← Назад
Решение #2853019 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2501/14213-сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(Хулоса қисми)
Гулистон шаҳри
2025 йил 4 ноябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабов раислигида,
Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили С.М (ишончнома асосида)
иштирокида, даъвогар “N ’r si” АЖнинг жавобгар “N ’r si” ФХ (СТИР
N ’r si) ҳисобидан 9 339 862 сўм асосий қарз ва 374 858 сўм пеня ҳамда суд
харажатларини ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “N ’r si” АЖ (даъвогар) Гулистон туманлараро иқтисодий
судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “N ’r si” ФХ
(жавобгар) ҳисобидан 9 339 862 сўм асосий қарз ва 374 858 сўм пеня ҳамда
суд харажатларини ундириб беришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани тўлиқ
қўллаб-қувватлаб, даъво суммасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар белгиланган тартибда огоҳлантирилган бўлса-да, суд
мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (ИПК)
127, 128, 170-моддаси талабларига мувофиқ тарафлар тегишли тарзда
хабардор қилинганлиги сабабли суд, ишни улар иштирокисиз кўриш мумкин
деб ҳисоблади.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Суд, иш ҳужжатлари билан танишиб, даъвогар вакилининг важларини
тинглаб, қўйидаги асосларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни лозим
топди.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида
03.07.2023 йил тузилган 050971-сонли шартномаси (шартнома)дан келиб
чиққан.
Бироқ, жавобгар ўз мажбуриятини лозим даражада бажармаган ҳолда,
тўловлардан 2025 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига 9 339 862 сўм асосий қарз ва
374 858 сўм пеня қарздорлик вужудга келган.
Даъвогарнинг қарздорликни қоплаб беришни сўраб жавобгарга қилган
мурожаати жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли судга
даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (ФК) 8 ва
234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур
ҳолда мажбурият маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан.
Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ушбу фактлар иш ҳужжатлари, даъвогар вакилининг берган
тушунтиришлари ва бошқа ишга алоқадор далиллар билан ўз тасдиғини
топади.
Шу сабабли, суд даъвогарнинг 9 339 862 сўм асосий қарз ундириш
тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ҳамда қаноатлантиришни
лозим топади.
Бундан ташқари даъвогар, тарафлар ўртасида имзоланган шартнома ва
қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда жавобгардан 374 858 сўм
миқдорида пеня ундириб беришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда мажбуриятнинг бажарилиш
даврийлигини инобатга олиб пеняни 374 858 сўм миқдорида
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118–моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгар зиммасига юклатилиши лозим.
Юқоридагиларга
кўра,
суд
даъвогарнинг
даъво
талабини
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига базавий
ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, яъни
412 000 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган
41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим деб топади.
Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди
Пленуми қарори, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси, “Хўжалик
юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси
тўғрисида”ги Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 127, 128, 170, 176-177-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар “N ’r si” ФХ ҳисобидан даъвогар “N ’r si” АЖ фойдасига
9 339 862 сўм асосий қарз ва 374 858 сўм пеня ҳамда 41 200 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “N ’r si” ФХ ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест
келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
З.Раджабов