавобгарга тегишли бўлган 2024 йилда
ишлаб
чиқарилган,
давлат
рақам
белгиси
*****бўлган,
******* русумли автотранспорт воситасини ******* сўмга баҳоланиб
гаровга қўйилган.
Кредит шартномасининг 4.2.1-бандига асосан кредитни ва у бўйича
ҳисобланган фоизларни мазкур шартномада белгиланган муддатларда ва
миқдорда тўлиқ қайтариш мажбуриятини олган.
Шунингдек, кредит шартномасининг 5.1.4-бандига кўра, қарз олувчи
томонидан мазкур кредит шартномада белгиланган ҳар қандай тўлов
мажбуриятлари бажарилмаган ҳолларда банк қарз олувчини бундан буён
кредитлашни тўхтатиш ва фоизларни ҳамда кредит бўйича асосий қарзни
муддатидан олдин, жумладан ундирувни кредит таъминотига қаратиш
орқали ундириш ҳуқуқи берилган.
Бироқ, жавобгар томонидан график бўйича тўланиши лозим бўлган
асосий кредит ва унга ҳисобланган фоиз қарзи қайтарилмаган ва натижада
муддати ўтган асосий кредитдан ******* сўм, муддати ўтган кредит
фоизидан ******** сўм қарздорлик вужудга келган.
Мазкур қарздорликни тўлаб беришни сўраб, даъвогарнинг жавобгарга
юборган огоҳлантириш хатлари жавобгар томонидан ижросиз қолдирилган.
ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 736-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонунчиликда ёки қарз
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз
суммасини
вақтида
қайтармаган
ҳолларда
ушбу
Кодекснинг
734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган
бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан
бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан
ушбу Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда
тутилган миқдорда фоизлар тўланиши керак.
Жавобгар белгиланган муддатда кредит қарздорлигини тўламаганлиги
ишдаги далиллар ва судда аниқланган ҳолатлар билан тўлиқ тасдиқланади.
Қайд этилганларга асосланиб, суд даъвогарнинг асосий кредит ва унга
ҳисобланган фоизни ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди, бироқ
даъвогар томонидан тақдим қилинган маълумотномада жавобгар томонидан
********кунлари асосий кредит қарзидан ******** сўм, кредит фоизидан
******* сўм тўланганлиги боис, даъвони қисман қаноатлантириб, суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
Шунингдек, гаров таъминоти сифатида жавобгарга тегишли бўлган
2024 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақам белгиси ****** *******русумли
автотранспорт воситаси гаровга қўйилган.
ФК 279-моддасида гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини
қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни
ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
ФК 281-моддасида ушбу Кодекснинг 280-моддасига мувофиқ ундирув
қаратилган, гаровга қўйилган мол-мулкни мажбурий равишда реализация
қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион
шаклидаги очиқ кимошди савдосида сотиш орқали амалга оширилади.
Гаровга қўйилган мол-мулкнинг кимошди савдосидаги бошланғич
сотиш нархи гаровга қўювчи ва гаровга олувчи ўртасидаги келишувга асосан
белгиланади. Гаровга қўювчи ва гаровга олувчи ўртасида мол-мулк нархи
бўйича келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда, мустақил баҳоловчи
ташкилот жалб этилади ва гаровнинг дастлабки қиймати бозор қийматидан
келиб чиқиб белгиланади. Бунда баҳолаш билан боғлиқ барча харажатлар
мустақил баҳоловчи ташкилотни жалб қилган тараф томонидан қопланади.
Юқоридагиларга асосан суд, ишдаги ҳужжатлар ва судда аниқланган
ҳолатлар, кредит шартномаси ва гаров шартномасидан келиб чиқиб, даъво
талабининг ундирувни гаров мулкига қаратиш ва гаров мулкининг
бошланғич реализация қилиш баҳосини белгилаб беришни лозим топади.
ИПК 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
ИПК 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъвосини қисман
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
деб топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 68, 118, 128, 129, 170, 176-180-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар *********дан *********фойдасига ****** сўм асосий кредит
қарзи, ****** сўм кредит фоизи, жами ******* сўм ва олдиндан тўланган
****** сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ундирув гаровга қўйилган жавобгар *********га тегишли бўлган
*****йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақам белгиси ******, тури енгил
седан, ранги кулранг, ******, шасси рақамсиз, двигатель рақами ******
қаратилсин.
Гаров мулкининг бошланғич реализация қилиш баҳоси тарафлар
ўртасида тузилган баҳолаш далолатномасига асосан ***** сўм қилиб
белгилансин.
Жавобгар *********дан Республика бюджетига ******* сўм давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция
тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
*********