← Назад
Решение #2853139 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 149 | — | law | |
| ИПКнинг | 107 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 108 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 109 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1901-2504/8364-сонли иш
АЖРИМ
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Термиз шаҳри
2025 йил 04 ноябрь
Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
судья Ж.Ачилов раислигида, С.Исмоиловнинг котиблигида, даъвогар
вакиллари – Б.Шаметов ва С.Хонимов (ишончномага асосан), жавобгар
вакиллари – Н.Бекназаров, Ш.Гулматов (ишончномага асосан)ларнинг
иштирокида, даъвогар “S rd r- rm z-Qurilish” масъулияти чекланган
жамиятининг жавобгарлар – “Микрокредитбанк” АТБ ва “Str
g J hun”
хусусий корхонасига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган
4-1901- 2504/8364-сонли иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“S rd r- rm z-Qurilish” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) Термиз туманлараро иқтисодий судига
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Микрокредитбанк” АТБ (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) ва “Str
g J hun” хусусий корхонаси
га нисбатан тарафлар ўртасида тузилган 18.08.2021 йилдаги 1- сонли
кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
“Str
g J hun” хусусий корхонаси ва “Трастбанк” АТБ вакили суд
мажлисига келмади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, Б.Хонимов 2025 йил 21 сентябрдан жамият раҳбари этиб
тайинланганлигини, Д.Сафарова жамият таъсисчиси эканлигини маълум
қилиб, суддан даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг
даъвосини тан олмасдан, кафиллик шартномасининг асли тергов органи
томонидан олиб қўйилганлигини, жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари
давом этаётганлигини, даъво муддати ўтганлигини, даъво аризаси ваколатсиз
шахс томонидан имзоланганлигини маълум қилиб, даъвони кўрмасдан
қолдиришни сўради.
Суд, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.
Суд муҳокамасида аниқланишича, мазкур даъво аризаси 2025 йил 26
сентябрда Д.Сафарова томонидан имзоланган.
Бироқ, даъвогарнинг 2025 йил 21 сентябрдаги 12-сонли йиғилиш
баёнига кўра Б.Хонимов жамият директори лавозимига тайинланган.
Шунингдек, жамият таъсисчисининг 2025 йил 21 сентябрдаги 12-сонли
буйруғи билан Б.Хонимов 2025 йил 21 сентябрдан бошлаб жамият директори
лавозимига тайинланган.
Демак, мазкур даъво аризасини 2025 йил 26 сентябрда Д.Сафарова
томонидан жамият раҳбари сифатида имзолашга ваколати бўлмаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция
суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарорининг 24бандида, ИПК 149-моддасининг биринчи қисми мазмунига кўра даъво
аризаси даъвогарнинг раҳбари ёки унинг вакили томонидан ўз қўли билан
имзоланган бўлиши лозимлиги, бунда имзонинг механик ёки бошқа нусха
кўчириш воситалари орқали амалга оширилишига, қонунда назарда тутилган
ҳоллардан ташқари, йўл қўйилмаслиги ҳақида тушунтириш берилган.
ИПКнинг 107-моддасининг биринчи қисми, 3-бандига асосан, даъво
аризаси имзоланмаган бўлса ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс
томонидан ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси, исми, отасининг исми
кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса, суд даъво аризасини
кўрмасдан қолдиради.
Ушбу Кодекснинг 108-моддасига асосан даъво аризасини кўрмасдан
қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 24 майдаги
13-сонли “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг
21-бандида даъво аризасини кўрмасдан қолдириш низонинг мазмуни бўйича
ҳал қилув қарори қабул қилмасдан туриб суд муҳокамасини тамомлаш
шаклларидан бири ҳисобланади.
ИПКнинг 109-моддасига мувофиқ даъво аризасини кўрмасдан қолдириш
учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин
даъвогар судга даъво аризаси билан умумий тартибда янгидан мурожаат
қилишга ҳақли.
Юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогар “S rd r- rm z-Qurilish”
масъулияти чекланган жамияти томонидан киритган даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини муҳокама қилиб, иш
учун тўлаб чиқилган суд харажатини даъвогарнинг зиммасида қолдиришни
лозим топди.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
107, 108, 118, 195-моддаларини қўллаб,
ажрим
қ и л д и:
Даъво кўрмасдан қолдирилсин.
Тўланган
суд
харажатлари
даъвогар
“S rd r- rm z-Qurilish”
масъулияти чекланган жамиятининг зиммасида қолдирилсин.
Ажрим нусхаси тарафларга юборилсин.
Даъвогарга мазкур низоли ҳолат бўйича даъво аризасини кўрмасдан
қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан
кейин судга даъво аризаси билан умумий тартибда янгидан мурожаат
қилишга ҳақли эканлиги тушунтирилсин.
Ажримдан норози тарафлар ажрим қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест)
беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти
ойлик муддатда кассация шикояти (протест) беришлари мумкин.
Судья
Ж.Ачилов