← Назад
Решение #2853127 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 666 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2303-2502/669-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
2025 йил 4 ноябрь
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Хужаназаров
раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар вакили А.Алланазаров
(ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар "M ' n q Kel j gi
Bun dk rl ri" m s'uli ti hekl ng n j mi tiнинг жавобгар "Qishl q
`j lik
gr H u" m s`uli ti hekl ng n j mi tiга нисбатан берилган даъво аризаси
бўйича иқтисодий ишни видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар "M ' n q Kel j gi Bun dk rl ri" m s'uli ti hekl ng n j mi ti
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади), судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар "Qishl q
`j lik gr H u" M s`uli ti Chekl ng n
J mi ti (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
250.000.000 сўм асосий қарз ва 125.000.000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар билан ўзаро
медиатив келишувга эришаолмаганлигини билдириб, даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган бўлсада, у (лар)нинг вакил (лар)и суд мажлисига
келмади ҳамда даъво юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади.
Бироқ, жавобгар вакили суд муҳокамаси вақтига қадар илтимоснома
тақдим қилиб, ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддаси иккинчи қисми 4-хатбошисига
биноан ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки
хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса иқтисодий
суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор
қилинган деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда
иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд ишни жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Бироқ дастлабки суд мажлисида тушунтириш берган жавобгар вакили
даъво аризасига эътирози йўқлигини, даъвогар билан медиатив келишув
чораларини кўришлигини билдириб, суд мажлисини бошқа кунга қолдиришни
сўраган.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларин тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра даъво аризани қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида 05.04.2024 йил №1/17/2сонли пудрат шартнома тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, “Пудратчи”
“Буюртмачи”нинг мазкур ер майдонига томчилатиб суғориш технологияси
материаллари ва ускуналарини ушбу шартнома шартларига мувофиқ етказиб
бериш ва монтаж
ишларини
сифатли
бажариб,
монтаж
ишлари
якунлангандан сўнг “Буюртмачи”га фойдаланишга топшириш, 1.2-бандида
“Буюртмачи” ўз навбатида “Пудратчи”га ишларни бажариш учун зарур
шароитлар яратиш, уларни қабул қилиш ва тўловларни амалга ошириш
мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.1-бандида мазкур шартнома бўйича
“Пудратчи” томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа асосида бажариладиган ишлар
барча солиқлар, йиғинмалар ва ажратмаларни ўз ичига олган ҳолда жорий
нархларда 10 гектар пахта майдонида томчилатиб суғориш технологияларини
жорий қилиш учун 250.000.000 сўмни ташкил этиши, 7.1-бандида “Буюртмачи”
мазкур шартномада кўрсатилган умумий ишлар қийматининг 50 фоизини
олдиндан “Пудратчи”нинг ҳисоб рақамига ўтказиб бериши, 7.2-бандида
шартнома қийматининг қолган 50 фоизи монтаж ишлари тўлиқ якунланиб,
“Буюртмачи” ва “Пудратчи” ўртасида объектни қабул қилиш ва топшириш
далолатномаси расмийлаштирилгандан сўнг пул маблағлари “Буюртмачи”
томонидан тўлаб бериши белгиланган.
Шартноманинг 7.1-бандига асосан “Буюртмачи” томонидан мазкур
шартномада кўрсатилган умумий ишлар қийматининг 50 фоизини яъни
250.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини олдиндан “Пудратчи”нинг
ҳисоб рақамига ўтказиб берилган бўлсада, пудратчи томонидан монтаж ишлар
бажарилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи ва
учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда-ФК
деб юритилади)нинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 666-моддасига кўра, қурилиш пудрати шартномаси бўйича
пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан
муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини
олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб
бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Суд,
жавобгар
томонидан
мажбуриятлар
лозим
даражада
бажарилмаганлиги ўз тасдиғини топган деб ҳисоблайди.
Ушбу ҳолатда суд, даъвогарнинг 250.000.000 сўм асосий қарз ундириш
тўғрисидаги талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар ўз аризасида жавобгар ҳисобидан
125.000.000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 13.2-бандида мазкур
шартномада кўрсатилган ўз мажбуриятларига риоя қилмаганлиги, ўз вақтида
молиялаштирилмаганлиги ва шартномада белгиланган бошқа мажбуриятларни
бузганлиги учун “Буюртмачи” “Пудратчи”га ёки “Пудратчи” “Буюртмачи”га
мажбуриятларни бажарилиши кечиктирилган ҳар бир кун учун
мажбуриятларнинг бажарилмаган қисмининг 0,4 фоизи миқдорида пеня
тўлаши, бунда пенянинг умумий суммаси бажарилмаган ишлар, кўрсатилмаган
хизматлар ёки ўз вақтида ўтказиб берилмаган сумма қийматининг 50 фоизидан
ошмаслиги лозимлиги белгиланган.
ФКнинг 263-моддаси 1-қисмига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор
қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга
ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорнинг 2-бандига кўра,
мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги низоларни ҳал қилишда
иқтисодий судлари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси,
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва бошқа қонун
ҳужжатларига қатъий амал қилишлари; 4-бандига кўра, ФКнинг 326- моддасига
мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақлилиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори
ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Шу сабабли, суд жавобгарнинг моддий аҳволини ўрганиб чиқиб,
даъвогарнинг 125.000.000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини
қисман 17.500.000 сўмга қаноатлантиришни лозим деб топади.
ИПКнинг 118-модда биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Бинобарин, ИПКнинг 26, 128, 170, 176-178, 180-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "Qishl q
`j lik gr H u" M s`uli ti Chekl ng n J mi ti
ҳисобидан даъвогар "M ' n q Kel j gi Bun dk rl ri" m s'uli ti hekl ng n
j mi ti фойдасига 250.000.000 сўм асосий қарз, 17.500.000 сўм пеня ва
41.200 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 7.500.000 сўм давлат божи;
- Олий суд депозитига 103.000 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисми рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди орқали Жиззах
вилоят судига апелляция тартибида шикоят, прокурор эса протест беришлари
ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик
муддатда Дўстлик туманлараро иқтисодий суди орқали Жиззах вилоят судига
кассация тартибида шикоят, прокурор эса протест беришлари мумкин.
Судья
А.Хужаназаров