Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2504/8300 Дата решения 04.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья ACHILOV JASUR RAXMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 4f99c746-9838-4766-b727-bb9d92dc10b2 Claim ID PDF Hash 1780bc7609773391... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 110-моддаси тисодий процессуал кодекси 110 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1901-2504/8300-сонли иш АЖРИМ (иш юритишни тугатиш тўғрисида) Термиз шаҳри 2025 йил 04 ноябрь Термиз туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.Ачилов раислигида, С.Исмоиловнинг котиблигида, даъвогар вакили У.Суюндиков (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар - “RI H R DE HOUSE 01” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар - “B RH YO OKS R DE” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “RI H R DE HOUSE 01” МЧЖ (бундан буён матнда - даъвогар) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “B RH YO OKS R DE” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда - жавобгар) 4 800 009,92 сўм қарздорлик, 2 400 004,96 сўм пеня ундиришни сўраган. Жавобгарга суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабар қилинган бўлсада, ўз вакили иштирокини таъминламади ҳамда сабабини судга маълум қилмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128, 170-моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга мазкур даъво аризасидан воз кечиш ҳақидаги аризани тақдим этиб, иш юритишни тугатишни сўради. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар судга жавобгардан 4 800 009,92 сўм қарздорлик, 2 400 004,96 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво аризасини тақдим этган. Шундан сўнг эса, судга мазкур даъво аризасидан тўлиқ воз кечиш ҳақидаги аризани тақдим этиб, иш юритишни тугатишни сўради. Ушбу ариза даъвогар вакили У.Суюндиков томонидан имзоланган бўлиб, даъвогарнинг 2025 йил 4 ноябрдаги ишончномасида унга воз кечиш ваколати берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 110-моддасининг 6-бандига кўра, даъвогар даъвосидан воз кечган ва суд уни қабул қилган бўлса, суд иш юритишни тугатади деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Мазкур ҳуқуқ нормаларидан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъводан воз кечиш ҳақидаги аризасини қабул қилишни, суд харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни, иш юритишни тугатишни лозим топади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 118, 195-моддаларини қўллаб, қ а р о р қ и л д и: “RI H R DE HOUSE 01” МЧЖнинг даъводан воз кечиш ҳақидаги аризаси қабул қилинсин. Иш юритиш тугатилсин. Тўлаб чиқилган суд харажатлари даъвогарнинг зиммасида қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар ажрим қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест) беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти (протест) беришлари мумкин. Судья Ж.Ачилов