← Назад
Решение #2853335 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| онуннинг | 66 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онун | 12 | — | law | |
| онуни | 7 | — | law | |
| онуннинг | 12 | — | law | |
| банди ва | 14 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2501/14231-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 04 ноябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабов раислигида,
Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар Ахмедов нинг жавобгар Ахмедов давлат
муассасасидан 7 494 198,5 сўм регресс қарздорликни ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили
М.Ахмедов (27.10.2025 йилдаги ишончнома асосида), Ахмедов Иқтисодиёт ва
молия бош бошқармаси вакили А.Г (28.05.2025 йилдаги ишончнома асосида)
ва Ахмедов ёрдамчиси Н.О иштирокида, ўз биносида ўтказилган очиқ суд
мажлисида, кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Жавобгар Ахмедов давлат муассасаси (жавобгар) да ишлаган
фуқароларга Ўзбекистон Республикаси “Давлат пенсия таъминоти
тўғрисида”ги Қонуни талабларига мувофиқ иш вақтида тан жароҳати
олганлиги ёки касб касаллиги сабабли имтиёзли шартларда пенсия олиш
ҳуқуқини берадиган ногиронлик пенсияси тайинланган.
Пенсия жамғармаси томонидан 7 494 198,5 сўм имтиёзли асосларда
пенсия пуллари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (даъвогар) томонидан
Ўзбекистон Республикаси “Давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни
(Қонун) 12-моддасига асосан (пенсия) тўлаб берилган, ушбу маблағларни
ихтиёрий равишда қайтариш тўғрисида жавобгарга бир неча бор талабнома
юборилган, бироқ, ушбу талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилиб, тўловлар амалга оширилмаган.
Шу сабабли, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгардан 7 494 198,5 сўм миқдорида тўланган пенсия пулини ундиришни
сўраган.
Суднинг 2025 йил 17 октябрдаги ажрими билан Ахмедов Ғазначилик
хизмати бошқармаси (Ғазначилик бошқармаси) ва Ахмедов Иқтисодиёт ва
Молия бошқармаси (Молия бошқармаси) низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда
иштирок этишга жалб қилинган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар ва Ғазначилик бошқармаси вакиллари суд мажлисига
келмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
128-моддасининг биринчи қисмига асосан агар суд иқтисодий суд ишларини
юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини
2
олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор
қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга
эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддасига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд ишни жавобгар ва Ғазначилик бошқармаси вакиллари
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани
қувватлаб, қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган молия вакили даъво талабларига
эътирози йўқлигини, судда қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор вакили даъво аризани
қувватлаб, қаноатлантириб беришни сўради.
Суд, иш ҳужжатларини ишда иштирок этувчи шахсларнинг
тушунтиришлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асослар билан даьво
талабларини қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар томонидан Ахмедов давлат
муассасасида ишлаган фуқаро Ахмедов меҳнат вазифаларини бажариш билан
боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиш оқибатида ногиронлик пенсияси
тайинланган ва тўлаб берилган.
Қонуннинг 66-моддасига кўра, мулкчилик шаклидан қатъи назар,
корхоналар ва ташкилотлар ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда
тутилган пенсия ёшига тўлгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг “б”
бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини
қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармасига ўтказади.
Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2023 йил 14 декабрдаги “Ижтимоий солиқни тақсимлаш, пенсия ва бошқа
тўловларни тўлаш учун ажратилган харажатларни қоплаш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 661-сонли қарори билан
тасдиқланган Низом (кейинги ўринларда матнда Низом деб юритилади) нинг
4-бандида юридик шахслар ходим Ўзбекистон Республикасининг
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни
7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига етгунига қадар Қонуннинг
12-моддаси “б” бандига мувофиқ тайинланган пенсиялар бўйича
харажатларни қоплайдиган тўловни 100 фоиз миқдорида, лекин ушбу
Низомда назарда тутилган минимал миқдордан кам бўлмаган миқдорда
Пенсия жамғармасига ўтказадилар. 18-бандига асосан Пенсия жамғармасига
Қонуннинг 12-моддаси “б” банди ва 14-моддасига мувофиқ, шунингдек,
ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда
майиб бўлиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини
3
йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга сарфланган харажатлар
Қонуннинг 66-моддаси иккинчи ва учинчи қисмлари асосида қопланади.
Солиқ органлари солиқ тўловчининг шахсий карточкасида Пенсия
жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан Қонуннинг
12-моддаси “б” банди ва 14-моддасига мувофиқ тайинланган пенсиялар,
ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда
майиб бўлиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини
йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга сарфланган харажатлар
тўғрисидаги маълумотлар асосида тўланган ва ҳисобланган суммаларни акс
эттириш орқали бюджет тизимига тушумлар, шу жумладан, пеня ва
жарималар ҳисобини юритади.
Ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда
меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган
боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга сарфланган
харажатлар бўйича қарздорлиги мавжуд ёки Қонуннинг 12-моддаси “б”
банди ва 14-моддасига асосан тайинланган пенсияларни тўлашга сарфланган
Пенсия жамғармаси харажатларини ташкилотлар томонидан тўлиқ ва ўз
вақтида қопланиши юзасидан назорат солиқ хизмати органлари томонидан
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Юқоридаги қарорнинг 22-бандида пенсия жамғармасининг тўланган
пенсия маблағларини қайтариш, маблағлар юридик шахслар томонидан ўз
вақтида тўланмаган тақдирда, регресс даъволар бўйича юридик шахслардан
ундириб олиш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган.
Шу сабабли суд, даъвонинг жавобгардан 7 494 198,5 сўм пенсия
тўловидан
қарзини
ундириш
талабини
асосли
деб
ҳисоблаб,
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига биноан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига асосан
иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш
миқдори (БҲМ) нинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи
ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 02 июндаги
ПФ-91-сонли Фармони билан БҲМ 2025 йил 01 августдан 412 000 сўм этиб
белгиланган.
Юқоридагиларга кўра суд, даъво талабларини қаноатлантиришни,
жавобгар ҳисобидан республика бюджетига БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда 412 000 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига тўлаб
чиқилган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 170, 176-180,186,
192-моддаларини қўллаб, суд
4
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар Ахмедов давлат муассасаси ҳисобидан даъвогар Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан
ташқари Пенсия жамғармаси Ахмедов бошқармаси фойдасига 7 494 198,5 сўм
қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар Ахмедов давлат муассасаси ҳисобидан республика
бюджетига 412 000 давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят
берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
З.Раджабов