← Назад
Решение #2853354 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| айъати ИПК | 169 | — | law | |
| унга нисбатан Жиноят процессуал кодекси | 83 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 384 | — | law | |
| Мулк ижараси шартномасида ушбу Кодекс | 382 | — | code_article | |
| идаги талаб ФК | 551 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1604-2501/6403-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья Д.Соатов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья А.Мухиддинов
НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Наманган шаҳри
2025 йил 4 ноябрь
Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
судья А.Иномов раислигида, судьялар Ш.Тўхтабоев ва А.Мухиддиновдан
иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси М.Рахимованинг суд мажлиси
котиблигида, даъвогар “ААА” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар
“БББ” хусусий корхонаси зиммасига Ўзбекистон Республикаси Солиқ
қўмитаси томонидан “Кўчмас мулк ижара шартномаси ҳисобга қўйилганлиги
тўғрисида”ги ID-2781181-сон билан қайд этилган гувоҳномага асосан
рўйхатдан ўтган ижара шартномаси бўйича Наманган вилояти, Косонсой
тумани, “Такаранг” МФЙ, Зиёкор кўчаси, 76-уй (Боғибаланд МФЙ, Фурқат
кўчаси, 20-уй) манзилида жойлашган 70 м2 иборат бўлган маъмурий биноси
ҳамда омборхонасидан фойдаланишга тўсқинлик қилмаслик мажбуриятини
юклаш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иш бўйича Чуст
туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 8 августдаги ҳал қилув қарори
устидан “ААА” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация
шикоятини, даъвогар раҳбари Қ.Жалолова ва унинг вакили Ш.Қамчибеков
(адвокатлик ордери ва ишончнома асосида)нинг иштирокида, судлов
ҳайъатининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
“ААА” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) “БББ” хусусий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) зиммасига Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси томонидан
“Кўчмас мулк ижара шартномаси ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида”ги ID2781181-сон билан қайд этилган гувоҳномага асосан рўйхатдан ўтган ижара
шартномаси бўйича Наманган вилояти, Косонсой тумани, “Такаранг” МФЙ,
Зиёкор кўчаси, 76-уй (Боғибаланд МФЙ, Фурқат кўчаси, 20-уй) манзилида
жойлашган 70 м2 иборат бўлган маъмурий биноси ҳамда омборхонасидан
фойдаланишга тўсқинлик қилмаслик мажбуриятини юклашни сўраган.
Чуст туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 8 августдаги ҳал қилув
қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган.
1
Ҳал қилув қарори апелляция тартибида кўрилмаган.
Даъвогар кассация шикояти билан мурожаат қилиб, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш
тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Кассация шикоятига асос қилиб 2025 йил май ойидаан бошлаб жавобгар
раҳбари Халилова Умида Шарафидиновна томонидан ўзбошимчалик билан,
тузилган шартномаларга риоя қилмай, уларни фоалиятига тўсқинлик қилиб,
ижарага олинган маъмурият биноси ва омборхона биносини қулфлаб олиб,
уларнинг тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилаётгани, ушбу ижара
объектида даъвогарга тегишли ҳужжатлар, офис жиҳозлари, балансдаги
мулклар сақланаётгани, ўзини қурилиш ва бошқа йўналишларда фаолият
амалга ошириши, ушбу ҳолат бўйича жавобгар раҳбарига мурожаат
этилганида, у жавобгар жамиятнинг 80 фоиздан ортиқроқ таъсисчилиги унинг
отаси эканлиги, отаси Халилов Шарафидин 2025 йил 5 май куни вафот этгани,
даъвогар ва жавобгар мулклари унинг отасидан мерос ҳуқуқи асосида унга
тегишли эканлигини билдириб, даъвогар жамиятга тегишли мулкларни
бегоналаштираётгани, жавобгар раҳбари унга қаршилик кўрсатиб, унинг
тадбиркорлик ҳуқуқ ва манфаатларини бузгани натижасида 2025 йил
9 сентябрь куни Наманган вилояти солиқ бошқармаси томонидан жавобгарда
активлар ва мажбуриятларни инвентаризациядан ўтказиш бўйича сайёр солиқ
текшируви далолатномаси тузиб, 1 000 000 000 сўмдан ошиқ солиқ ва
жарималар келиб чиқишига сабаб бўлгани, ушбу ҳолатлар биринчи инстанция
суди томонидан инобатга олинмагани, гарчанд, жавобгар судга тақдим этган
эътирозида гўёки улар 2025 йил 16 июлдаги 2-сонли хат билан мурожаат этиб
2025 йил январь-май ойларига белгиланган ижара тўловлари тўланмаганлиги
сабабли ижара шартномаси бекор қилинганлигини таъкидласада, амалда
жавобгар томонидан даъвогарга тегишли бўлган омборхонада ва балансда
сақланаётган мол-мулклар қайтарилмагани инобатга олинмагани ҳақида
важлар келтирилган.
Тегишли тартибда хабардор этилган жавобгар суд мажлисида вакил
иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни жавобгар вакили
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Жавобгар адвокати томонидан судлов ҳайъатининг девонхона бўлими
орқали ишни кейинга қолдириш ҳақидаги илтимосномаси тақдим этилган.
Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгар адвокатининг илтимосномаси
бўйича эътирози йўқлигини билдирди.
2
Судлов ҳайъати ИПК 169-моддасига асосан жавобгар адвокатининг
илтимосномасини даъвогар вакилининг қўшимча тушунтиришларини эшитиб
бўлганидан сўнг ҳал этишни лозим топди.
Суд мажлисида даъвогар вакили судлов ҳайъатига марҳум Халилов
Шарафидин жавобгар ва даъвогарнинг таъсисчи бўлганлиги ҳақидаги
даъвогарнинг Низоми, тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестрдан
кўчирма, Ш.Халиловни вафот этганлиги ҳақидаги гувоҳномани ва
Қ.Жалаловани у билан қонуний никоҳда бўлганлигини тасдиқловчи
ҳужжатларни судлов ҳайъатига тақдим этиб, Умида Халилова томонидан
102 рақамига қилган мурожаати юзасидан Қ.Жалалованинг хаттиҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 ва 228моддаларида назарда тутилган жиноят аломатлари аниқланмаганлиги сабабли,
унга нисбатан Жиноят процессуал кодексининг 83-моддаси 2-банди билан
жиноят иши қўзғатиш рад этилганлиги ҳақидаги қарорни тақдим этишини,
жавобгар томонидан шартнома май ойида бир томонлама бекор қилинган
бўлсада, уларга июль ойида огоҳлантириш берилганлигини, барча мулклар
омборхонада турган бўлсада, лекин солиқ идораси томонидан текшириш
натижасида сунъий равишда жамиятнинг фаолиятига таъсир қилиш ҳолатлари
мавжудлигини, биринчи инстанция суди томонидан юқоридаги ҳолатларга
эътибор қаратилмаганлигини билдирди ва судлов ҳайъатидан суд мажлисини
кейинга қолдиришни, 2 000 000 000 сўмлик мулклари жавобгарнинг
омборхонасида турган бўлсада, қўшимча қиймат солиғи ҳисобланганлиги
бўйича маъмурий судда 2025 йил 5 ноябрь куни соат 16:00 да суд мажлиси
бўлиб ўтишини, ушбу суд мажлисидан кейин тарафлар келишувга эришиши
мумкинлигини билдирди.
Судлов ҳайъати ишни мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим
топиб, жавобгар ва даъвогар вакилларининг ишни кейинга қолдириш ҳақидаги
илтимосномаларини қоноатлантиришни рад этиш ҳақида ўз ўрнида ажрим
қилди.
Суд мажлисида даъвогар вакили шикоятни қаноатланиришни, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини
қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўради.
Судлов ҳайъати, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини судлов ҳайъатига тақдим этилган қўшимча ҳужжатлар билан
ўрганиб, қуйидаги хулосага келди:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг учинчи
қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун
унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда
холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 299-моддасига кўра, суд ишни кассация
тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг
қонунийлиги ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши
ва янги фактларни аниқлаши мумкин.
3
Кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт.
Биринчи инстанция судида кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги
талаблар кассация инстанцияси суди томонидан қабул қилинмайди ва
кўрилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолда мажбурият тарафлар ўртасида имзоланган шартномадан
келиб чиққан.
Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ишдаги
ҳужжатлардан
аниқланишича,
тарафлар
ўртасида
04.01.2025 йилда 1-сонли ижара шартномаси тузилган. Шартноманинг амал
қилиш муддати 2025 йил 1 январдан 2025 йил 31 декабргача этиб белгиланган.
Шартномага асосан даъвогарга, жавобгарга тегишли бўлган Наманган
вилояти, Косонсой тумани, “Такаранг” МФЙ, Зиёкор кўчаси 76-уй манзилида
жойлашган 70 м2 иборат бўлган маъмурий биноси ҳамда омборхона 2025 йил
31 декабргача муддатга ижарага берилган. Ижара ҳақи ҳар бир ойга 15 фоиз
қўшимча қиймат солиғи билан 1 000 000 сўм этиб белгиланган.
Жавобгар даъвогарга 16.07.2025 йилда 2 – сонли хат билан мурожаат
этиб, унда 2025 йилнинг январь – май ойларига белгиланган ижара тўлови
тўланмаганлиги сабабли, ижара шартномаси бекор қилинганлиги маълум
қилинган.
Бу тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг “Кўчмас
мулк ижара шартномаси ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги” гувоҳномага
14.06.2025 йилда 2781181 – сонли бекор қилинганлиги тўғрисида қайд
этилган.
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди даъвогар томонидан
фойдаланилаётган ижара объекти бўйича тузилган ижара шартномаси бекор
бўлган деб ҳисоблаб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида
барвақт хулосага келган.
Ваҳоланки, тарафлар ўртасида тузилган ижара шартномасининг
5.2. бандида ижара ҳақи тўловлари бўйича қарзи уч ойдан ортиб кетса
“ижарага берувчи” шартномани тегишли тартибда бир томонлама бекор қилиб
ижарага берган омборхонани қайтариб олиши, шартноманинг 6.4. бандида
ушбу шартномани бажариш, ўзгартириш ва унга амал қилиш, ҳамда бекор
қилишда пайдо бўладиган низолар хўжалик суди орқали ҳал этилиши
кўрсатилган.
ФК 382-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, агар ушбу
Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда
4
тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ
ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин.
Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат
қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга
ҳолларда.
ФКнинг 384-моддасига мувофиқ шартнома қандай шаклда тузилган
бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай
шаклда тузилади, башарти қонунчиликдан, шартнома ёки иш муомаласи
одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса.
Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга
иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган
ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат
бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин,
шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим
этиши мумкин.
ФК 551-моддасига мувофиқ, мулк ижараси шартномаси ижарага
берувчининг талаби билан суд томонидан муддатидан олдин бекор қилиниши
мумкин, агар ижарага олувчи:
ижарага берувчининг ёзма огоҳлантиришига қарамасдан мол-мулкдан
шартнома шартларини ёки мол-мулкнинг вазифаларини жиддий равишда
бузган ёхуд бир неча марта бузган ҳолда фойдаланса;
мол-мулкни жиддий ёмонлаштирса;
шартномада белгиланган тўлов муддатини кетма-кет икки мартадан
ортиқ бузиб, мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўламаса;
қонунчиликка ёки шартномага мувофиқ капитал таъмирлаш ишларини
бажариш ижарага олувчи зиммасидаги мажбурият бўлган ҳолларда
шартномада белгиланган муддатларда, шартномада бундай муддат
белгиланган бўлмаса, оқилона муддатларда мол-мулкни капитал
таъмирлашни амалга оширмаса.
Мулк ижараси шартномасида ушбу Кодекснинг 382-моддаси иккинчи
қисмига мувофиқ ижарага берувчининг талаби билан шартномани муддатидан
олдин бекор қилишнинг бошқа асослари ҳам белгиланиши мумкин.
Ижарага берувчи ижарага олувчини ёзма равишда огоҳлантирганидан
ва унга ўз мажбуриятларини бажариш учун имконият берганидан кейингина
шартнома муддатидан олдин бекор қилинишини талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2011 йил
1 декабрдаги “улк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари
нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида”ги 234-сонли Қарорининг 11.1-бандида агар шартномани
муддатидан олдин бекор қилиш ҳақидаги талаб ФК 551-моддасига асосан
билдирилган бўлса, шартномани муддатидан олдин бекор қилиш тартиби
ҳақидаги махсус норма қўлланилиши, бунда назарда тутиш лозимки, ижарага
5
берувчининг шартномани муддатидан олдин бекор қилиш ҳақидаги талаби
судга ижарага олувчига мажбуриятларни бажариш зарурлиги ҳақидаги ёзма
огоҳлантириш юборилганидан кейингина берилиши мумкинлиги, мазкур
талабни бажармаслик низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя қилмаслик
деб баҳоланиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Юқоридаги шартнома шартларига ва норма талаблари, ҳамда Пленум
қарорига кўра, жавобгар томонидан ижара шартномасини белгиланган
тартибда, яъни даъвогар томонидан шартнома шартлари бузилганлиги
сабабли уни огоҳлантирган ҳолда шартномани бекор қилиш таклифини
бериши, акс ҳолда бир томонлама бекор қилиши лозим бўлган.
Бироқ, даъвогар мазкур низо бўйича судга даъво аризасини 2025 йил
1 июль куни тақдим этганидан сўнг, яъни 15 кундан кейин жавобгар
томонидан 2025 йил 16 июлдаги 2-сонли хат орқали даъвогарга 2025 йил
1 январдан 2025 йил май ойига қадар 1 000 000 сўмдан жами 5 000 000 сўм
ижара ҳақини тўламаганлиги сабабли ижара шартномаси бекор қилинганлиги
маълум қилинган.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди жавобгар
томонидан даъвогарга ижра шартномасини бекор қилишга асос бўлган
ҳолатларни бартараф этиш учун имкон бермасдан туриб, тегишли
огоҳлантириш хатларини бермасдан ижара шартномасини бир томонлама
бекор қилганлиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг
дастурига белги қўйганлиги билан келишмайди.
ИПК 301-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига кўра, кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор
қабул қилишга ҳақли.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилишга асос бўлади.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига кўра, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъво талабини
қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни, жавобгар зиммасига
даъвогарга Наманган вилояти, Косонсой тумани, “Такаранг” МФЙ, Зиёкор
кўчаси, 76-уй (Боғибаланд МФЙ, Фурқат кўчаси, 20-уй) манзилида жойлашган
70 м2 иборат бўлган маъмурий биноси ҳамда омборхонасидан фойдаланишига
тўсқинлик қилмаслик мажбуриятини юклашни, жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига олдиндан тўланган 2 812 500 сўм давлат божи ва 78 700 сўм почта
6
харажати ундиришни, даъвогарга ортиқча тўланган 937 500 сўм давлат
божини қайтариш ҳақида маълумотнома беришни лозим топади.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 169, 297, 299, 301-303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор
қ и л д и:
“ААА” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация
шикояти қаноатлантирилсин.
Чуст туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 8 августдаги ҳал қилув
қарори бекор қилинсин.
Янги қарор қабул қилинсин.
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
“БББ” хусусий корхонаси зиммасига “ААА” масъулияти чекланган
жамиятига Наманган вилояти, Косонсой тумани, “Такаранг” МФЙ, Зиёкор
кўчаси, 76-уй (Боғибаланд МФЙ, Фурқат кўчаси, 20-уй) манзилида жойлашган
70 м2 иборат бўлган маъмурий биноси ҳамда омборхонасидан фойдаланишига
тўсқинлик қилмаслик мажбурияти юклансин.
“БББ” хусусий корхонаси ҳисобидан “ААА” масъулияти чекланган
жамияти фойдасига олдиндан тўланган 2 812 500 сўм давлат божи ва
78 700 сўм почта харажати ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
“ААА” масъулияти чекланган жамияти томонидан ортиқча тўланган
937 500 сўм давлат божини қайтариш ҳақида маълумотнома берилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан ҳал қилув қарори қабул қилган суд орқали ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган санадан бошлаб бир йил ичида Наманган вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида
шикоят қилинши (протест келтириш) мумкин.
Ҳайъат раиси
А.Иномов
Ҳайъат аъзолари
Ш.Тўхтабоев
А.Мухиддинов
7