← Назад
Решение #2853054 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| айъати ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
****-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья – ****
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья - ****
ХОРАЗМ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Урганч шаҳри
2025 йил 4 ноябрь
Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати ****
раислигида, ҳайъат аъзолари **** ва ****дан иборат таркибда, судья катта
ёрдамчиси **** котиблигида, даъвогар **** вакили **** (2025 йил 9 июндаги 906сонли ишончнома асосида), жавобгар **** иштирокида, **** туманлараро
иқтисодий судининг ****-сонли иқтисодий иши доирасида 2025 йил 15 августда
қабул қилинган ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар якка тартибдаги
тадбиркор **** томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати жойлашган бинода,
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида иш ҳужжатлари билан
биргаликда кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси **** (бундан буён матнда – Палата деб
юритилади) **** (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) манфаатида
**** туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, якка
тартибдаги тадбиркор **** (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан
88 191 542,90 сўм ундиришни сўраган.
**** туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 15 августдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарори устидан жавобгар кассация
шикояти билан мурожаат қилган ва унда ҳал қилув қарорини бекор қилиш
сўралган.
Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация
инстанциясининг 2025 йил 23 октябрдаги ажрими билан мазкур иқтисодий иш
биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўришга ўтилган
ҳамда ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида **** жалб қилинган.
Суд муҳокамасининг жойи ва вақти тўғрисида белгиланган тартибда
хабардор қилинган учинчи шахс **** АТБ вакили суд мажлисида иштирок
этмади, бироқ судга ариза тақдим қилиб, ишни ўзларининг иштирокисиз кўриб
чиқишни сўраган.
Бу ҳолда судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади)
297-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, ишни мазкур учинчи шахс
вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятида баён
этилган важларни такрорлаб, шикоятни қаноатлантиришни ҳамда биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад қилиш ҳақида
янги қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятига эътироз
билдириб, жавобгарнинг кассация шикоятини рад қилишни сўради.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида баён этилган важларни иш
ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра
кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддасининг
биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз
тан олинади.
Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга,
тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра,
даъвогар (Суғурталовчи), **** АТБ (Суғурта қилдирувчи) ва жавобгар (қарз
олувчи) ўртасида 2024 йил 14 августда **** -сонли кичик бизнес ва жисмоний
шахс кредит лойхаларини комплекс сўғурталаш шартномаси тузилган.
Шартномага асосан жавобгар томонидан 2024 йил 14 августдаги **** сонли
кредит шартномасига асосан кредит маблағлари белгиланган муддатларда
қайтарилмаганлиги суғурта ходисаси деб топилган хамда 2024 йил 26 ноябрь
куни даъвогар томонидан 88 191 542,90 сўм суғурта тўлов сифатида банк
фойдасига тўлаб берилган.
Шундан кейин, даъвогар талабнома билан жавобгарга мурожаат қилиб,
тўлаб берилган 88 191 542,90 сўмни қайтариб тўлаб беришни сўраган.
Бироқ, жавобгар томонидан мазкур талабнома жавобсиз ва ижросиз
қолдирилган.
Шундан кейин, Палата даъвогар манфаатида мазкур даъво аризаси билан
мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда –
ФК деб юритилади) 957-моддасига кўра, агар мулкий суғурта шартномасида
бошқача тартиб назарда тулилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф
олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб
қилиш хуқуқий тўланган сумма доирасида суғурта туловини тўланган
суғурталовчига ўтади.
ФК 1001-моддасига асосан бошқа шахс (меҳнат мажбуриятларини
бажараётган ходим, транспорт воситасини бошқарувчи шахс ва ҳ.к) томонидан
етказилган зарарни тўлаган шахс бу шахсга нисбатан, агар қонунда бошқача
миқдор белгиланмаган бўлса, тўланган товон миқдорида қайта талаб қилиш
(регресс) ҳуқуқига эга.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил
29 ноябрдаги 45-сонли “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб
чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги қарорида ҳам келтириб ўтилган.
Шу боис, биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантириш тўғрисида қонуний тўхтамга келган.
ИПК 302-моддасида суд ҳужжатини ўзгартириш ёки бекор қилиш асослари
кўрсатилган. Судлов ҳайъати суд ҳужжатини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун
Кодекснинг ушбу моддасида кўрсатилган асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
Юқорида қайд этилганларга асосан судлов ҳайъати, низони ҳал этишда
биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаб,
у томонидан аниқланган деб ҳисобланган ҳолатлар исботлангани ҳамда моддий
ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллагани ҳолда даъвони тўлиқ
қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган деб ҳисоблаб, кассация
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топади.
Шунингдек, судлов ҳайъати ИПК 118-моддасига асосан ишни кассация
инстанциясида кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини тўлиқ ҳажмда
жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар кассация шикояти беришда
881 500 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати тўлаганлигини инобатга
олишни, шунингдек жавобгардан Республика бюджетига кассация шикояти
беришда кам тўланган 415,42 сўм давлат божи ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Олий суди депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида
кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 13, 118,
166, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор қилди:
**** туманлараро иқтисодий судининг **** -сонли иқтисодий иши
доирасида 2025 йил 15 августда қабул қилинган ҳал қилув қарори ўзгаришсиз,
якка тартибдаги тадбиркор **** нинг кассация шикояти қаноатлантирилмасдан
қолдирилсин.
Якка тартибдаги тадбиркор **** дан Республика бюджетига 415,42 сўм
давлат божи ундирилсин.
Якка тартибдаги тадбиркор **** дан Ўзбекистон Республикаси Олий суди
депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан
боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарорга нисбатан, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний
кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида Хоразм вилоят судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест)
берилиши мумкин.
Раислик этувчи
****
ҳайъат аъзолари
****
****