← Назад
Решение #2853114 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
19
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| олларда ушбу Кодекс | 734 | — | code_article | |
| айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекс | 327 | — | code_article | |
| ФКнинг | 732 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 327 | — | law | |
| ИПКнинг | 73 | — | law | |
| ФКнинг | 7461 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | — | law | |
| ФКнинг | 384 | — | law | |
| ИПКнинг | 148 | — | law | |
| илиш талабини ИПК | 107 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| илиш талаби ИПК | 107 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1902-2502/7756-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шеробод тумани
2025 йил 4 ноябрь
Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Р.Жаббаров
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Бекназаровнинг котиблигида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси ва жавобгар
вакиллари иштирокисиз, даъвогар вакили *** (04.11.2025 йилдаги
03-14/143-сонли ишончнома, 15.10.2025 йилдаги 33-т-сонли буйруқ ва паспорт
асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё
вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “***” АТБ манфаатида жавобгар
“***” оилавий корхонасига нисбатан тарафлар ўртасида 2024 йил 16 июль
кунида тузилган №5588-сонли кредит шартномасини муддатидан олдин бекор
қилиш ҳамда 100 000 000 сўм асосий кредит қолдиғи, 6 275 000 сўм муддати
ўтган кредит фоиз қарздорлиги, жами 106 275 000 сўм кредит қарз ундирувини
жавобгар “***” оилавий корхонасининг раҳбари ***га тегишли бўлган мол-мулк
ҳисобидан ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни Шеробод туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда “Палата” деб юритилади) даъвогар “***” АТБ
(бундан буён матнда “Банк” ёки “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” оилавий корхонаси
(бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади)га нисбатан тарафлар ўртасида
2024 йил 16 июль кунида тузилган №5588-сонли кредит шартномасини
муддатидан
олдин
бекор
қилиш
ҳамда
100 000 000 сўм асосий кредит қолдиғи, 6 275 000 сўм муддати ўтган кредит фоиз
қарздорлиги, жами 106 275 000 сўм кредит қарз ундирувини жавобгар “***”
оилавий корхонасининг раҳбари ***га тегишли бўлган мол-мулк ҳисобидан
ундиришни сўраган.
Суд мажлиси ўтказиладиган вақт ва жой ҳақида белгиланган тартибда
хабардор қилинган Палата ва жавобгар вакиллари суд мажлисига узрли
сабабларсиз келмаганлиги, бироқ Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакили
иштирокисиз кўришни сўраганлиги сабабли, суд Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг
127,128,170-моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили *** ўз тушунтиришида,
даъво аризани қўллаб-қувватлаб, даъвогар билан жавобгар ўртасида 16.07.2024
йилда “Кредит линияси очмасдан кредит бериш ҳақида”ги 5588-сонли кредит
шартномаси тузилганини, даъвогар томонидан шартнома шартларига кўра
жавобгарга “Музқаймоқ ва газли сув ҳамда турли хил эрталабки нонушта
тайёрлаш
маскани
ташкил
этиш
ва
жиҳозлар
олиш
учун”
84 (саксон тўрт) ой муддатга, 24 (йигирма тўрт) ойлик имтиёзли давр билан
йиллик 18 (ўн саккиз) фоиз устама тўлаш шарти билан 100 000 000 сўм
миқдорида кредит маблағлари ажратилганини, бироқ жавобгар томонидан
шартнома шартлари ҳамда шартноманинг ажралмас қисми бўлган кредитни
қайтариш тўлов графигида белгиланган муддатларда кредит ҳамда унга
ҳисобланган фоиз тўловларини ўз вақтида тўламасдан келаётганини ҳамда
жавобгар томонидан кредит ҳисобига олиниши лозим бўлган жиҳолар ҳам
олинмаганини, жавобгар томонидан охирги маротаба 1 500 000 сўм тўловлар
амалга оширилганини ва ушбу ушбу тўлов кредит фоиз қарздорлигига
йўналтирилганини, жавобгар томонидан 01.08.2025 йилдан ҳозирги кунга қадар
жами 5 100 000 сўм миқдорида тўловлар амалга оширилганини, ҳозирги кунда
жавобгарнинг банк олдида 6 230 000 сўм миқдорида муддати ўтган кредит фоиз
қарздорлиги мавжудлигини, тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасини
муддатидан олдин бекор қилиш бўйича таклиф хати ҳам берилмаганини, бундан
ташқари жавобгар раҳбари Ғ.Аллаёрованинг мол-мулклари кредит шартномаси
асосида гаровга олинмаганини ҳамда гаровга эмаслигини, жавобгарнинг банк
олдидаги 11 668 000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлигини ундириш бўйича
Шеробод
туманлараро
иқтисодий
судининг
01.08.2025 йилдаги 4-1902-2502/5979-сонли ҳал қилув қарори мавжудлигини,
суднинг мазкур ҳал қилув қарори бекор қилинмаганлиги ва ўзгартирилмаганлиги
ҳамда ҳозирги кунда ўз кучида эканлигини билдириб, даъво аризасини
қаноатлантиришни сўради.
Суд, даъвогар вакилининг суддаги тушунтиришини тинглаб, ишда
тўпланган ва судга тақдим этилган ҳужжатлар билан танишиб чиқиб,
қуйидагиларга кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси биринчи қисмига
кўра, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига
кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар
билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи қисмига
кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига
кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни
амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини
тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил
23 июндаги 16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади)
15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун
ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий
маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган
ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридан-тўғри
амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида қўллаши
лозим деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
ФКнинг 735-моддаси биринчи қисмига асосан, қарз олувчи олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт.
ФКнинг 736-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонунчиликда ёки қарз
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз
суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ушбу Кодекснинг 734-моддаси
биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар,
қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига
қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекснинг 327-моддаси
биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши
керак.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил
22 декабрдаги №13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган
мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг
3-бандига кўра, банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кейинги ўринларда — кредит
ташкилоти) ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган
ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган
муддатларда, кредит бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз
олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш
мажбуриятини ўз ичига олади.
ФКнинг 732-моддаси иккинчи қисмига кўра, қарз шартномаси пул ёки
ашёлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади.
ФКнинг 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича
бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга
(қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш
ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 327-моддаси биринчи қисмига кўра, бошқа шахсларнинг пул
маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош
тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс
ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик
учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак.
Иш ҳужжатларига кўра, “***” АТБ билан “***” оилавий корхонаси
ўртасида 16.07.2024 йилда тузилган “Кредит линияси очмасдан кредит бериш
ҳақида”ги 5588-сонли кредит шартнома (бундан буён матнда Шартнома деб
юроитилади)сига асосан “Музқаймоқ ва газли сув ҳамда турли хил эрталабки
нонушта тайёрлаш маскани ташкил этиш ва жиҳозлар олиш учун” 84 (саксон
тўрт) ой муддатга, 24 (йигирма тўрт) ойлик имтиёзли давр билан йиллик 18 (ўн
саккиз)
фоиз
устама
тўлаш
шарти
билан
100 000 000 сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган.
Тақдим этилган ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар банк томонидан
тарафлар ўртасида тузилган ушбу шартномага асосан келишилган миқдорда
кредит маблағи ажратилган бўлсада, бироқ жавобгар томонидан шартнома
мажбуриятлари лозим даражада бажарилмасдан, олинган кредит ва унга
ҳисобланган фоизлар ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли Палата даъвогар
манфаатида Шеробод туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар “***” оилавий корхонаси ҳисобидан 13 168 000 сўм
муддати ўтган кредит фоиз қарздорлигини ундиришни сўраган.
Шеробод туманлараро иқтисодий судининг 01.08.2025 йилдаги
4-1902-2502/5979-сонли ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман
қаноатлантирилиб, жавобгар “***” оилавий корхонаси ҳисобидан даъвогар
“***” АТБ фойдасига 11 668 000 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарздорлиги
ҳамда олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатини ундириш, даъво
талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этиш ҳамда жавобгар “***”
оилавий корхонаси ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси бюджетига 412 000 сўм
давлат божини ундириш белгиланган.
Шундан сўнг, Палата даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар “***” оилавий корхонасига нисбатан тарафлар
ўртасида 2024 йил 16 июль кунида тузилган №5588-сонли кредит шартномасини
муддатидан олдин бекор қилиш ҳамда 100 000 000 сўм асосий кредит қолдиғи,
6 275 000 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарздорлиги, жами 106 275 000 сўм
кредит қарз ундирувини жавобгар “***” оилавий корхонасининг раҳбари ***га
тегишли бўлган мол-мулк ҳисобидан ундиришни сўраган бўлсада, бироқ
жавобгарга ажратилган 100 000 000 сўм миқдоридаги кредит асосий
қарздорлигига ҳисобланган 11 668 000 сўм муддати ўтган кредит фоиз
қарздорлиги Шеробод туманлараро иқтисодий судининг 01.08.2025 йилдаги 41902-2502/5979-сонли ҳал қилув қарори билан ундирилганлиги белгиланган
бўлсада, бироқ даъвогар судга даъво аризаси киритишда мазкур ҳолатни
инобатга
олмаган
ҳолда
6 275 000 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарздолигини ундиришни сўраган.
Зеро, ИПКнинг 73-моддаси биринчи ва иккинчи қисмига кўра, ишнинг
иқтисодий суд томонидан ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари исботлашга
муҳтож эмас.
Иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал
қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок
этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди.
ФКнинг 7461-моддасига кўра, кредитни муддатидан олдин суд тартибида
ундиришда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
кредитор дастлаб қарзнинг белгиланган муддатда қайтарилмаган қисмини
ундириш учун судга мурожаат қилади. Бунда агар қарз олувчи муддати ўтган
қарзни тўлиқ тўламаган тақдирда, кредитор кредитнинг қолган барча суммасини
муддатидан олдин қайтариш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилишга
ҳақли.
Шунга кўра суд, даъвогарнинг 100 000 000 сўм муддати келмаган кредит
асосий қарздорлигини ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, уни
қаноатлантиришни, даъво талабининг 6 275 000 сўм муддати ўтган кредит фоиз
қарздорлигини ундириш талабини асоссиз деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни
рад этишни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар даъво аризасида ундирувни жавобгар “***” оилавий
корхонасининг раҳбари ***га тегишли бўлган мол-мулк ҳисобидан ундиришни
сўраган бўлсада, бироқ тарафлар ўртасида 16.07.2024 йилда тузилган 5588-сонли
кредит шартномасида жавобгар мазкур кредит қарздорлигини жавобгарнинг
мол-мулки ҳисобидан ундириш бўйича гаров шартномаси тузилмаган ҳамда
жавобгар мавжуд кредит қарздорлигини ўз мол-мулклари ҳисобидан тўлаш
мажбуриятларни олмаган.
Зеро, ФКнинг 279-моддаси биринчи қисмида, гаровга олувчининг
(кредиторнинг) талабларини қондириш учун унди увни қарздор гаров билан
таъминланган мажбуриятни ўзи жавобга бўлган вазиятларда бажармаган ёки
лозим да ажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш
мумкинлиги белгиланган.
Шунга кўра суд, даъвогарнинг мазкур даъво талабини ҳам асоссиз деб
ҳисоблаб, мазкур даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Бундан ташқари, даъво аризасида тарафлар ўртасида 2024 йил 16 июль
кунида тузилган №5588-сонли кредит шартномасини муддатидан олдин бекор
қилиш талаби ҳам билдирилган бўлсада, бироқ, даъвогар томонидан тарафлар
ўртасида тузилган 2024 йил 16 июль кунидаги 5588-сонли кредит шартномасини
ихтиёрий бекор қилиш тўғрисида жавобгарга таклиф хати юборилганлигини
тасдиқловчи исботловчи далилларни судга тақдим этолмади.
Ваҳоланки, ФКнинг 384-моддасида, шартнома қандай шаклда тузилган
бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай
шаклда тузилади, башарти қонунчиликдан, шартнома ёки иш муомаласи
одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса.
Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга
иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган
ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат
бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани
ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкинлиги
белгиланган.
ИПКнинг 148-моддаси иккинчи қисмида, агар қонунда муайян тоифадаги
низолар учун судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартиби белгиланган ёхуд
бу тартиб шартномада назарда тутилган бўлса, фақат тарафлар ўзаро
муносабатларини ихтиёрий равишда ҳал қилиш чораларини кўрганларидан
кейингина судда иш қўзғатилиши мумкинлиги, 107-моддаси 5-бандида, даъвогар
низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса,
башарти бу шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида
назарда тутилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдириши белгиланган.
Шу сабабли, даъвогарнинг тарафлар ўртасида 2024 йил 16 июль кунида
тузилган №5588-сонли кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш
талаби бўйича даъвогар томонидан низони судгача ҳал қилиш (талабнома
юбориш) тартибига риоя этилмаганлигини, даъвогар томонидан судга низони
судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этилганлигини
тасдиқловчи далиллар, яъни жавобгарга тарафлар ўртасида тузилган 2024 йил
16 июль кунидаги 5588-сонли кредит шартномасини ихтиёрий бекор қилиш
тўғрисида таклиф хати юборилганлигини тасдиқловчи далилларни судга тақдим
этолмаганлигини инобатга олиб, жавобгарга тарафлар ўртасида тузилган
шартномани ихтиёрий бекор қилиш ёки ўзгартириш бўйича таклиф берилмаган
деб ҳисоблаб, даъвогарнинг мазкур даъво талабини кўрмасдан қолдиришни
лозим топади.
Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, даъво аризасини қисман
қаноатлантиришни, даъво аризасининг жавобгар ҳисобидан 100 000 000 сўм
асосий кредит қолдиғи қарздорлигини ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб,
уни қаноатлантиришни ҳамда жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
100 000 000 сўм муддати келмаган кредит асосий қарздорлигини ундиришни,
даъво талабининг жавобгар ҳисобидан 6 275 000 сўм муддати ўтган кредит фоиз
қарздорлигини ундириш ҳамда ундирувни жавобгар раҳбари ***га тегишли
бўлган мол-мулк ҳисобидан ундириш талабларини асоссиз деб ҳисоблаб, уларни
қаноатлантиришни рад этишни, шунингдек даъвонинг тарафлар ўртасида 2024
йил 16 июль кунида тузилган №5588-сонли кредит шартномасини муддатидан
олдин бекор қилиш талабини ИПКнинг 107-моддаси 5-бандига асосан кўрмасдан
қолдиришни лозим топади.
Жавобгар “***” оилавий корхонаси вакили судга иштирок этишмади
ҳамда ўз важ ва эътирозларини асословчи ва тасдиқловчи ҳужжатларни,
шунингдек банк олдидаги мавжуд 100 000 000 сўм муддати келмаган асосий
кредит қарздорлиги тўлаб берилганлиги тўғрисидаги далилларни судга тақдим
этмади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 68-моддасига
кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд ҳаражатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд, мазкур иш бўйича суд ҳаражатларини ундириш
масаласини
муҳокама
этиб,
даъво
талаби
қисман
қаноатлантирилганлиги
сабабли
даъво
талабининг
қаноатлантирилган қисми бўйича суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни, даъво талабининг рад қилинган ва
кўрмасдан қолдирилган қисми бўйича суд харажатларини
даъвогар зиммасига юклашни лозим топади.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг
15,55-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
236,279,327,333,384,732,735,736,744,7461-моддалари, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
68,73,107,118,127,128,148,170,176179,180,186,192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “***” оилавий корхонаси ҳисобидан даъвогар “***” АТБ
фойдасига 100 000 000 сўм муддатли асосий кредит қарздорлиги ҳамда олдиндан
тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъво талабининг тарафлар ўртасида 2024 йил 16 июль кунида тузилган
№5588-сонли кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш талаби
ИПКнинг 107-моддаси 5-бандига асосан кўрмасдан қолдирилсин.
Жавобгар “***” оилавий корхонаси ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси
бюджетига 2 000 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар “***” АТБ ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси бюджетига
4 245 500 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш)
мумкин.
Судья
Т.Р.Жаббаров