Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2504/7042 Дата решения 04.11.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья ACHILOV JASUR RAXMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 2caa2357-f436-4815-a0ae-62e6bdf42505 Claim ID PDF Hash 2cdcf36a95e01ab6... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 276-моддаси ИПК 276 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
****-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – **** Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья – **** СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Термиз шаҳри 2025 йил 4 ноябрь Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати **** раислигида, ҳайъат аъзолари **** ва ****дан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси **** котиблигида, Сурхондарё вилоят **** “****” давлат муассасаси вакиллари **** (2025 йил 15 августдаги 01-19/662-сонли ишончнома асосида) ва **** (2025 йил 24 октябрдаги 01-20/1035-сонли ишончнома асосида), “****” масъулияти чекланган жамияти вакили – **** (раҳбари) иштирокида, ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Сурхондарё вилоят **** бошқармаси ҳамда Сурхондарё вилоят **** бошқармасини жалб этган ҳолда, Сурхондарё вилоят **** “****” давлат муассасасининг “****” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 7 182 000 сўм пеняни ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 27 августдаги ҳал қилув қарори устидан Сурхондарё вилоят **** “****” давлат муассасаси томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни, Сурхондарё вилоят суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Сурхондарё вилоят **** “****” давлат муассасаси (бундан буён матнда даъвогар ёки буюртмачи деб юритилади) ва “****” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар ёки МЧЖ деб юритилади) ўртасида лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш юзасидан 2025 йил 5 майда 158974сонли шартнома тузилган. Мазкур шартномага кўра, жавобгар Термиз давлат **** ҳудудида лаборатория биноси объекти учун лойиҳа-смета (ишчи лойиҳа, жорий нархлардаги смета ҳисоби) ҳужжатларини 2025 йил 23 майга қадар ишлаб чиқиш мажбуриятини олган. Шартноманинг баҳоси (ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда) 29 925 000 сўмни ташкил этган. Шартноманинг 6.6-бандида, ишлар ўз вақтида бажарилмаганда бажарувчи буюртмачига кечиктирилган ҳар бир кун учун бажарилмаган ишлар қийматини 0,5 фоизи, бироқ ўз вақтида бажарилмаган ишлар қийматини 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши лозимлиги белгиланган. Шунга кўра, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар ишларни бажаришни 48 кунга кечиктирганлиги сабабли, ундан 7 182 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Сурхондарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бошқармаси ҳамда Сурхондарё вилоят **** бошқармаси жалб этилган. Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 27 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Даъвогарнинг апелляция шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 7 май куни 4 488 750 сўм бўнак маблағи ўтказиб берилганлиги, шунга кўра жавобгар 2025 йил 7 май куни ишларни бажаришни бошлаб, 2025 йил 27 майда топшириши лозим бўлса-да, ишлар 48 кунга кечиктирилиб, 2025 йил 14 июлда топширилганлиги, шу сабабли даъво талаби асосли эканлиги, жавобгарнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ўз вақтида тақдим қилинмаганлиги ҳақидаги важлари асоссизлиги, чунки жавобгар ҳали тендер ғолиби аниқланмасдан туриб, даъвогарга ҳужжатлар тўлиқ эмаслиги ҳақидаги хат билан мурожаат қилганлиги, бундан ташқари жавобгарнинг “топографик съёмка” объектнинг ҳозирги кундаги ҳолатига тўғри келмаслиги тўғрисидаги важи ҳам асоссизлиги, чунки тегишли ҳужжатлар платформага киритилмасдан туриб, савдони ўтказишнинг имкони йўқлигини кўрсатган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикоятини қўллаб-қувватлаб, шикоятни қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўради. Жавобгар вакили апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган Сурхондарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бошқармаси, Сурхондарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармасидан суд мажлисига вакиллар келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра шикоятни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 686-моддасининг биринчи қисмига кўра, лойиҳа ва қидирув ишлари пудрат шартномаси бўйича пудратчи (лойиҳаловчи, қидирувчи) буюртмачининг топшириғи бўйича белгиланган муддатда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва (ёки) қидирув ишларини бажариш мажбуриятини, буюртмачи эса уни қабул қилиб олиш ва ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Мазкур ҳолатда, низо лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномасидан келиб чиққан. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, МЧЖ шаффоф қурилиш миллий ахборот тизимида 2025 йил 5 майда ўтказилган очиқ танлов савдосида Термиз шаҳрида жойлашган Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети ҳудудида биносини қуриш учун учун лойиха-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш таклифи бўйича ишларни 20 кунлик муддатда бажариш шарти билан ғолиб деб топилган. Шунга кўра, тарафлар ўртасида 2025 йил 5 майда “Лойиха-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш” учун 158974-сонли шартнома тузилган. Шартноманинг 1.1-бандида, МЧЖ Термиз шаҳрида жойлашган Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети ҳудудида биносини қуриш учун лойиха-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ишларини 2025 йил 30 апрелдан 23 майгача якунлаш мажбуриятини олган. Аниқланишича, лойиҳа олди ҳужжатларида камчиликлар аниқланганлиги сабабли ишлар белгиланган муддатда бажарилмаган ва лойиҳа ҳужжатлари даъвогарга 2025 йил 4 июлда DF шаклида, 2025 йил 14 июлда қоғоз шаклида топширган. Шартноманинг 3.2.3-бандига асосан буюртмачи амалдаги қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар (кодекслар, қарорлар, ШНК ва бошқалар) талабларига мувофиқ ишларни бажариш (лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш) учун зарур бўлган дастлабки лойиҳа олди ҳужжатларини (ер ажратиш қарорлари, рухсатнома, АРТ-1,2, топосъёмка, геология) тақдим этиши мажбурлиги, 3.3-бандига асосан ишларни амалга ошириш учун зарур бўлган бошланғич маълумотлар (нуқсонлар далолатномаси, ижро схемаси ва бошқалар)ни тақдим қилиш шартлиги белгиланган. Бироқ, шартноманинг 3.2.3 ва 3.3-бандларида келишилган мажбуриятлар даъвогар томонидан лозим даражада бажарилмаган. Аниқланишича, лойиха-смета ҳужжатларини белгиланган муддатларда ишлаб чиқилмаслигига буюртмачи томонидан МЧЖга тақдим қилиниши лозим бўлган АРТ (лойиҳа олди ҳужжати)да камчилик мавжудлиги, шунингдек тақдим этилган лойиҳа олди ҳужжатларининг тўлиқ бўлмаганлиги сабаб бўлган. Хусусан, m .g v.uz сайтидан олинган маълумотдан кўринишича, МЧЖ томонидан лойиҳа олди ҳужжати кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига юборилган. Бироқ, лойиҳа “АРТга асосан мос келмайди (АРТ белгиланган ҳудудга кирмайди тасдиқланган чегара ҳудудига кирмаган)” асоси билан салбий баҳоланиб, сўровнома вазирлик томонидан рад этилган. Бундан ташқари, лойиҳа олди ҳужжатлари тендер платформасига тўлиқ ҳолда жойлаштирилмаган. Жавобгар 2025 йил 2 ва 26 май кунларида лойиҳа олди ҳужжатларидаги камчиликлар сабабли ишларни бажариш муддатини узайтириш ва аниқланган камчиликларни ўрганиб чиқиб, амалий ёрдам бериш ҳақидаги даъвогарга хатлар билан мурожаат қилган. Хатда, буюртмачи томонидан пудратчига тақдим қилиниши лозим бўлган ва тўлиқ бўлмаган лойиҳа олди ҳужжатлари кўрсатилган. Бироқ, мазкур ёзма мурожаатлар даъвогар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ишни кўриш жараёнида жавобгарга ишларни амалга ошириш учун зарур бўлган бошланғич ҳужжатларни белгиланган муддатларда тўлиқ тақдим қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар даъвогар томонидан судга тақдим этилмаган. Шунга кўра, биринчи инстанция суди даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида асосли тўхтамга келган. Судлов ҳайъати, даъвогарнинг апелляция шикоятидаги лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ўз вақтида тақдим қилинганлиги ҳақидаги важга юқорида қайд этилганидек, даъвогар томонидан тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаганлиги сабабли қўшилмайди. Судлов ҳайъати, апелляция шикоятидаги жавобгар ҳали тендер ғолиби аниқланмасдан туриб, даъвогарга ҳужжатлар тўлиқ эмаслиги ҳақидаги хат билан мурожаат қилганлиги, бундан ташқари жавобгарнинг “топографик съёмка” объектнинг ҳозирги кундаги ҳолатига тўғри келмаслиги тўғрисидаги важи тегишли ҳужжатлар платформага киритилмасдан, савдони ўтказишнинг имкони йўқлиги сабабли асоссизлиги ҳақидаги важга ҳам қўшилмайди. Чунки, шартнома 2025 йил 5 майда тузилган бўлса-да, жавобгарнинг танлов ғолиби бўлганлиги 1 май куни аниқланган. Шу сабабли, 2 май куни лойиҳа олди ҳужжатларидаги камчиликлар юзасидан даъвогарга мурожаат қилинган. Бундан ташқари, ўтказилган тендер бўйича электрон маълумотлар базаси тарафлар иштирокида кўздан кечирилганда, жавобгарнинг даъвогарга юборган ёзма мурожаатида қайд этилган ҳужжатлар платформага бириктирилмаганлиги аниқланган. Баён қилинганлардан кўринадики, апелляция шикоятида билдирилган важлар асоссиз бўлиб, биринчи инстанцияси суди моддий ҳамда процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этган. ИПК 276-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига биноан, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 278-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанцияси судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасига асосан апелляция инстанцияси учун тўланган 187 500 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатлари даъвогарнинг зиммасида қолдирилади. Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 278, 280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қарор қ и л а д и: Сурхондарё вилоят **** “****” давлат муассасасининг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 27 августдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи **** ҳайъат аъзолари **** ****