← Назад
Решение #2853196 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 65 | — | law | |
| аролик кодекси | 382 | — | code_article | |
| Судлар ФК | 553 | — | law | |
| ар бири ФК | 540 | — | law | |
| аролик кодекси | 228 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1304-2503/7158-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
2025 йил 4 ноябрь
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Хужаназаров
раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар “O`ZBEKISTON
POCHT SI” акциядорлик жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар “DIYOR -1996”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тарафлар ўртасида 2023 йил
16 февралда имзоланган 56-сонли ижара шартномасини бекор қилиш ҳамда
“DIYOR -1996” масъулияти чекланган жамиятини ноқонуний эгаллаб турган
“O`ZBEKISTON POCHT SI” акциядорлик жамияти биносидан чиқариб юбориш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили
Р.Мелибоев, З.Ниёзов, К.Урозов (ишончномалар асосида) ва эркин тингловчи
М.Худаяровнинг иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида,
очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар “O`ZBEKISTON POCHT SI” акциядорлик жамияти манфаатида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “DIYOR 1996” масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан тарафлар ўртасида 2023 йил 16 февралда
имзоланган 56-сонли ижара шартномасини бекор қилишни ҳамда “DIYOR 1996” масъулияти чекланган жамиятини ноқонуний эгаллаб турган
“O`ZBEKISTON POCHT SI” акциядорлик жамияти биносидан чиқариб
юборишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 28 октябрдаги ажрими билан жавобгар “DIYOR -1996”
масъулияти чекланган жамияти томонидан тақдим қилинган даъвогар
“O`ZBEKISTON POCHT SI” акциядорлик жамияти Жиззах филиали ҳисобидан
417.033.000 сўм зарар ундириш тўғрисидаги қарши даъво аризаси қайтарилган.
Суд мажлисида палата вакиллари иштирок этмади. Иш хужжатларида ишни
палата вакиллари иштирокисиз кўриш хақида илтимоснома мавжуд.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Бугунги суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади, суд мажлисининг
вақти ва жойи тўғрисидаги ажрим “Гибрид почта” орқали жавобгарнинг юридик
манзилига юрилган, жавобгар вакили томонидан ажрим нусхасини қабул қилиб
олганлиги тўғрисидаги почта маълумотномаси иш ҳужжатларида мавжуд.
Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига
асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 16.02.2023 йилда
56-сонли ижара шартномаси тузилган. Шартнома шартларига кўра, ижарага
берувчи, ижарага олувчига Мирзачўл тумани, Гагарин шаҳри, Бинокор кўчасида
жойлашган “Гагарин” алоқа бўлими биносининг 322 кв.м, 7 та хонадан иборат
алоҳида турган бинони ижарага бериши, ижарага олувчи эса ушбу бинони қабул
қилиб олиши ва белгинган ижара тўловини тўлаши белгиланган.
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 27.03.2024 йилдаги
4-1304-2403/279-сонли иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув
қарорига асосан “DIYOR -1996” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
“Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти фойдасига 12.000.000 сўм асосий
қарз ва 960.000 сўм пеня ундирилган.
Жавобгар томонидан ижара тўловлари кечиктирилганлиги сабабли даъвогар
судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар “DIYOR 1996” масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан тарафлар ўртасида 2023 йил 16 февралда
имзоланган 56-сонли ижара шартномасини бекор қилишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддаси иккинчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида барча мулк шаклларининг тенг
хуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланиши белгиланган.
Тарафлар ўртасида ижара шартноманинг 6.5-бандида тарафлардан бири
мазкур шартнома бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларни уч ой муддат
мобайнида бажармаган тақдирда, иккинчи тараф шартномани ўзгартириш ёки
бекор қилиш тўғрисидаги таклиф билан биринчи тарафни мажбурият
бажарилмаган ойнинг охирги кунидан кейин ўн кун ичида ёзма равишда буюртма
хат ёки шахсан топшириши билан хабардор қилади. Ушбу таклифга биринчи
тараф рад жавоби берган ёки буюртма хат юборилган кундан кейин бир ой муддат
ичида жавоб олмаганидан кейин иккинчи тараф шартномага ўзгартиришлар
киритиш ёки шартномани бекор қилиш тўғрисида судга мурожаат қилиш
ҳуқуқига эга эканлиги, 6.6-бандида тарафлардан бирининг шартномадаги ўз
зиммасига олган мажбуриятларни уч ой мобайнида бажармаслиги оқибатида
иккинчи тарафга мазкур шартномани тузилишидан умид қилишга ҳақли бўлган
сумма миқдорида зарар етказилиши шартнома шартларини жиддий бузиш деб
ҳисобланиши белгиланган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 8 августда 38-15/709-сонли
шартномани бекор қилиш тўғрисида таклиф хати юборилган бўлсада, бироқ
жавобгар томонидан мазкур таклиф хати эътиборсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 382-моддасига кўра, агар
ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда
тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши
ва бекор қилиниши мумкин.
Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат
қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга
ҳолларда.
Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома
тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган
қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади. 383-моддасига
кўра, агар тарафлар шартномани жиддий ўзгарган вазиятга мувофиқлаштириш
ёки уни бекор қилиш ҳақида келиша олмаган бўлсалар, шартнома манфаатдор
тарафнинг талаби билан суд томонидан бекор қилиниши, ушбу модданинг
бешинчи қисмида назарда тутилган асосларга кўра эса — ўзгартирилиши мумкин,
агар айни вақтда қуйидаги шартлар мавжуд бўлса:
1) шартномани тузиш пайтида тарафлар вазиятда бундай ўзгариш юз
бермайди, деб ҳисоблаган бўлсалар;
2) вазиятнинг ўзгаришини келтириб чиқарган сабабларни, улар пайдо
бўлганидан кейин манфаатдор тараф шартноманинг хусусиятига ва муомала
шартларига кўра ўзидан талаб қилинадиган даражада виждонийлик ва
эҳтиёткорлик қилган бўлишига қарамай, бу сабабларни енга олмаган бўлса;
3) шартномани унинг шартларини ўзгартирмасдан бажариш тарафлар
мулкий манфаатларининг шартномага мос келадиган нисбатини бузса ва
манфаатдор тарафга зарар етказса, натижада улар шартнома тузишда умид
қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўлсалар;
4) иш муомаласи одатларидан ёки шартноманинг моҳиятидан вазиятнинг
ўзгариши хавфига манфаатдор тараф учраши кераклиги англашилмаса.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2011 йил
1 декабрдаги “Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари
нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида”ги 234-сонли Қарорининг 12-бандида, Судлар ФК 553-моддасининг
тўртинчи қисмига мувофиқ шартномани қайтадан тузилган деб тан олиш учун
иккита шарт мавжуд бўлиши зарурлигини назарда тутишлари лозим:
1) шартноманинг муддати тамом бўлганидан кейин ҳам ижарага олувчи
мулкдан фойдаланишни давом эттираётганлиги;
2) ижарага берувчи бунга эътироз билдирмаганлиги. Бундай ҳолда
шартнома номуайян муддатга қайтадан тузилган ҳисобланади ва тарафлардан
ҳар бири ФК 540-моддасининг иккинчи қисмида белгиланган муддатда бошқа
тарафни хабардор қилган ҳолда истаган вақтда ундан воз кечишга ҳақлилиги
тўғрисида тушунтириш берилган.
Ушбу ҳолатда суд, даъвогарнинг даъво аризасининг жавобгар
“DIYOR 1996” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тарафлар ўртасида
2023 йил 16 февралда имзоланган 56-сонли ижара шартномасини бекор қилиш
талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари даъвогар даъво аризасида жавобгар “DIYOR -1996”
масъулияти чекланган жамиятини ноқонуний эгаллаб турган “O`ZBEKISTON
POCHT SI” акциядорлик жамияти биносидан чиқариб юборишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 228-моддасига кўра,
мулкдор ўз мол-мулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб
олишга ҳақли (виндикация).
Бундан ташқари жавобгар вакили томонидан низолашилаётган бино ўзига
тегишли эканлигини ёки унга нисбатан муддатли ёки доимий фойдаланиш ҳуқуқи
мавжудлиги юзасидан шартнома ёки бошқа ҳуқуқий асослар мавжудлигини
асослантирувчи далиллар судга такдим этилмаган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
68-моддасининг биринчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
Даъвогарнинг даъво талаблари даъвогарнинг тушунтиришлари ва ишдаги
мавжуд ҳужжатлар ҳамда далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топади.
Шу боис, жавобгар томонидан ижара шартномасининг 6.5-бандида
белгиланган мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлиги сабабли, тарафлар
ўртасида 2023 йил 16 февралда имзоланган 56-сонли ижара шартномаси бекор
қилиш талаби қаноатлантирилганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг жавобгар
“DIYOR -1996” масъулияти чекланган жамиятини ноқонуний эгаллаб турган
“O`ZBEKISTON POCHT SI” акциядорлик жамияти биносидан чиқариб юбориш
тўғрисидаги талабини ҳам қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
26, 128, 170, 176-178, 180-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар
“DIYOR -1996”
масъулияти
чекланган
жамияти
ва
“O`ZBEKISTON POCHT SI” акциядорлик жамияти ўртасида 2023 йил
16 февралда имзоланган 56-сонли ижара шартномаси бекор қилинсин.
Даъвогар “O`ZBEKISTON POCHT SI” акциядорлик жамияти биносидан
жавобгар “DIYOR -1996” масъулияти чекланган жамияти мажбурий тартибда
чиқарилсин.
Жавобгар “DIYOR -1996” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан;
- Республика бюджетига 8.240.000 сўм давлат божи;
- даъвогар “O`ZBEKISTON POCHT SI” акциядорлик жамияти фойдасига
41.200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди орқали Жиззах
вилоят судига апелляция тартибида шикоят, прокурор эса протест беришлари ёки
ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда
Дўстлик туманлараро иқтисодий суди орқали Жиззах вилоят судига кассация
тартибида шикоят, прокурор эса протест беришлари мумкин.
Раислик қилувчи, судья
А.Хужаназаров