Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1301-2501/12553 Дата решения 04.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья XUJANAZAROV AKMALJON RAXIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение QO’RG Ответчик / Подсудимый GROUPTE TIL
Source ID 08d5ccf4-1c65-4412-bb76-dfcfbaa0501b Claim ID PDF Hash 2cfea3d38bad0557... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 230-моддаси тисодий процессуал кодекси 230 code_article
масъулияти чекланган жамияти томонидан судга ИПКнинг 231-моддаси масъулияти чекланган жамияти томонидан судга ИПК 231 law
тисодий процессуал кодексининг 229-моддаси тисодий процессуал кодекси 229 code_article
амда 195-моддаси амда 195 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1301-2501/12553-сонли иш ДЎСТЛИК ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризани қаноатлантириш ҳақида) Дўстлик шаҳри 2025 йил 4 ноябрь Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Хужаназаров раислигида, судья ёрдамчиси А.Исожоновнинг котиблигида, аризачи “QO’RG’ONTEP ” фермер хўжалигининг жавобгар “GROUPTE TIL” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Савдосаноат Палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатаётган Ҳакамлик судининг 2025 йил 12 августдаги ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш тўғрисида ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризаси бўйича тўпланган ҳужжатларни аризачи вакили Д.Қўлдошев (ишончнома асосида) иштирокида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Аризачи “QO’RG’ONTEP ” фермер хўжалиги судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “GROUPTE TIL” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат Палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатаётган Ҳакамлик судининг 2025 йил 12 августдаги ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш тўғрисида ижро варақаси беришни сўраган. Жавобгар томонидан ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ихтиёрий ижро этилмаганлиги сабабли ундирувчи ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш ҳақида ариза билан судга мурожаат қилган. Суд мажлисида ундирувчи вакили билдирилган талабни қўллаб-қувватлаб, ижро варақаси беришни сўради. Суд мажлисининг жойи ва вақти тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар вакили суд мажлисига келмади, судда вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 230-моддасига асосан суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни кўриб чиқишга тўсқинлик қилмаслигини инобатга олиб, суд муҳокамасини жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, ишда иштирок этувчи ундирувчи вакилини тинглаб ҳамда иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатларига кўра, аризачи “QO’RG’ONTEP ” фермер хўжалиги ва “GROUPTE TIL” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2024 йил 9 апрелда пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича GT 05/61-сонли фьючерс шартномаси тузилган. Мазкур шартноманинг 8.1 бандида тарафлар ўзаро келишувга эришилмаган ҳолда низолар Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси ҳузуридаги Ҳакамлик суди томонидан кўрилиши белгиланган. “GROUPTE TIL” масъулияти чекланган жамияти томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги учун “QO’RG’ONTEP ” фермер хўжалиги қарздорликларни ундириш тўғрисида Ҳакамлик судига мурожаат қилган. Ҳакамлик суд даъво аризани кўриб чиқиб, 2025 йил 12 августда ҳал қилув қарори қабул қилиб, жавобгар “GROUPTE TIL” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “QO’RG’ONTEP ” фермер хўжалиги фойдасига 76.160.000 сўм асосий қарз, 4.645.760 сўм пеня жами 80.805.760 сўм қарздорлик ундирилган. Аризача ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг мажбурий ижро варақаси бериш тўғрисида мурожаат қилган. Жавобгар “GROUPTE TIL” масъулияти чекланган жамияти томонидан судга ИПКнинг 231-моддасида назарда тутилган аризани рад этиш учун асос бўладиган далилларни тақдим этмади. Суд, ариза Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 229-моддаси талаблари асосида расмийлаштирилганлигини инобатга олиб, ҳакамлик судининг 2025 йил 12 августдаги ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш тўғрисида ижро варақа беришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодексининг 228, 229, 230-моддалари ҳамда 195-моддасини қўллаб, суд а ж р и м қ и л д и: “Q ’RG’ N E ” фермер хўжалигининг аризаси қаноатлантирилсин. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси ҳузурида доимий фаолият кўрсатаётган Ҳакамлик судининг жавобгар “GR U EX IL” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 76.160.000 сўм асосий қарз, 4.645.760 сўм пеня жами 80.805.760 қарздорлик ундириш тўғрисидаги қисмини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси берилсин. Жавобгар “GROUPTE TIL” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 824.000 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар “GROUPTE TIL” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “QO’RG’ONTEP ” фермер хўжалиги фойдасига 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Мазкур ажрим устидан бир ойлик муддатда Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья А.Хужаназаров