← Назад
Решение #2853268 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| амда ИПК | 26 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2503/8951-сонли иқтисодий иш
АЖРИМ
(иш юритишни тугатиш тўғрисида)
Бухоро шаҳри
2025 йил 04 ноябрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья ***нинг раислигида, судья
ёрдамчиси ***нинг котибалигида, даъвогар “***” давлат муассасасининг
жавобгарлар “***” акциядорлик жамияти ва “***” акциядорлик жамияти
Бухоро туман бўлимига нисбатан асоссиз ҳисобланган 153.306.920 сўмлик
қарздорликни қайта ҳисоб-китоб қилиш (чегириш) тўғрисидаги даъво аризаси
асосида қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакиллари *, *, *, * (ишончнома
асосида), жавобгар вакили * (ишончнома асосида), учинчи шахс вакили *
Бухоро шахар прокурор ёрдамчиси * иштирокида, суд биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар “***” давлат муассасаси (матнда даъвогар деб юритилади) судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар “***” акциядорлик жамияти
ва “***” акциядорлик жамияти Бухоро туман бўлимига нисбатан асоссиз
ҳисобланган 153.306.920 сўмлик қарздорликни қайта ҳисоб-китоб қилиш
(чегириш)ни сўраган.
Суднинг 2025 йил 20 октябрдаги ажрими билан низо предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Ўзбекистон
Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчиларни ҳимоя қилиш
қўмитасининг Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъвони қувватлаб,
2025 йил 14 апрель куни Бухоро тумангаз филиали мутахассислари томонидан
хатлов ўтказилганлиги, хатлов натижасида газ сарфини ҳисобга олиш учун
“Ost n G 16” ҳисоблагич ўрнатилганлиги ва 1 дона лойиҳа смета ҳужжатидан
ортиқ сув иситиш қозони ўрнатилганлиги аниқлаб, ноқонуний тарзда хеч бир
сабабсиз 153.306.920 сўм миқдорда ноўрин қардорлик ҳисоблаб чиқилгани,
корхонани газ ҳисоблагичи тармоқдан узиб мухрлаб кетилганлигини билдириб,
даъво аризани қаноатлантиришни сўрашди.
Учинчи шахс вакили даъвони қувватлаб, даъво аризани қаноатлантиришни
сўради.
Жавобгар вакили даъво аризасига нисбатан эътирозлар келтириб, даъво
талабини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Прокурор даъво аризасини иш юритишдан тугатиш тўғрисида фикр
билдираман.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб ва тарафлар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра мазкур иш юзасидан
иш юритишни тугатишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК
деб юритилади)нинг 25-моддада иқтисодий судга тааллуқли ишлар ҳамда
ИПКнинг 26-моддасида иқтисодий суд томонидан ҳал этиладиган низолар
рўйхати келтирилган.
Бироқ, даъво аризасида сўралган жавобгарга нисбатан асоссиз
ҳисобланган қарздорликни қайта ҳисоб-китоб қилиш (чегириш) тўғрисидаги
даъво талаби иқтисодий судга ҳамда бошқа судларга тааллуқли эмас.
ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, иш иқтисодий
судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса,
суд иш юритишни тугатади.
Шу сабабли суд мазкур иш юзасидан иш юритишни тугатишни, иш
юзасидан тўланган 41.200 сўм почта харажатларини даъвогар зиммасида
қолдиришни, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
18-моддасининг 5-бандига кўра, агар иш судга тааллуқли бўлмаса, ишни
юритиш тугатилганда, давлат божи қайтарилиши белгиланганлиги сабабли иш
юзасидан тўланган 3.066.500 сўм давлат божини даъвогарга қайтаришни лозим
топади.
Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 110, 118, ҳамда 195-моддаларни қўллаб, суд
а ж р и м қ и л д и:
Мазкур иш юзасидан иш юритиш тугатилсин.
Иш юзасидан тўланган 3.066.500 сўм давлат божи даъвогар “***”
давлат муассасасига қонунда белгиланган тартибда қайтарилсин ва бу ҳақда
маълумотнома берилсин.
Ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
***