Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1604-2501/9402 Дата решения 04.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья MUSABOYEV JAXONGIR SOBIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 336719d3-af50-482e-a195-b498f65b9a5a Claim ID PDF Hash 4c9d7799535c9e7f... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 108-моддаси ФКнинг 108 law
збекистон Республикасининг Бюджет кодексининг 122-моддаси збекистон Республикасининг Бюджет кодекси 122 code_article
ФКнинг 116-моддаси ФКнинг 116 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1604-2501/9402-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Янгиқўрғон шаҳарчаси 2025 йил 4 ноябрь Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.С.Мусабоев раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Халиловнинг суд мажлиси котиблигида, тугатиш бошқарувчи У.Аббасов, жавобгар вакили И.Вахобов (шахсий маълумотнома асосида), Янгиқўрғон туман прокурори ёрдамчиси А.Маматхўжаевлар иштирокида, даъвогар АААнинг жавобгар БББдан 97 126 652 сўм асосий қарз ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича суднинг ўз биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъво аризасида баён этилишича, ААА Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 15 майдаги 4-1604-2501/1381-сонли иқтисодий иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорига асосан банкрот деб топилиб, тугатишга доир иш бошланган. Тугатиш бошқарувчиси томонидан, АААнинг фаолияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ўрганилганда, даъвогар томонидан БББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га 2023 йил 11 октябрдаги СП1-сонли шартномага кўра 97 126 652 сўмлик хизматлар кўрсатилган бўлиб, жавобгар томонидан хизматлар хақи ҳозирга қадар тўлаб берилмаганлиги аниқланган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси оқибатсиз қолдирилгач, судга даъво аризаси киритилган. Суднинг ажримига асосан Наманган вилоят Молия бошқармаси ҳамда Ғазначилик бошқармаси ишга мутахассис сифатида жалб қилинган. Суд бошқарувчиси суд мажлисида даъвони қўллаб, уни қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида даъвога эътироз билдириб, шартнома ғазначиликдан рўйхатдан ўтмаганлиги сабабли даъвони рад қилишни сўради. Прокурор ёрдамчиси суд мажлисида жавобгар бюджет ташкилоти эканлигини, бюджет ташкилотлари билан тузилган шартномалар ғазначилик бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилиши, бироқ мазкур шартнома ғазначиликдан рўйхатдан ўтмаганлигини маълум қилиб, даъвони рад этишни сўради. Молия ва Ғазначилик бошқармалари белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, вакил иштирокини таъминламади. 1 Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг иккинчи қисмига кўра ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган жавобгар иқтисодий судининг мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд мазкур иқтисодий ишни уларнинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишдаги хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги хулосага келди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар томонидан жавобгарга 2023 йил 11 октябрдаги СП1-сонли шартномага асосан жами 97 126 652 сўмлик хизматлар кўрсатилган. Тугатиш бошқарувчиси томонидан қарздорнинг молиявий ҳолати тахлил қилинганда ўтказиб берилган кўрсатилган 97 126 652 сўмлик хизматлар хақи тўланмаганлиги аниқланган. Тугатиш бошқарувчиси томонидан жавобгарга талабнома берилган ҳамда талабнома оқибатсиз қолдирилган. Юқоридаги қарздорлик хисобварақ-фактураларга ҳамда иш ҳужжатларидаги бошқа далилларга асосан ўз тасдиғини топади. Бироқ, ФКнинг 108-моддаси биринчи қисмига кўра, юридик шахсларнинг ўзаро битимлари ёзма шаклда тузилади. Жавобгар бюджет ташкилоти бўлганлиги сабабли шартнома бўйича бюджет ташкилотининг молиявий мажбуриятлари ғазначилик бўлинмаларидан рўйхатдан ўтказилиши лозим. Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексининг 122-моддаси биринчи қисмида юридик мажбуриятлар иқтисодий тасниф кодлари бўйича бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан қабул қилиниши ҳамда ғазначилик бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилиши, учинчи қисмида эса бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга кириши белгиланган. ФКнинг 116-моддасига кўра, Қонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир, деб белгиланган. 2 Тарафлар ўртасида тузилган шартнома ғазначилик бўлинмаларидан рўйхатдан ўтказилмаган. Шунга кўра, мазкур шартнома хақиқий бўлмаганлиги сабабли даъвогарнинг даъво талаблари асоссиз бўлиб, уни қаноатлантиришни рад этиш лозим бўлади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок қилувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шунга кўра, суд даъвогардан бюджетга 1 942 533,04 сўм давлат божини ундиришни ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатларини зиммасида қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб суд, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қаноатлантириш рад этилсин. ААА хисобидан бюджетга 1 942 533,04 сўм давлат божи ундирилсин ҳамда тўланган 41 200 сўм почта ҳаражати зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори устидан белгиланган муддатларда Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Ж.С.Мусабоев 3