← Назад
Решение #2853076 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 68 | — | law | |
| Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| Ер кодекси | 24 | — | code_article | |
| ФКнинг | 384 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| айъати ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
****-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья – ****
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья - ****
ХОРАЗМ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Урганч шаҳар
2025 йил 4 ноябрь
Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати ****
раислигида, ҳайъат аъзолари **** ва **** иборат таркибда, судья катта
ёрдамчиси **** котиблигида, Хоразм вилоят прокуратураси бўлим прокурори
**** ҳозирлигида, жавобгар “ ux m n
rl q
sk ni” фермер хўжалиги
вакиллари
адвокат
****
(2025
йил
1 августдаги 4/25-сонли ишончнома ва 2025 йил 22 сентябрдаги 223-сонли
ордерга асосан), **** (2025 йил 1 январдаги 1/24-сонли ишончномага асосан),
суд мажлисига таклиф этилган Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш вакил девони вакили **** (2025 йил 4 январдаги
И-01-16-4-сонли ишончномага асосан), “Ўздаверлойиҳа” давлат илмийлойиҳалаш институти “Хорвилерлойиҳа” Хоразм вилоят бўлинмаси вакили
****
(2025
йил
21
октябрдаги
41-12/1-1228-сонли ишончномага асосан) иштирокида, **** туманлараро
иқтисодий
судининг
****
-сонли
иқтисодий
иши
доирасида
2025 йил 15 августда қабул қилинган ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар
**** фермер хўжалиги томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати жойлашган бинода,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
**** (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) **** туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, **** фермер
хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида тузилган
2020 йил 3 июлдаги 17-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш
шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида **** жалб этилган.
**** туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 15 августдаги ҳал қилув
қарори билан даъво тўлиқ қаноатлантирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарори устидан жавобгар
апелляция шикояти билан мурожаат қилган ва унда ҳал қилув қарорини бекор
қилиб, даъво аризани рад қилиш ҳақида янги қарор чиқаришни сўраган.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида даъвогар
ва учинчи шахслар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, уларнинг вакили иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда - ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция
шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик
қилмайди.
Шу боис, судлов ҳайъати ишни даъвогар ва мазкур учинчи шахслар
вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари апелляция шикоятида
баён этилган важларни такрорлаб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини бекор қилишни ва даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни
рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўрашди.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор апелляция шикоятини
қаноатлантиришни рад қилишни ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида фикр билдирди.
Суд мажлисига таклиф қилинган Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш вакил девони вакили ўз тушунтиришида
даъвогар шартнома мажбуриятлари бўйича жавобгар билан экинларни
жойлаштиришни ўзаро келишилган ҳолда белгилаши лозим эканлигини,
мониторинг ўтказилган вақтда жавобгар вакилининг иштирокини таъминлаш
лозимлигини билдирди.
Суд мажлисига таклиф қилинган “Ўздаверлойиҳа” давлат илмийлойиҳалаш институти “Хорвилерлойиҳа” Хоразм вилоят бўлинмаси вакили ўз
тушунтиришида фермер хўжалигига нисбатан ўзлари томонидан мониторинг
ўтказилмаганлигини, ушбу ваколат қишлоқ хўжалиги бошқармасига тегишли
эканлигини билдирди.
Олдинги суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция
шикоятига эътироз билдириб, жавобгарнинг апелляция шикоятини рад
қилишни сўраган.
Олдинги суд мажлисида иштирок этган учинчи шахслар Ҳазорасп туман
қишлоқ хўжалиги бўлими ва Ҳазорасп туман фермерлар кенгаши вакиллари
ишни қонуний кўриб чиқишни сўрашган.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда баён этилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция
шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 68-моддасининг биринчи
қисмига кўра, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда
бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона
фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (бундан буён матнда
Ер кодекси) 2-моддасида ерлардан оқилона, самарали ва белгиланган мақсадда
фойдаланишни таъминлаш, қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларнинг,
энг аввало суғориладиган ерларнинг алоҳида муҳофаза этилишини,
кенгайтириб борилишини ҳамда улардан қатъий белгиланган мақсадда
фойдаланишни таъминлаш ер тўғрисидаги қонунчиликнинг асосий
принципларидан ҳисобланади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ҳазорасп туман ҳокимининг 2018 йил
14 февралдаги 354қ-сонли қарорига асосан жавобгарга Ҳазорасп туман, ****
харитаси контурларидан жами 12,3 гектар ер майдони полизчилик ва
сабзавотчилик
йўналиши
учун
ажратилиб,
2020
йил
3 июлда даъвогар ва жавобгар ўртасида ер участкасини узоқ муддатли ижарага
олиш тўғрисида 17-сонли ижара шартномаси имзоланган.
Туман қишлоқ хўжалиги бўлими ва туман фермерлар кенгаши томонидан
фермер хўжалигида мониторинг ўтказилган ва бу ҳақда 2025 йил 3 июлда
далолатнома тузилган.
Далолатномада жавобгарга ижарага берилган ер майдонларида 2023 йил
ҳосили учун жами 12.1 гектар майдонга, шундан 3.0 гектар майдонга сабзавот,
5.1 гектар майдонга полиз, 4.0 гектар майдонга озуқа экинларини экиш
режалаштирилган бўлиб, ўтказилган мониторинг натижаларига кўра
режалаштирилган 3.0 гектар майдонга сабзавот, 5.1 гектар майдонга полиз,
4.0 гектар майдонга озуқа экинлари экилмаганлиги ҳамда режасиз 3,5 гектар
майдонга буғдой, 7.2 гектар майдонга шоли экини экилганлиги, 2024 йил
ҳосили учун 4.0 гектар майдонга сабзавот, 1.6 гектар майдонга полиз,
2.0 гектар майдонга картошка, 3.1 гектар майдонга озуқа экинлар
режалаштирилган бўлиб, ўтказилган мониторинг натижаларига кўра,
режалаштирилган 4.0 гектар майдонга сабзавот, 1.6 гектар майдонга полиз,
2.0 гектар майдонга картошка, 3.1 гектар майдонга озуқа экинлар
экилмаганлиги ҳамда режасиз 5,9 гектар майдонга буғдой, 4.8 гектар майдонга
шоли экини экилганлиги ҳамда 2025 йил ҳосили учун 9.7 гектар майдонга
полиз, 1.0 гектар майдонга картошка экинлар режалаштирилган бўлиб,
ўтказилган мониторинг натижаларига кўра режалаштирилган 9.7 гектар
майдонга полиз, 1.0 гектар майдонга картошка экинлари экилмаганлиги ҳамда
режасиз 10.7 гектар майдонга шоли экини экилганлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат
мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (бундан буён матнда инспекция)
Ҳазорасп туман бўлими 2025 йил 21 июлда № 01/25-1368-сонли тақдимнома
билан Ҳазорасп туман ҳокимига мурожаат қилиб, жавобгар томонидан унга
ажратилган ер майдонларидан белгиланганидан бошқа мақсадларда
фойдаланиб келинганлиги сабабли ер ижара шартномасини бекор қилишни ва
ер майдонларини қайтаришни сўраган.
Ҳазорасп туман фермерлар кенгаши кенгашининг 2025 йил 9 июлдаги
хулосасида, жавобгар билан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш
шартномасини бекор қилиш мақсадга мувофиқлиги қайд қилинган.
Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши 2025 йил 15 июлда тақдим
этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, жамият билан тузилган ер ижара
шартномасини бекор қилиш юзасидан судга даъво аризаси киритиш ҳақида
қарор қабул қилган.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги 2025 йил 16 июлда 1-178-сонли таклиф хати
билан жавобгарга мурожаат қилиб, ер ижара шартномасини бекор қилишни
таклиф этган.
Бироқ, жавобгар томонидан таклиф хати жавобсиз ва ижросиз
қолдирилган.
Шундан кейин, даъвогар мазкур даъво талаби билан судга мурожаат
қилган.
Ер кодексининг 36-моддаси биринчи қисми 6-7-бандларида ер
участкасидан белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганида, ер
участкасидан оқилона фойдаланилмаганда, бутун ер участкасига ёки унинг
бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли
фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор
қилиниши белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган ижара шартномасининг 15-бандида ижарага
олувчи ер участкасининг ихтисослашувини сақлаш, давлат эҳтиёжлари учун
харид қилинадиган маҳсулот етиштирилишини ташкил этиш, ердан унинг
белгиланган мақсадига мувофиқ оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини
ошириш, ишлаб чиқаришнинг табиатни муҳофаза қилувчи технологияларини
қўллаш, ўз хўжалик фаолияти натижасида ҳудуддаги экологик вазиятнинг
ёмонлашувига йўл қўймаслик, ишлаётган ирригация ва мелиоратив
тармоқларини соз ҳолатда сақлаш, қишлоқ хўжалиги экинлари
ҳосилдорлигини (уч йил мобайнидаги ўртача йиллик ҳисобда) ерларнинг
нормативдаги кадастр баҳосидан паст бўлмаган даражада бўлишини
таъминлаш ва бошқа мажбуриятларини олган.
Шунингдек, шартноманинг мазкур бандида, фермер хўжалигига ижарага
берилган қишлоқ хўжалиги ерлари, шунингдек экинларидан қишлоқ хўжалиги
экинлари
шартномасида
назарда
тутилмаган
бошқа
мақсадларда
фойдаланилиши амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган барча келиб
чиқадиган оқибатлари билан биргаликда ижара шартномасининг қўпол
равишда бузилиши ҳисобланиши белгиланган.
Ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасининг
17-бандида, ердан белгиланган мақсадда фойдаланилмаганда, шу жумладан
давлат эҳтиёжлари учун контрактация шартномасида назарда тутилмаган
қишлоқ хўжалиги экинлари экилганда, самарасиз фойдаланилганда, яъни
ижарага олувчининг айби билан мунтазам равишда (уч йил мобайнида)
нормативдаги кадастр баҳосидан кам миқдорда ҳосил олинганда ер
участкасини ижарага бериш шартномаси бекор қилиниши мумкинлиги
белгиланган.
Ер кодексининг 24-моддасида ер участкаларини ижарага олиш
шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тарафларнинг келишуви билан,
бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса, суднинг ҳал қилув қарори билан
амалга оширилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 382-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ тарафлардан
бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат иккинчи тараф
шартномани жиддий равишда бузса ҳамда ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва
шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор
қилиниши мумкинлиги, ушбу модданинг учинчи қисмига мувофиқ
тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома
тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум
бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланиши
белгиланган.
ФКнинг 384-моддаси иккинчи қисмига кўра, бир тараф шартномани
ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад
жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки
шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз
кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки
бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин.
Даъвогарнинг ер ижара шартномасини ихтиёрий бекор қилиш ҳавидаги
таклифи жавобгар томонидан қабул қилинмаган ва ер ижара шартномаси
ихтиёрий бекор қилинмаган.
Жавобгар ижара шартномасида белгиланган мажбуриятларини
бажармасдан ер ижара шартномасини жиддий равишда бузганлиги, ер
майдонидан белгилангандан бошқа мақсадларда фойдаланганлиги, ер
участкасидан оқилона фойдаланилмаганлиги суд муҳокамасида ўз исботини
топганлиги сабабли, суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб, қонуний
тўхтамга келган.
Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантиришда
моддий ва процессуал қонун нормаларини тўғри қўллаган ҳолда
асослантирилган ва қонуний қарор қабул қилган.
ИПК 279-моддасида суд ҳужжатини ўзгартириш ёки бекор қилиш
асослари кўрсатилган. Судлов ҳайъати суд ҳужжатини бекор қилиш ёки
ўзгартириш учун Кодекснинг ушбу моддасида кўрсатилган асослар мавжуд
эмас деб ҳисоблайди.
Қайд этилганларга асосан судлов ҳайъати, низони ҳал этишда биринчи
инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаб, у томонидан
аниқланган деб ҳисобланган ҳолатлар исботлангани ҳамда моддий ва
процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллагани ҳолда даъвони тўлиқ
қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган деб ҳисоблаб, апелляция
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топади.
Шунингдек, судлов ҳайъати ИПК 118-моддасига асосан ишни апелляция
инстанциясида кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини тўлиқ ҳажмда
жавобгар зиммасига юклаш ва жавобгар апелляция шикояти беришда
41 200 сўм почта харажати тўлаганлигини инобатга олиб, ўзининг зиммасида
қолдиришни ҳамда жавобгардан Республика бюджетига 1 875 000 сўм давлат
божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд
харажати ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 166,
274, 276-280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор қилди:
**** туманлараро иқтисодий судининг ****-сонли иқтисодий иши
доирасида 2025 йил 15 августда қабул қилинган ҳал қилув қарори ўзгаришсиз,
жавобгар
****
фермер
хўжалигининг
апелляция
шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин.
**** фермер хўжалигидан Республика бюджетига 1 875 000 сўм давлат
божи ундирилсин.
**** фермер хўжалигидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит
ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
103 000 сўм суд харажати ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарорга нисбатан, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида Хоразм вилоят
судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш шикояти
берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик этувчи
****
ҳайъат аъзолари
****
****