Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2502/8012 Дата решения 04.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SOATOV DILSHOD TUYCHIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID b709ccb6-0aa1-449b-a35b-90ea524fcc12 Claim ID PDF Hash 6f5c66068dea7d4a... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1603-2502/8012 - сонли иқтисодий иш Чуст тумани Судья – Д.Соатов ЧУСТ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛҚИЛУВҚАРОРИ 2025 йил 04 ноябрь Чуст туман иқтисодий суди судьяси Д.Соатов раислигида, судья ёрдамчиси О.Мирзақуловнинг котиблигида, кредитор – “ААААА” D VL T U SS S SIнинг, Тўрақўрғон туманидаги қарздор – “ВВВВ” МЧЖга нисбатан умумий тартиб - таомил бўйича тўловга қобилиятсиз банкрот деб эътироф этиш ва унга нисбатан тугатишга доир иш бошлаш тўғрисидаги аризасини, тарафлардан муваққат бошқарувчиси – ХХХХХ, YYYYY, “ВВВВ” МЧЖ вакили – ZZZZZларнинг иштирокида Чуст туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни а н и қ л а д и: Кредитор – “ААААА” D VL T U SS S SIнинг, Тўрақўрғон туманидаги қарздор – “ВВВВ” МЧЖга нисбатан умумий тартиб-таомил бўйича тўловга қобилиятсиз банкрот деб эътироф этиш ва унга нисбатан тугатишга доир иш бошлашни сўраган. 05.09.2025 йилда суднинг 4-1603-2502/8012 - сонли ажримига асосан, аризани иш юритишга қабул қилиниб, тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш ҳамда кузатув жорий қилинган. Давлат активларини бошқариш агентлигининг Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан судга муваққат бошқарувчи этиб, У.Аббасов номзоди тавсия этилган. Суднинг ажримига асосан муваққат бошқарувчи сифатида номзоди тавсия этилган суд бошқарувчиси У.Аббасов “ВВВВ” МЧЖга нисбатан муваққат бошқарувчи этиб тайинган. Кредитор – “ ” МЧЖ 20.12.2024 йилдаги судга ариза билан мурожаат этиб, унда қарздорлик тўлиқ тўлаб берилганлиги муносабати билан аризачи қарздорга нисбатан ўз даъвосидан воз кечишга қарор қабул қилганлиги маълум қилган. “ВВВВ” МЧЖ вакили қарздорлик тўлиқ тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни судга юборган. Муваққат бошқарувчи У.Аббасов томонидан 18.09.2025 йилда №75(3269) – сонли “Биржа” рўзномасида МЧЖга нисбатан кузатув жорий этилганлиги тўғрисида эълон берилган ва кредиторларнинг биринчи йиғилиши 16.10.2025 йил соат 11 - 00 га белгиланган. Бугунги суд мажлисида аризачи вакили ариза талабларини қўллаб қувватлади. Муваққат бошқарувчи У.Аббасов олиб борилган ишлар натижасида “ВВВВ” МЧЖда вақтинча тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланганлиги, сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш 1 аломатлари йўқлиги, “ВВВВ” МЧЖда тўлов қобилиятини вақтинчалик тиклаш имконияти мавжудлиги тўғрисидаги ҳужжатларни судга тақдим этди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, тарафларнинг тушунтиришларини инобатга олиб, қуйидаги асосларга кўра қарздорни банкрот деб топишни рад этишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, қарздор - “ВВВВ” МЧЖ 18.10.2019 йилда №771516 – сон билан давлат рўйхатига олинган. Тақдим этилган ҳужжатларга кўра, юридик манзили Тўрақўрғон тумани, Оқтош шаҳарчаси. Фаолият тури – Пахта етиштириш кластери. Судга тақдим этилган маълумотномадан кўринишича, қарздорнинг “ААААА” D VL T U SS S SI олдида қарзи 154.498.000 сўмни ташкил этган. Чуст туманлараро иқтисодий судининг 13.12.2024 йилдаги 4-1603-2402/4844 - сонли ҳал қилув қарорига асосан мазкур қарздорлик ундирилган ва бу тўғрисида ижро ҳужжати берилган. “ВВВВ” МЧЖ томонидан 2025 йилнинг май ойида жами 167.238.800 сўм қарздорлик 4-1603-2402/4844 – сонли ижро варақаси доирасида тўлиқ тўланган. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик” тўғрисидаги Қонуннинг 5-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: Вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса эканлиги белгиланган. Бу ҳолатлар ишдаги далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни 51 – моддасида, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича суд қуйидаги суд ҳужжатларидан бирини қабул қилиши жумладан: қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги қарор; қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарор; суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш ва унинг муддатини узайтириш тўғрисидаги ажрим; ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ва унинг муддатини узайтириш тўғрисидаги ажрим; тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим; тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажрим; 2 келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги ажрим қабул қилишлиги ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши лозимлиги, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатининг кўчирма нусхаси суд томонидан дарҳол қарздорнинг турган жойидаги (яшаш жойидаги) давлат ижрочисига юборилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни 55 – моддасида, суднинг қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарори қуйидаги ҳолларда қабул қилинади: тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганда; суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича қарор қабул қилгунига қадар кредиторларнинг билдирилган талаблари қаноатлантирилганда; сохта тўловга қобилиятсизлик аниқланганда. Суднинг қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарори ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам қабул қилиниши мумкин. Қарздорда етарли ҳажмда ликвид мол-мулк мавжудлигидан далолат берувчи далиллар мавжуд бўлган тақдирда суд қарздорнинг илтимосномасига кўра тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни кўришни кейинга қолдиришга, қарздорга кредиторларнинг талабларини суд томонидан белгиланган муддатда қаноатлантиришни таклиф этишга ҳақли, бу муддат ўттиз кундан ошмаслиги кераклиги белгиланган. Муваққат бошқарувчи У.Аббасовнинг судга тақдим этган маълумотномасидан аниқланишича, “ВВВВ” МЧЖда тўловга қобилиятини вақтинчалик тиклаш имконияти мавжуд. Бундай ҳолатда суд, қарздорни банкрот деб топишни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб, суд харажатлари тарафларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи” тўғрисидаги қонуни билан тасдиқланган иловасининг, Давлат божи ставкаларининг миқдорлари белгиланган бўлиб, ташкилотлар ва фуқароларни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризалардан – БҲМ нинг 3 баравари миқдорида давлат божи тўлаш белгиланган. Кредитор – “ААААА” D VL T U SS S SI томонидан давлат божи олдиндан тўлаб чиқилган. Шунга кўра суд, ишни судда кўриш билан боғлиқ суд харажатларини кредиторнинг ўз зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан суд, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни ва Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонуни 51,55 – моддалари, Ўзбекистон Республикаси Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68,74,118,176,177 - моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Кредитор – “ААААА” D VL T U SS S SIнинг, Тўрақўрғон туманидаги қарздор – “ВВВВ” МЧЖга нисбатан умумий тартиб - таомил бўйича 3 тўловга қобилиятсиз банкрот деб эътироф этиш ва унга нисбатан тугатишга доир иш бошлаш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Аризачи томонидан олдиндан тўланган суд харажатларини ўз зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори нусхаси тарафларга юборилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтиришга ҳақли. Судья Д.Соатов 4