← Назад
Решение #2853131 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 703 | — | law | |
| ФКнинг | 708 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1902-2402/7758-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шеробод тумани
2025 йил 4 ноябрь
Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Р.Жаббаровнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Бекназаровнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси ва жавобгар вакиллари
иштирокисиз, даъвогар раҳбари ***** (ҳайдовчилик гувоҳномаси асосида)нинг
иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “*****” масъулияти чекланган жамияти манфаатида
жавобгар
“*****”
хусусий
корхонаси
ҳисобидан
9 718 031 асосий қарз, 4 859 015 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий
ишни Шеробод туманлараро иқтисодий судининг маъмурий биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси
(кейинги ўринларда “Палата” деб юритилади) даъвогар “*****” масъулияти
чекланган жамияти (кейинги ўринларда “Даъвогар” ёки “Ижрочи” деб
юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
“*****” хусусий корхонаси (кейинги ўринларда “Жавобгар” ёки “Буюртмачи”
деб юритилади) ҳисобидан 9 718 031 асосий қарз, 4 859 015 сўм пеня ва
олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни сўраган.
Суд мажлиси ўтказиладиган вақт ва жой ҳақида белгиланган тартибда
хабардор қилинган Палата ва жавобгар вакиллари суд мажлисига узрли
сабабларсиз келмаганлиги, бироқ Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакили
иштирокисиз кўришни сўраганлиги сабабли, суд Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг
127,128,170-моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари ***** суддаги
тушунтиришида, даъво аризасини қўллаб-қувватлаб, даъвогар билан жавобгар
ўртасида 19.12.2024 йилда “Қурилишда назорат ўлчови ўтказиш бўйича”
10/08-24-сонли шартнома тузилганини, шартномага асосан даъвогар томонидан
28.12.2024 йилдаги далолатномага билан Денов тумани “Ўшор” 62-сон мактабни
реконструкция қилиш объектида бажарилган қурилиш-монтаж ишларини назорат
ўлчовини амалга оширганини, жавобгар томонидан эса бажарилган ишлар ҳақи
тўлаб берилмасдан келганини билдириб, даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни
сўради.
Суд, даъвогар раҳбарининг суддаги тушунтиришини тинглаб, ишдаги
мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга мувофиқ даъво
аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси 15-моддаси биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига кўра,
ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи қисмига кўра,
ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига кўра,
ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни амалга
оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридантўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил 23 июндаги
16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
(бундан буён матнда Конституция деб юритилади) 15-моддасининг иккинчи
қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга,
тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади.
Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга
солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва
Конституция нормаларини тўғридан-тўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга
норматив-ҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозим деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8,234-моддаларига кўра, мажбурият шартномадан, зиён
етказишдан ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
— иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Иш материалларидан кўринишича, даъвогар “*****” масъулияти чекланган
жамияти билан “*****” хусусий корхонаси ўртасида 2024 йил
19 декабрь куни “Қурилишда назорат ўлчови ўтказиш бўйича” 10/08-24-сонли
шартнома (бундан буён матнда Шартнома деб юритилади) имзоланган.
Шартноманинг асосан даъвогар томонидан назорат ўлчови амалга
оширилган бўлсада, бироқ жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим
даражада бажарилмасдан даъвогар томонидан бажарилган ишлар ҳақи
тўланмаганлиги натижасида тарафлар ўртасида ушбу низо келиб чиққан.
Суд муҳокамаси ҳамда иш ҳажжатларидан маълум бўлишича, тарафлар
ўртасида тузилган шартномага асосан даъвогар томонидан 28.12.2024 йилдаги
далолатномага билан Денов тумани “Ўшор” 62-сон мактабни реконструкция
қилиш объектида бажарилган қурилиш-монтаж ишларини назорат ўлчови амалга
оширилган.
Бундан ташқари, даъвогар томонидан шартноманинг 1-иловасидаги
кўрсатилган
хизматлар
хисоб-китобига
асосан
жавобгарга
жами
9 718 031 сўмлик бажарилган қурилиш-монтаж ишларини назорат ўлчови
бўйича хизматлар кўрсатилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 10 сентябрь куни 10-сонли
огоҳлантириш хати юборилган бўлсада, жавобгар томонидан мазкур
огоҳлантириш хати оқибатсиз қолдирилиб, мавжуд қарздорликни ихтиёрий тўлаш
чоралари кўрилмаган.
Юқоридагиларга асосан суд, жавобгарнинг 9 718 031 сўм асосий қарздорлиги
мавжудлиги иш юзасидан тўпланган ҳужжатлар ва даъвогар раҳбарининг суддаги
тушунтиришидан ташқари иш хужжатларидаги мавжуд бўлган далиллар, яъни
тарафлар ўртасида тузилган шартнома, огоҳлантириш хати, шартноманинг 1иловасидаги кўрсатилган хизматлар хисоб-китоби ва бошқа далиллар йиғиндиси
билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб, жавобгардан 9 718 031 сўм асосий қарз
ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади.
ФКнинг 703-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳақ эвазига хизмат
кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий
шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян
фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олади, 705-моддаси биринчи қисмига кўра, буюртмачи ўзига
кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида
кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт.
ФКнинг 708-моддасига кўра, пудрат тўғрисидаги умумий қоидалар ва
маиший пудрат тўғрисидаги қоидалар ушбу бобнинг қоидаларига зид бўлмаса,
ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасига нисбатан қўлланади.
Шунингдек, даъвогар томонидан даъво аризасида жавобгар ҳисобидан
4 859 015 сўм пеня ундиришни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган 2024 йил 19 декабрь кунида тузилган
10/08-24-сонли шартноманинг 7.2.-бандида, кўрсатилган хизматлар учун
тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда “Буюртмачи” “Ижрочи”га
муддати кечиктирилган тўлов миқдорининг 100 фоизи миқдорида ҳар бир
кечиктирилган кун учун пеня тўлаши, лекин бунда пенянинг умумий миқдори
муддати кечиктирилган тўлов миқдорининг 50 фоизидан кўп бўлмаслиги
лозимлигига келишилган.
ФКнинг 263-моддасининг биринчи қисмига кўра, неустойка тўлаш
тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар,
кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб
қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни 32-моддасига кўра, етказиб
берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун
сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун
учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня
тўлайди.
ФКнинг 333-моддасида, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши
кўрсатилган.
Шу сабабли даъвогарнинг жавобгардан 4 859 015 сўм пеня ундириб бериш
ҳақидаги талаби ҳам асослидир.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июн кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
хужжатларини қўллашнинг айрим масалалари хақида”ги 163-сонли қарорида
“Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка
миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги,
мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар
томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли
миқдорини белгилашлари шарт”-деб тушунтириш берилган.
Суд, юқоридаги ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, жавобгарнинг асосий қарзни
бартараф этмасдан шартнома шартларини бажармасдан келганини, тарафларнинг
мажбуриятларни бажариш даражасини, шунингдек, жавобгарнинг моддий
аҳволини инобатга олиб, даъвогар ҳисоблаган пеняни йиллик банк фоизи 14
фоиздан кам бўлмаган миқдорда, яъни 25 фоиздан кам бўлмаган миқдорида
1 400 000 сўм миқдорда пеня суммасини ундириш талабини қаноатлантиришни,
пеня ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
Жавобгар “*****” хусусий корхонаси вакили судга иштирок этишмади
ҳамда ўз важ ва эътирозларини асословчи ва тасдиқловчи ҳужжатларни,
шунингдек даъвогар олдидаги мавжуд қарздорлиги тўлаб берилганлиги
тўғрисидаги далилларни судга тақдим этмади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи, олтинчи қисмларига кўра, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, агар даъвогар
томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб,
бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган
ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши
ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризани қисман қаноатлантириб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 9 718 031 сўм асосий қарз, 1 400 000 сўм пеняни
ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни,
даъво аризаси қисман қаноатлантирилганилигини инобатга олиб, суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан даъвогар фойдасига
олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, жавобгардан
Ўзбекистон Республикаси бюджетига 412 000 сўм давлат божини ундиришни
лозим топади.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Конституцияси
15,55-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал
Кодексининг
68,118,127,128,170,176-179,180,186192моддаларини,
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг
8,234,236,263,333,703,705,708-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “*****” хусусий корхонаси ҳисобидан даъвогар “*****”
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 9 718 031 сўм асосий қарз, 1 400 000
сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “*****” хусусий корхонасидан Ўзбекистон Республикаси
бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш)
мумкин.
Судья
Т.Р.Жаббаров