← Назад
Решение #2853184 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| кодекси | 345 | — | code_article | |
| ловчи юридик шахслар ушбу Кодекс | 343 | — | code_article | |
| нинг биринчи ва | 344 | — | law | |
| суммасини ушбу Кодекс | 337 | — | code_article | |
| бандида ёки | 381 | — | law | |
| нинг | 25 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2502/8836-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
2025 йил 4 ноябрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди судья *** раислигида, судья
ёрдамчиси ***нинг котиблигида, даъвогар * ва вакили * (ордер
асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар ***нинг жавобгар “***”
масъулияти чекланган жамиятидан 34.971.695 сўм дивиденд пулларини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
*** (матнда даъвогар ёки иштирокчи деб юритилади) Бухоро
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар ёки
жамият деб юритилади)дан 34.971.695 сўм дивиденд пулларини
ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга Бухоро вилоят солиқ бошқармаси
мутахассис сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар даъво аризасида
келтирилган важларини такрорлаб, қарздорликни тўлаб бериш тўғрисида
жавобгарга бир неча бор оғзаки огоҳлантиришлар берилганлигини, бироқ
бугунги кунгача умумий йиғилиш қарори чиқарилмаганлигини, дивиденд
унлириш масаласи ҳал қилинмаганлигини, прокуратура томонидан
ўрганиш ўтказилганлигини, ушбу ҳолатда ҳам камчилик бартараф
этилмаганлигини маълум қилиб, даъво талабини қувватлаб, уни тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
огоҳлантирилган жавобгар ишда вакили иштирокини таъминламадилар.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасини қўллаб, ушбу шахс
вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд,
иш
ҳужжатларини
ўрганиб
чиқиб,
даъвогарнинг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга асосан даъвони қисман
қаноатлантиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни
лозим топади.
Иш ҳужжатларидан ва суд мажлиси муҳокамасида аниқланишича,
жамиятнинг янги таҳрирдаги таъсис шартномаси 2020 йил 24 октябрда
давлат хизматлари маркази рўйхатидан ўтказилган.
Таъсис шартномасига асосан фуқаро *** устав фондининг
3.262.510,59 сўм, яъни жами 3,23 фоиз улуш билан иштирокчи сифатида
қайд этилган.
Бухоро вилоят прокуратурасининг ўрганишлари ҳамда Бухоро
вилоят солиқ бошқармасининг судга берган хулосасига кўра, жавобгар
жамият 2022 йилда фойда билан, 2023 йил -2024 йилларда зарар билан
якунлаганлигини, хусусан, 2022 йил даври бўйича ҚҚСга 21,04 млн.сўм
фойда солиғига 93,8 млн. сўм қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, жамият
йилни 1.139,7 млн. сўм соф фойда билан якунлаганлиги, жамият
томонидан дивиденд ажратилганлиги қайд қилинмаганлиги ҳамда
дивиденд учун олинадиган солиқлар тўланмаганлиги маълум қилинган.
Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
2022 йил учун фойда солиғидан иштирокчининг улушига мутаносиб
равишда дивиденд ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 345-моддасига кўра,
дивидендлар ва фоизлар тарзида даромадлар тўловчи юридик шахслар
ушбу Кодекс 343-моддасининг биринчи ва 344-моддасининг иккинчи
қисмларида назарда тутилган ҳолларда солиқ агентлари деб эътироф
этилади.
Солиқ агенти Ўзбекистон Республикаси солиқ резидентлари деб
эътироф этиладиган юридик ва (ёки) жисмоний шахсларга дивидендлар ва
фоизлар тарзида тўланадиган даромадларга нисбатан ҳар бир солиқ
тўловчи бўйича алоҳида солиқ суммасини ушбу Кодекс 337-моддасининг
биринчи қисми 11- бандида ёки 381-моддасида назарда тутилган солиқ
ставкалари бўйича кўрсатилган даромадларни ушбу моддада белгиланган
тартибда ҳар бир тўловга татбиқан белгилайди. Дивидендлар ва
фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи ўзининг
солиқ ҳисобига олинган жойидаги солиқ органига дивидендлар ва фоизлар
ҳисобланган ойдан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирмай
солиқ агентлари томонидан тақдим этилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Масъулияти чекланган жамиятлар
тўғрисида”ги қонуни (матнда Қонун деб юритилади)нинг 25- моддасига
кўра, Жамият йилнинг ҳар чорагида, ярим йилда бир марта ёки бир йилда
бир марта ўзининг соф фойдасини жамият иштирокчилари ўртасида
тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир. Жамиятнинг жамият
иштирокчилари ўртасида тақсимланадиган фойдаси қисмини аниқлаш
тўғрисидаги қарор жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши
томонидан қабул қилинади.
Жамият фойдасининг унинг иштирокчилари ўртасида тақсимлаш
учун мўлжалланган қисми (дивидендлар) уларнинг жамият устав
фондидаги (устав капиталидаги) улушларига мутаносиб равишда
тақсимланади.
Дивидендларни тўлаш муддати ва тартиби жамиятнинг уставида ёки
иштирокчиларнинг умумий йиғилиши қарорида белгиланади. Бунда
дивидендларни тўлаш муддати жамият иштирокчилари ўртасида фойдани
тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан олтмиш
кундан ошмаслиги керак.
Бироқ, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳамда тарафларнинг судга
берган тушунтиришларига қараганда, жамиятнинг 2022 йил учун жамият
соф фойдасини унинг иштирокчиларига тақсимлаш тўғрисида умумий
йиғилиш қарори қабул қилинмаган.
Бинобарин, масъулияти чекланган жамиятнинг соф фойдаси унинг
иштирокчиларига дивидендлар тўлаш манбаи ҳисоблансада, соф фойдани
иштирокчилар ўртасида тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилиш
жамиятнинг мажбурияти эмас, балки ҳуқуқидир. Дивидендлар тўлаш
манбаи бўлган жамиятнинг соф фойдаси жамият ривожланишининг ҳамда
зарарларни қоплашнинг ҳам манбаи бўлиб ҳисобланади. Шу сабабли соф
фойдани тақсимлаш қонунчиликда фақат жамиятнинг ҳамда унинг умумий
йиғилишининг мутлақ ваколати эканлиги қайд этилган.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, даъвогарнинг жавобгардан
34.971.695 сўм дивиденд ундириш талабини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши
лозимлиги белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
тасдиқланган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” 2-бандининг “а”
кичик бандига кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим.
Суд, даъво талабини қаноатлантириш рад этилганлигини инобатга
олиб, олдиндан тўланган суд харажатларини даъвогарнинг зиммасида
қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда ИПКнинг 118, 170, 176-179,
180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар томонидан олдиндан тўланган суд харажатлари ўзининг
зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори бир ойдан сўнг қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал
қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида
апелляция тартибида, қонуний кучга киргач кассация тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
***