← Назад
Решение #2853351 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 449 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2302-2502/2047-сонли иқтисодий иш
судья Б.С.Убайдуллаев
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Беруний тумани
2025 йил 4 ноябрь
Беруний туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.С.Убайдуллаев
раислигида, судья ёрдамчиси Г.Базарбаева котиблигида, даъвогар вакили
О.Бобониёзов (2025 йил 13 январь кунги 05-сонли ишончнома асосида),
жавобгар вакили М.Нуримбетов (раҳбар) иштирокида, даъвогар “ELLIKQAL’A
LTIN T LASI KLASTERI” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар
“DURABLE
N RETE” масъулияти чекланган жамиятидан 889 934 931,12
сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“ELLIKQAL’A
LTIN T LASI KLASTERI” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, “DURABLE
N RETE” масъулияти чекланган жамиятидан
(бундан буён жавобгар деб юритилади) 889 934 931,12 сўм асосий қарз
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили даъво талабини
қаноатлантиришни, жавобгардан 889 934 931,12 сўм асосий қарз ундиришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок қилган жавобгар вакили даъвогарнинг
кўрсатмасига асосан шартномада кўрсатилган маҳсулотлар фермер
хўжаликларга тарқатилганлигини, шу сабабли 889 934 931,12 сўмлик
маҳсулотлар даъвогарга етказиб берилмаганлигини билдириб, даъво талабини
қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Суд тарафлар вакилларининг важларини тинглаб, ишдаги тўпланган
ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини
тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Конституцияси
55-моддасининг
биринчи-учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари маҳсулот етказиб бериш
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 449-моддасига асосан сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар
ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал
қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва
шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан
амалга оширилади.
Агар шартномада товарларни тўпламга кирадиган алоҳида қисмлар
бўйича етказиб бериш назарда тутилган бўлса, сотиб олувчи товарлар ҳақини,
башарти шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тўпламга
кирадиган сўнгги қисм жўнатилганидан (танлаб олинганидан) кейин тўлайди.
Агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи
(тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан
асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда
тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар
ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 4 январь
210-сонли “Минерал ўғит етказиб бериш бўйича” шартнома тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, жавобгар 1 200 000 000 сўмлик “Амиакли
селитра” маҳсулотини етказиб бериш, даъвогар эса уни қабул қилиб олиш ва
унинг қийматини тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 1 032 000 000 сўм пул маблағлари ўтказиб
берилганлиги, жавобгарнинг эса 142 065 068 сўмлик маҳсулот етказиб бериб,
қолган 889 934 931,12 сўмлик маҳсулотларни етказиб бермаганлиги Агроабанк
АТБ Елликқалъа филиалининг тўлов топшириқномалари, 2023 йил 16 июнь
кунги 303-сонли электрон ҳисоб варақ-фактура, тарафлар вакилларининг суд
мажлисидаги кўрсатмалари билан тасдиқланади.
Шу сабабли суд даъвогарнинг 889 934 931,12 сўм асосий қарзни ундириш
тўғрисидаги талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Жавобгар вакилининг суд мажлисидаги даъвогарнинг кўрсатмасига асосан
фермер хўжаликларга тарқатилганлиги ҳақидаги важлари асоссиз бўлиб, суд
мажлисида ўз тасдиғини топмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасининг
биринчи қисмида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак деб
белгиланган.
Шу боис, суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан
даъвогар фойдасига 889 934 931,12 сўм асосий қарз, 41 200 сўм почта харажати,
жавобгардан республика бюджетига 17 798 698,62 сўм давлат божи ундиришни
лозим топади.
Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179-моддаларига асосланиб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “DURABLE
N RETE” масъулияти чекланган жамиятидан
даъвогар “ELLIKQAL’A LTIN T LASI KLASTERI” масъулияти чекланган
жамиятининг фойдасига 889 934 931,12 сўм асосий қарз, 41 200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Жавобгар “DURABLE
N RETE” масъулияти чекланган жамиятидан
республика бюджетига 17 798 698,62 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ушбу ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Қорақалпоғистон
Репсубликаси судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик
муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
Б.С.Убайдуллаев