Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2504/5308 Дата решения 04.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья SULAYMANBEKOVA XILOLA ULUGBEKOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 7d4c583f-cfa9-4965-aef6-e52f92fd6a0b Claim ID PDF Hash a0b32db3bcd9f790... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 539-моддаси ФКнинг 539 law
ФКнинг 111-моддаси ФКнинг 111 law
тказилиши керак ФКнинг 112-моддаси тказилиши керак ФК 112 law
ФКнинг 113-моддаси ФКнинг 113 law
збекистон Республикаси Ер кодексининг 31-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 31 code_article
онуннинг 31-моддаси онуннинг 31 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2504/5308-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И Сирдарё тумани 2025 йил 04 ноябрь Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов котиблигида, Сирдарё вилояти саноат зоналарини бошқариш дирекциясининг жавобгар – “OLLOVUDDIN MEHRIDDIN 777” масъулияти чекланган жамиятидан 7 341 762 сўм асосий қарз, 3 670 881 сўм пеня ундириш, Сирдарё вилоят саноат зоналарини бошқариш ягона дирекцияси билан жавобгар-“OLLOVUDDIN MEHRIDDIN 777” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 19.08.2024 йилда тузилган № 0111/100-сонли Кичик саноат зонаси ҳудудида жойлашган ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш, Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш АЖнинг 24.08.2023 йилдаги YU 067-970278 ҳамда 07.09.2023 йилдаги YU 067-977862-сонли электрон онлайн аукцион натижалари билан берилган ер ижара ҳуқуқини бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Х.Холбоев (07.01.2025 йилдаги 01-05/358-сонли ишончнома асосида), жавобгар С.Игамов (20.10.2025 йилдаги 2-сонли ишночнома асосида), Сирдарё туман прокурори катта ёрдамчиси А.Джайнаров иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: Сирдарё вилояти саноат зоналарини бошқариш дирекцияси (бундан кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилди) судга даъво киритиб Сирдарё вилояти саноат зоналарини бошқариш дирекцияси (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) Сирдарё туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, “OLLOVUDDIN MEHRIDDIN 777” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)дан 7 341 762 сўм асосий қарз, 3 670 881 сўм пеня ундириш, Сирдарё вилоят саноат зоналарини бошқариш ягона дирекцияси билан жавобгар-“OLLOVUDDIN MEHRIDDIN 777” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 19.08.2024 йилда тузилган № 01-11/100-сонли Кичик саноат зонаси ҳудудида жойлашган ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш, Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш АЖнинг 24.08.2023 йилдаги YU 067-970278 ҳамда 07.09.2023 йилдаги YU 067-977862-сонли электрон онлайн аукцион натижалари билан берилган ер ижара ҳуқуқини бекор қилишни сўраган. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси ҳамда Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш акциядорлик жамияти суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламади. Ушбу ҳолатда суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 170моддасига кўра, низони ушбу шахслар иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризадаги важларини такрорлаб, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаганлигини, шунинг учун тарафлар ўртасидаги шартнома билан тасдиқланган тармоқ жадвалида кўрсатилган бажарилиши лозим бўлган ишларни бажариш муддати узайтирилганлигини, янги тармоқ жадвали тасдиқланганлигини, ушбу тармоқ жадвали бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш муддати 2026 йил март ойига қадар узайтирилганлигини, судга даъво киритилгандан кейин ижара ҳақи бўйича асосий қарздорлик жавобгар томонидан қоплаб берилганлигини билдириб, асосий қарздорликни ундириш талабини рад қилиб, қолган даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабига эътироз билдириб, бугунга қадар ижара объектида муайян ишлар бажарилганлигини, махсус комиссия томонидан инвестиция лойиҳасини ишга тушириш 2026 йил 2 чорагига қадар узайтирилганлигини ва бу ҳақда янги тармоқ жадвали тасдиқланганлигини, ижара тўловидан ҳосил бўлган асосий қарздорликни тўлаб бўлганлигини, бундан ташқари, солиқдан қарздорлиги бўлганлиги сабабли даъвогар мол-мулкига тақиқ қўйилганлиги, оқибатда даъвогарнинг айби билан бугунга қадар низоли ер майдонига кадастр паспортини расмийлаштириш имкони бўлмаганлигини, шунда ҳам ижара ҳақи тўлаб келинаётганлигини, судга даъво киритилгандан кейин ижара ҳақи бўйича асосий қарздорлик тўлиқ бартараф этилганлигини, даъво талаби асоссизлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган прокурор ёрдамчиси инвестиция лойиҳасини ишга тушириш 2026 йил март ойига қадар узайтирилганлигини, шу сабабли 2024 йилнинг якунига қадар инвестиция шартларини бажармаганлиги важи билан ижара шартномасини бекор қилиш талаби асоссизлигини, бундан ташқари, шартнома давлат рўйхатидан ўтмаганлиги учун ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигини, ҳақиқий бўлмаган шартномани бекор қилиш қонунчилик талабига номувофиқлигини, ижара ҳуқуқини бекор қилиш талаби асослантирилмаганлигини, ижара ҳақидан бўлган асосий қарздорлик жавобгар томонидан тўланганлигини инобатга олиб, даъвонинг 670 881 сўм пеня ундириш талабини қисман қаноатлантиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Ўтган суд мажлисида иштирок этган Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш АЖ вакили даъвогарнинг Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш АЖнинг 24.08.2023 йилдаги YU 067-970278-сонли ҳамда YU 067-977862сонли электрон онлайн аукцион натижалари билан берилган ер ижара ҳуқуқини бекор қилиш талаби мутлақо асоссизлигини, электрон онлайн аукцион натижалари бўйича баённома жавобгарга ер ижара шартномасини тузиш учун асос ҳисобланишини, электрон онлайн аукцион натижалари билан ер ижара ҳуқуқи вужудга келмаслигини, Ўзбекистон Республикасининг "Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида"ги қонунга кўра, ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқи ижара шартномаси асосида вужудга келишини билдириб, даъвогарнинг электрон онлайн аукционларни ташкил 2 этиш АЖнинг 24.08.2023 йилдаги YU 067-970278-сонли ҳамда YU 067-977862сонли электрон онлайн аукцион натижалари билан берилган ер ижара ҳуқуқини бекор қилиш талабини қаноатлантиришни рад қилишни сўраган. Суд ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабларини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 535-моддасига кўра мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. ФКнинг 539-моддаси иккинчи қисмига кўра, кўчмас мулк ижараси шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. Иш ҳужжатларидан аниқланиши-ча, жавобгар (ижарага олувчи) ҳамда ижарага берувчи- Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекцияси ўртасида 2024 йил 19 август куни “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси ҳудудида жойлашган ер участкаси (ишлаб чиқариш объекти)ни узоқ муддатли ижарага бериш бўйича 01-11/100-сонли шартнома имзоланган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра ижарага берувчи ер участкасини 2023 йил 24 августдаги № УU 067-970278-сонли баённомага асосан (1051 кв.м), 2023 йил 07 сентябрдаги № YU 067-977862-сонли (1051 кв.м) баённомаларига кўра, Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани “Улуғбек” МФЙ ЁСТЗда жойлашган жами 2 102 кв.м бўлган ер майдонини беш йилга узоқ муддатли ижарага бериши, ижарага олувчи (жавобгар) эса мазкур 2 102 кв.м бўлган ер майдонини ижарага олиши белгилаган. Шартноманинг 1.2-бандига кўра, жавобгар ер участкасида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш, 5 та янги иш ўрни яратиши ва газаблок ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширишни зиммасига олган. Шунингдек, шартноманинг 2.1-бандида халқ депутатлари Сирдарё туман Кенгашининг 2023 йил 29 декабрдаги VI-72-196-9-128-К/23-сон қарорига асосан йиллик ижара тўлови миқдори 1 кв.м учун 3 329 сўм этиб белгиланганлиги, бунда йиллик умумий тўлов миқдори 7 628 158 сўмни ташкил этиши ва ижара тўловларини 4 чоракка бўлган ҳолда ҳар чорак учун 1 907 039 сўм тўловни ижарага олувчи тўлаши кўрсатилган. Шартноманинг 10.3 бандида мазкур ижара шартномаси белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган пайтдан кучга кириши белгиланган. Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган “OLOVIDDIN MEHRIDDIN 777” МЧЖнинг “Газаблок ишлаб чиқариш лойиҳасини” ташкил этиш ва лойиҳани амалга ошириш бўйича тармоқ жадвалида 2024 йилнинг декабрь ойида лойиҳани ишга тушириш белгиланган. Тарафлар ўртасида 2025 йилда 3 янги тармоқ жадвали тасдиқланиб, инвестиция лойиҳасини амалга ошириш муддати 2026 йилнинг март ойига қадар узайтирилган. Шунингдек, тарафлар ўртасида 2025 йил 15 январда шартномага қўшимча келишув тузилиб, йиллик ижара тўлови 9 789 014 сўм, ҳар чорак учун 2 447 253 сўм этиб белгиланган. 2024 йил 19 августда объектни топшириш-қабул қилиш далолатномаси тузилиб, даъвогар Сирдарё туманидаги “М.Улуғбек” МФЙ ҳудудидаги ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасида жойлашган 2 102 кв.м ер майдонини ижарага олувчига топширган, ижара олувчи объектни қабул қилиб олган. Жавобгар томонидан ижара ҳақи ўз вақтида тўланмаганлиги боис даъвогар олдида 7 341 762 сўм ижара тўловларидан қарздорлиги юзага келган. Даъвогар судга даъво киритиб, 7 341 762 сўм ижара ҳақидан бўлган асосий қарздорликни ундиришни сўраган. Судга даъво киритилгандан кейин жавобгар томонидан ушбу қарздорлик тўлиқ қопланган. Ушбу ҳолатда ижара шартномаси давлат рўйхатидан ўтмаган бўлса-да, ер майдони амалда жавобгарга топширилганлиги, бу ҳақда далолатнома расмийлаштирилганлиги боис, суд даъвогарнинг жавобгардан 7 341 762 сўм қарздорликни ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, судга даъво киритилгандан кейин, асосий қарздорлик жавобгар томонидан бартараф этилганлиги сабабли, суд жавобгардан 7 341 762 сўм қарздорликни ундириш талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан 3 670 881 сўм ҳисобланган пеняни ундиришни сўраган. ФКнинг 111-моддаси биринчи қисмига кўра, ер участкалари ва бошқа кўчмас мол-мулк билан боғлиқ битимлар (бошқа шахсга бериш, ипотека, узоқ муддатли ижара, меросни қабул қилиб олиш ва бошқалар) давлат рўйхатидан ўтказилиши керак ФКнинг 112-моддасига кўра, битимнинг нотариал шаклига ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. ФКнинг 113-моддаси биринчи қисмида битим ушбу Кодекс ва бошқа қонунларда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топилганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай топилишидан қатъий назар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 31-моддасига кўра, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга келади. Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё туман филиали томонидан тақдим қилинган маълумотга кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган 19.08.2024 йилдаги 01-10/100-сонли “Кичик ва ёшлар саноат зонаси ҳудудида жойлашган ер участкаси (ишлаб чиқариш объекти)ни узоқ муддатли ижарага бериш бўйича шартномаси асосида “OLOVIDDIN MEHRIDDIN 777”” 4 масъулияти чеклаган жамиятининг Сирдарё тумани “Улуғбек” МФЙ КЗСда жойлашган ер майдонига нисбатан ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтмаган. Демак, тарафлар ўртасидаги расмийлаштирилган ижара шартномаси ўзўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳисобланади ва битимнинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, ижара шартномаси ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган шартнома ҳисобланганлиги, мазкур битим ҳақиқий эмаслик оқибатидан ташқари юридик оқибатга олиб келмаслиги сабабли, даъвогарнинг жавобгардан 3 670 881 сўм пеняни ундириш талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Шунингдек, инвестиция лойиҳасини ишга тушириш муддати 2026 йил март ойига қадар пролонгация қилинганлигини била туриб, инвестиция лойиҳасини 2024 йил декабрга қадар ишга туширмаганлиги учун даъвогар тарафлар ўртасида тузилган 19.08.2024 йилдаги № 01-11/100-сонли “Кичик саноат зонаси ҳудудида жойлашган ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш” шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни сўраган. Тарафлар ўртасида 19.08.2024 йилдаги № 01-11/100-сонли Кичик саноат зонаси ҳудудида жойлашган ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш шартномаси ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим бўлганлиги, ушбу битим битимнинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмаслигини инобатга олиб, ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган шартномани бекор қилиш тўғрисидаги даъво талабини асоссиз деб ҳисоблаб, суд тарафлар ўртасидаги 2024 йил 19 августдаги №0111/100-сонли “Кичик саноат зонаси ҳудудида жойлашган ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш” шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Шунингдек, даъвогар даъво аризада Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш АЖнинг 28.08.2023 йилдаги YU 067-970278-сонли ҳамда 07.09.2023 йилдаги YU 067-977862-сонли электрон онлайн аукцион натижалари билан берилган ер ижара ҳуқуқини бекор қилишни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 28 ноябрдаги 803-сонли “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги қонуннинг 31-моддасида, 2021 йилнинг 1 августидан эътиборан ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун — ижара шартномаси ер участкасига бўлган ҳуқуқларни белгиловчи ҳужжат ҳисобланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 31-моддасига кўра, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга келади. Бироқ, жавобгарнинг низоли объектга нисбатан ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтмаган. Даъвогар Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш АЖнинг 28.08.2023 йилдаги YU 067-970278-сонли ҳамда 07.09.2023 йилдаги YU 0675 977862-сонли электрон онлайн аукцион натижалари билан берилган ер ижара ҳуқуқини бекор қилиш талабини асослантириб беролмади. Холбуки, ИПКнинг 68-моддаси учинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Юқоридагиларга кўра, суд, даъвогарнинг Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш АЖнинг 28.08.2023 йилдаги YU 067-970278-сонли ҳамда 07.09.2023 йилдаги YU 067-977862-сонли электрон онлайн аукцион натижалари билан берилган ер ижара ҳуқуқини бекор қилиш талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. ИПКнинг 118-моддаси бешинчи қисмига кўра, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи” тўғрисидаги Қонуни билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларига кўра, иқтисодий судларда мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши, номулкий тусдаги даъволар юзасидан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган. Қайд этилганларга кўра, асосий қарздорликни ундириш талаби бўйича ҳисобланган 276 040 сўм давлат божини жавобгардан Республика бюджетига; пеня ундириш талаби бўйича ҳисобланган 135 960 сўм давлат божини ҳамда иккита номулкий талаб бўйича 8 240 000 сўм (4 120 000 сўм*2=8 240 000 сўм) сўм, жами 8 375 960 сўм давлат божини даъвогардан республика бюджетига ундиришни лозим топади. Шунингдек, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни, Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш АЖнинг 28.08.2023 йилдаги YU 067-970278-сонли ҳамда 07.09.2023 йилдаги YU 067-977862-сонли электрон онлайн аукцион натижалари билан берилган ер ижара ҳуқуқини бекор қилиш талаби бўйича Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш акциядорлик жамияти ишга жалб қилинганлиги, ушбу даъво талаби рад қилинганлиги учун Олий суд депозитига тўланиши лозим бўлган 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажатини даъвогардан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176180,186,192-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Сирдарё вилоят саноат зоналарини бошқариш ягона дирекциясининг даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинсин. 6 “OLLOVUDDIN MEHRIDDIN 777” масъулияти чекланган жамиятидан Сирдарё вилояти саноат зоналарини бошқариш дирекциясидан ҳисобига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Республика бюджетига : -“OLLOVUDDIN MEHRIDDIN 777” масъулияти чекланган жамиятидан 276 040 сўм давлат божи; -Сирдарё вилояти саноат зоналарини бошқариш дирекцияси ҳисобидан 8 375 960 сўм давлат божи ундирилсин. Сирдарё вилояти саноат зоналарини бошқариш дирекцияси ҳисобидан Олий суд депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят суди апелляция судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Х.Сулайманбекова 7