← Назад
Решение #2853296 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 131 | — | law | |
| ИПКнинг | 132 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| амда суд харажатларини битим шартлари ва ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2202-2503/5628-сонли иқтисодий иш
Судья: Ў.Мадрохимов
ШОВОТ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
Protected by А
PDF
Free
Ж РAnti-Copy
ИМИ
(келишув битимини
тасдиқлаш
ва низо
ишWatermark)
юритишни тугатиш тўғрисида )
(Upgrade
to Pro Version
to юзасидан
Remove the
Шовот тумани
2025 йил 4 ноябрь
Шовот туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Мадрохимов раислигида,
судья ёрдамчиси М.Қурбантурдиевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
“Xududiy elektr tarmoqlari” акциядорлик жамияти жавобгар “Xorazm turon xirmoni”
фермер хўжалиги ҳисобидан 23 191 729 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили М.Каримов
(2025 йил 6 январдаги 14-сонли ишончнома билан)нинг иштирокида, суднинг
маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) Шовот туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, “Xorazm turon xirmoni” фермер хўжалиги (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 23 191 729 сўм асосий қарзни
ундиришни сўраган.
Тарафлар ўртасида 2025 йил 6 январда улгуржи истеъмолчиларга электр
енергияси етказиб бериш шартномаси тузилган бўлиб, унга мувофиқ корхона
(даъвогар) истеъмолчи (жавобгар)га электр энергиясини уланган тармоқ орқали
етказиб бериш, ўз навбатида истеъмолчи истеъмол қилинган энергия учун ўз
вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олганлигини, даъвогар шартномага мувофиқ
жавобгарга электр энергиясини етказиб берганлиги, аммо жавобгар истеъмол
қилинган энергия ҳақини тўламаганлигини асос қилиб даъвогар Шовот
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
ҳисобидан 23 191 729 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили иш бўйича тарафлар келишув битими
тузишганлигини билдириб, ушбу келишув битимини тасдиқлаб беришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисида вакилининг иштирокини таъминламади.
Ҳолбуки ўтган суд мажлисида жавобгар вакили Ж.Палвонов иштирок этишиб
ҳақиқатан ҳам шартномага асосан даъвогардан 23 191 729 сўм қарздорликни тан
олиб, даъвогар раҳбари билан ўзаро ҳисоб-китоб қилиб низони келишув йўли
билан ҳал қилиш учун қолдириб туришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 131-моддасига кўра, тарафлар низони келишув
битимини тузиб ҳал этиши мумкин.
ИПКнинг 132-моддасида келишув битимида тарафлар томонидан
келишилган мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари ҳақидаги
қоидалар кўрсатилиши кераклиги, тарафлар томонидан келишув битими шартлари
бўйича қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилиши тарафларни бир-бирига
ёки бошқа воқеаларга (ҳаракатларга) боғлиқ қилиб қўйиши мумкин эмаслиги
белгиланган.
2
Келишув битимига мувофиқ жавобгар даъвогар олдида 23 191 729 сўм
асосий қарзи борлигини тан олади ҳамда жавобгар даъвогарга 23 191 729 сўм
Protected by PDF Anti-Copy Free
асосий қарзни 2025 йил 26 ноябргача бўлган муддатда тўлаб беради, шу билан
(Upgrade
to Pro Version
to Remove
theберилади.
Watermark)
бирга суд харажатлари
ҳам жавобгар
томонидан
тўлаб
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий
судлар томонидан келишув битимини тасдиқлашда процессуал қонун
нормаларининг қўлланилишига оид айрим масалалар тўғрисида” 2009 йил
18 декабрдаги 204-сонли қарорининг 7-бандида келишув битимининг шакли ва
мазмуни, уни тузиш тартибига қўйиладиган талабларга риоя этилган ҳолда
тузилган келишув битимини тасдиқлаш суднинг ҳуқуқи эмас, балки мажбурияти
эканлиги, 13-бандида эса суд келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги масалани
муҳокама қилаётганида тарафлар тақдим этган келишув битими қонун
ҳужжатларига хилоф эмаслигини ва у бошқа бирор-бир шахснинг ҳуқуқлари ва
қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаётганлигини текшириши
лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 7-бандига кўра, келишув битими
тузилиб, у суд томонидан тасдиқланган бўлса, ушбу ҳолат иш юритишни тугатиш
учун асос бўлиши белгиланган.
Суд, келишув битими шартларини, уни имзолаган шахсларнинг
ваколатларини ўрганиб, у қонун талабларига мувофиқ келиши, бошқа
шахсларнинг манфаатларини бузмаслигини инобатга олиб, келишув битимини
тасдиқлашни ва низо юзасидан иш юритишни тугатишни ҳамда суд
харажатларини битим шартлари ва ИПКнинг 118-моддаси талабига кўра жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
110-, 118-, 131-, 132-, 133-, 157- ҳамда 195-196-моддаларига асосланиб, суд
ажрим қилди:
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ва “Xorazm turon
xirmoni” фермер хўжалиги ўртасида 2025 йил 28 октябрь куни тузилган келишув
битими “Xorazm turon xirmoni” фермер хўжалиги “Ҳудудий электр тармоқлари”
акциядорлик жамиятига даъво аризада кўрсатилган 23 191 729 сўм асосий қарзни
2025 йил 26 ноябргача бўлган муддатда тўлаб бериши шарти асосида
тасдиқлансин.
Низо юзасидан иш юритиш тугатилсин.
“Xorazm turon xirmoni” фермер хўжалиги ҳисобидан:
- республика бюджетига 463 835 сўм давлат божи,
- “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ҳисобига 41 200 сўм
почта харажати ундирилсин ва ажрим қонуний кучга киргач, бу ҳақда ижро
варақалари берилсин.
Ажрим устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки у қонуний
кучга кирганидан сўнг олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят
қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ў.Мадрохимов