Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1303-2502/7402 Дата решения 04.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья MADATOV XABIBULLA NURMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 42e0d2bb-3e6b-4370-98d6-df123bff8df5 Claim ID PDF Hash ffb72c4d5bfa21c6... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 40-моддаси онуннинг 40 law
онунининг 5-моддаси онуни 5 law
ИПКнинг 211-моддаси ИПКнинг 211 law
онунининг 7-моддаси онуни 7 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1303-2502/7402-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Зомин тумани 2025 йил 4 ноябрь Зомин туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Н.Мадатов раислигида, судья ёрдамчиси Н.К.Абдазов котиблигида, аризачи Жиззах вилоят солиқ бошқармасининг қарздор “WELLRIG T” масъулияти чекланган жамиятини соддалаштирилган тартиб-таомилга кўра тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризасини аризачи вакили – М.Муртозоқулов (2025 йил 14 январдаги 35-04762-сонли ишончномага асосан) иштирокида, қарздор вакили иштирокисиз, Зомин туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни а н и қ л а д и: Аризачи Жиззах вилоят солиқ бошқармаси (бундан буён матнда “Аризачи” деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, аризасида қарздор “WELLRIG T” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Қарздор” деб юритилади)ни соддалаштирилган тартиб-таомилга кўра тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза талабини қўллабқувватлаб, қарздорнинг солиқ органлари олдидаги бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалардан 3 (уч) ой ҳамда ундан ортиқ муддатда тўланмаган 2025 йил 10 октябрь ҳолатига 557 880 825,56 сўм қарздорлиги мавжудлигини, хўжалик фаолият кўрсатмай қўйганлиги сабабли тўлов қобилиятини йўқотганлигини маълум қилиб, қарздорни соддалаштирилган тартиб-таомилга кўра тўловга қобилиятсиз деб топиш лозимлигини таъкидлаб, аризани қаноатлантиришни сўради. Иш ҳужжатларида қарздорнинг манзилига суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда ажрим нусхаси “Гибрид почта” орқали юборилганлигини, қарздор томонидан қабул қилиб олганлиги бўйича почта маълумотномаси иш ҳужжатларида мавжудлиги аниқланди. Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни қарздор иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, ишда иштирок этган аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидагиларга асосан аризачининг аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Ишдаги ҳужжатларга кўра, қарздор Зомин туман давлат хизматлар маркази томонидан 2022 йил 2 февралда тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатга олинганлигини, гувоҳнома берилганлиги ва Зомин туман солиқ инспекциясидан солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган. Қарздор жамиятнинг таъсисчиси Алимов Шерзод Кахарович ҳисобланган. Солиқ органи томонидан “солиқ тўловчининг идентификацион рақами” СТИР 309249949 берилган. Қарздор шу билан бирга белгиланган тартибда Зомин туман давлат хизматлар марказидан рўйхатдан ўтган ва унга шу ҳақда тегишли гувоҳнома берилган. Қарздор АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” банкининг бош офисидан ҳисоб рақам очиб фаолият кўрсатиб келган. Аризачининг қарздорга нисбатан солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қарзи ундирувини унинг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги солиқ органи қарорлари белгиланган тартибда ижросини таъминлаш учун мажбурий ижро бюросининг Зомин туман бўлимига юборилган. Мажбурий ижро бюросининг Зомин туман бўлими томонидан ижро иши юритишни тамомлаш ҳақидаги Қарорлари билан ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг мол-мулки ва пул маблағи аниқланмагани боис, суд ҳужжатини ижро қилиш имконияти йўқлиги учун, Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 40-моддаси 3-бандига асосан қарорлари асосида аризачига ижросиз қайтарилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг маълумотномасида қарздор номида кўчмас мулк объектлари мавжуд эмаслиги, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг маълумотномасида эса қарздор номига қишлоқ хўжалиги машина ва агрегатлари давлат рўйхатига олинмаганлиги маълум қилинган. Аризачи томонидан тақдим этилган маълумотлардан кўринишича, қарздорнинг бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалардан 2025 йил 10 октябрь ҳолатига 557 880 825,56 сўм қарздорлиги мавжудлиги аниқланди. Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 12 апрелдаги “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги ЎРҚ-763-сонли Қонунининг 5-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик – агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса, тўловга қобилиятсизлик аломатлари деб эътироф этилади. ИПКнинг 211-моддаси биринчи қисмида, тўловга қобилиятсизлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонунга мувофиқ қарздор, кредиторлар ва бошқа манфаатдор шахслар тўловга қобилиятсизлик ҳақида иш қўзғатиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли эканлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасида, қарздор солиқлар ва йиғимлар бўйича мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи, давлат солиқ хизмати органлари, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган ва (ёки) пул мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси олдида қарзи бўлган юридик шахсларга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар бўйича ваколатли давлат органи ва унинг ҳудудий бошқармалари эга бўлиши қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сон қарорига илова билан тасдиқланган “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари” (бундан буён матнда “Қоидалар” деб юритилади)нинг 3-бандига кўра, суд бошқарувчиси, ўзи тайинланган вақтдан бошлаб, мазкур Қоидаларда назарда тутилган сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириши ҳамда чоралар кўриши шарт. Ушбу Қоидаларнинг 37-банди биринчи хатбошисига кўра, таҳлил натижалари бўйича суд бошқарувчиси томонидан сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулоса ёхуд ушбу аломатларнинг мавжуд эмаслиги, шунингдек таҳлил қилиш учун зарур маълумотлар ва ҳужжатларнинг йўқлиги тўғрисидаги хулоса тузилади. Ушбу Қоидаларнинг 38-бандига кўра, сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулоса имзолангандан кейин 10 иш кунидан кечикмай кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура органларига тақдим этилади. Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулоса имзолангандан кейин 10 иш кунидан кечикмай кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга тақдим этилиши лозимлиги қайд этилган. Суд, қарздор фаолият юритмаётганлиги, кредиторлик қарзлари юзага келган кундан бошлаб уч ойдан ортиқ вақт ўтган бўлишига қарамасдан бажарилмаётганлигини инобатга олиб, қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топишни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасининг хатига кўра тавсия этилган номзодлардан 4-тоифали тугатиш бошқарувчиси Ғаффаров Дилшод Ғайбуллаевичнинг номзодини тасдиқлашни лозим деб топади. Шу билан бирга суд, давлат божи ва суд почта харажатлари масаласини муҳокама қилиб, ИПКнинг 118-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январдаги “Давлат божи тўғрисида”ги 600-сонли Қонунига илова қилинган “Давлат божи ставкалари” миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, тўловга қобилиятсизлик ҳақидаги аризалардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундирилишини инобатга олиб, 1 236 000 сўм давлат божини қарздор зиммасига юклашни ва қарздордан Жиззах вилоят солиқ бошқармаси фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ундиришни ҳамда ушбу ҳақдаги ижро варақаларини дарҳол давлат ижрочисига юборишни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 36, 112, 113, 118, 128, 170, 176-179, 211моддаларига амал қилиб, суд қ а р о р қ и л д и: Аризачи Жиззах вилоят солиқ бошқармасининг аризаси қаноатлантирилсин. Қарздор “WELLRIG T” масъулияти чекланган жамияти соддалаштирилган тартиб-таомилга кўра тўловга қобилиятсиз деб топилсин ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Суднинг қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори дарҳол ижро этилсин. Қарздор “WELLRIG T” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 1 236 000 сўм давлат божи, Жиззах вилоят солиқ бошқармаси фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин ва бу ҳақда ижро варақалари берилсин. Қарздор “WELLRIG T” масъулияти чекланган жамияти тўловга қобилиятсиз деб эълон қилинган пайтдан бошлаб қарздорнинг ўз мол-мулкини тасарруфдан чиқариши, ўзга шахсга бериши ва пул мажбуриятларини тўлаши таъқиқлансин, банкдаги ҳисобварағи бўйича операциялар, дивидендлар ва мажбурий тўловларни тўлаш тўхтатиб қўйилсин. Қарздор “WELLRIG T” масъулияти чекланган жамиятининг тугатиш бошқарувчиси этиб 4-тоифали тугатиш бошқарувчиси Ғаффаров Дилшод Ғайбуллаевичнинг номзоди тасдиқлансин. Тугатиш бошқарувчиси зиммасига: -қарздор “WELLRIG T” масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 53, 54 ва 143-моддаларида кўрсатилган қоидага риоя қилган ҳолда маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш; - тугатишга доир иш юритишни қонунда белгиланган тартибда олиб бориш ва судга унинг натижалари ҳақида ҳар ойда оралиқ ҳисоботни, тугатиш ишларининг якуни бўйича якуний ҳисоботни тақдим қилиш; -қарздорнинг бюджет олдидаги қарздорликларини субсидиар тарзда қарздор раҳбаридан ундириш учун фуқаролик судига даъво ариза киритиш чораларини кўриш; -шунингдек қарздорнинг икки йиллик молиявий фаолиятини текшириб кўриб, сохта банкротлик аломатлари юзасидан хулосани белгиланган муддатда тақдим этиш мажбурияти юклатилсин. Мажбурий ижро бюросининг Зомин туман бўлими ҳамда Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят бошқармаси зиммасига “WELLRIG T” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан чиқарилган барча суд ҳужжатларини тугатиш бошқарувчисига топшириш мажбурияти юклатилсин. Мазкур ҳал қилув қарорининг нусхалари тарафларга юборилсин. Ушбу ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Жиззах вилоят судига қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки қарор қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериши ёхуд прокурор ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши мумкин. Раислик қилувчи, судья Х.Н.Мадатов