← Назад
Решение #2853358 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ФКнинг | 384 | — | law | |
| бандида ФК | 382 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 67 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1807-2501/5021-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чироқчи тумани
2025 йил 4 ноябрь
Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Латипов раислигида,
судья ёрдамчиси А.Чулиевнинг котиблигида, даъвогар вакиллари Н.Хидиров,
Ч.Хушвақтов (ишончнома асосида)лар иштирокида, даъвогар Хххнинг, жавобгар
“Ххх” хусусий корхонасига нисбатан берган даъво аризасини суд биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар Ххх (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) судга даъво
ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Ххх” хусусий корхонаси (бундан буён
матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 7.339.597,44 сўм асосий қарз,
12.232.662,4 сўм пеня ундириш ва 2025 йил 16 июлдаги 3055-4-68-ТВ/2025-сонли
шартномани бекор қилишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 4 ноябрдаги ажрими билан даъвогарнинг даъво талабини
кўпайтириш
тўғрисидаги
аризаси
иш
юритишга
қабул
қилинган
ва дастлабки даъво билан кўриб чиқиш белгиланган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили низо юзасидан тушунтириш
бериб, тарафлар ўртасида 2025 йил 16 июлда 3055-4-68-ТВ/2025-сонли маҳсулот
етказиб бериш шартномаси тузилганлигини, шартномага асосан 2880002983-сонли
тўлов топшириқномаси билан 7.339.597,44 сўм пул маблағи жавобгарнинг ҳисобрақамига ўтказиб берилганлигини, жавобгар томонидан маҳсулот етказиб
берилмаганлигини билдириб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
этилган бўлса-да, суд мажлиси муҳокамасида иштирок этмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни
жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблади.
Суд низо юзасидан ишда иштирок этган даъвогар вакилининг
тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тўпланган
далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қисман
қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил
16 июлда 3055-4-68-ТВ/2025-сонли маҳсулот етказиб бериш ҳақида шартномаси
расмийлаштирилган бўлиб, мазкур шартноманинг 1.1-бандида “бажарувчи” ўзига
тегишли бўлган товар (маҳсулот)ни ушбу спесификатцияга асосан “қабул
қилувчи”га мулк қилиб топшириш, “қабул қилувчи” эса товар маҳсулотини қабул
қилиш ва ушбу шартномада белгиланган муддатда тўлаш мажбуриятини ўз
зиммасига олган.
Мазкур шартноманинг 2.1-бандида шартноманинг умумий суммаси
24.465.324,80 сўмни ташкил этиши ҳамда 2.2-бандида “қабул қилувчи” мазкур
шартномани ғазначилик бўлинмасида рўйхатга олинган кундан бошлаб
5 календарь куни ичида қонунчиликка мувофиқ шартноманинг умумий суммасидан
30
фоиз
миқдорида
олдиндан
тўлаш
мажбуриятини,
қолган
70 фоизни товарни олгандан сўнг 15 календарь куни ичида қабул қилиш топшириш
далолатномаси ҳисоб-фактура ва бошқалар асосида тўлаш белгиланган.
Шартнома бўйича мажбуриятларини бажариб, даъвогар жавобгарга 2025 йил
1
25 июлдаги 2880002983-сонли тўлов топшириқномаси билан 24.465.324,80 сўмни
30 фоиз 7.339.597,44 сўм аванс тўловини амалга оширган бўлса-да, жавобгар
томонидан шартнома шартлари бажарилмаган.
Даъвогарнинг шартнома мажбуриятларини бажариш ҳақида юборилган
талабномалар жавобгар томонидан ижроси таъминланмаган.
Натижада, даъвогар асосий қарздорликни ва пеня ундириш ҳамда шартномани
бекор қилиш ҳақида судга даъво ариза билан мурожаат қилган.
Суд даъво талабини тўлиқ асосли деб ҳисоблайди.
Чунки, тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 3.1.1-бандида кўра,
товар маҳсулотни шартнома талабларига жавоб берадиган ҳолатда қабул қилувчига
30
фоиз
миқдорда
олдиндан
бўнак
ўтказилган
кундан
бошлаб
10 календарь кун ичида етказиб бериши белгиланган.
Бироқ, жавобгар шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан
шартномада келишилган маҳсулотлар шу кунга қадар топширмаганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб
юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият фуқаролик ҳуқуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига
муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи, мол-мулкни топшириш, ишни
бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини
сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини
бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқиши белгиланган.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик
талабларига мувофиқ бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши кераклиги белгиланган.
ФКнинг 437-моддасига кўра маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи
шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб
оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун
ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда
фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун
топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари лозим
даражада бажарилмаган.
Шу боисдан суд асосий қарзни ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш
лозим деб топади.
Шунингдек,
даъво
талабида
шартноманинг
5.5-бандига
асосан
12.232.662,4 сўм пеня ундириш ҳам сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.5-бандида товарларни етказиб
бериш муддатлари кечиктирилиб юборилган ҳар бир кун учун мажбурият
бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлаши бироқ пеня миқдори
етказиб берилмаган товар баҳосининг 50 фоизидан ортиб кетмаслиги керак эканлиги
назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги Қарорининг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
2
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб
қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги, 4-бандида
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий
аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка
миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам
миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда, суд ушбу ҳуқуқдан фойдаланиб, даъвогарнинг пеня ундириш
талабини муҳокама қилиб, гарчи ушбу талаб асосли, мажбуриятлар лозим даражада
бажарилмаганлигига мутаносиб бўлса-да, жавобгарнинг мулкий аҳволини инобатга
олиб, пеня миқдорини 1.400.000 сўмга камайтиришни лозим топди.
Бундан ташқари, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган 2025 йил
16 июлдаги 3055-4-68-ТВ/2025-сонли шартномани бекор қилишни ҳам сўраган.
ФКнинг 384-моддаси 2-қисмига кўра бир тараф шартномани ўзгартириш ёки
бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина
ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда,
бундай муддат бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин,
шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши
мумкин.
Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат
қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга
ҳолларда.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил
18 декабрдаги 203-сонли “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор
қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг 18-бандида ФКнинг 382-моддасининг
учинчи қисмига мувофиқ тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи
тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада
маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланиши
қайд этилган.
Мазкур ҳолатда суд жавобгар томонидан тарафлар ўртасида тузилган
шартномаларнинг 3.1.1-бандида кўра, товар маҳсулотни шартнома талабларига
жавоб берадиган ҳолатда қабул қилувчига 30 фоиз миқдорда олдиндан бўнак
ўтказилган кундан бошлаб 10 календар кун ичида етказиб бериши белгилан бўлсада, орадан 3 ойдандан кўпроқ вақт ўтишига қадамасдан маҳсулот етказиб
берилмаганлиги маълум бўлди.
Ушбу ҳолатда суд даъвогарнинг шартномаларни бекор қилиш талабини ҳам
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар
бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
ИПКнинг 67-моддасида исботлаш ишни мазмунан кўриш учун аҳамиятга эга
бўлган ҳолатларни аниқлаш мақсадида далиллар тўплаш, тадқиқ этиш, текшириш
ва баҳолашдан иборатдир.
3
ИПКнинг 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга асосан иқтисодий судларга бериладиган
мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида,
номулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг
10 баравари миқдорда давлат божи тўланиши керак эканлиги қайд этилган.
Суд давлат божини ҳисоблашда даъво талабини шартномани бекор қилиш
номулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг
10 баравари миқдорда, 4.120.000 сўм давлат божи ва жами 19.572.259 сўм асосий
қарз ҳамда пеня талаблари учун 489.307 сўм давлат божи тўланганлигини ҳисобкитоб қилиб, ушбу талаб бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда 412.000 сўм давлат божи тўланишини инобатга олиб, ортиқча
тўланган 77.307 сўмни давлат божи тўловини қайтариш ҳақида маълумотнома
беришни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга кўра, суд моддий ва процессуал қонун талабларига
асосланиб, даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 7.339.597,44 сўм асосий қарз, 1.400.000 сўм пеня ва олдиндан тўланган
4.532.000 сўм давлат божи, 41.200 сўм почта харажати ундиришни ҳамда тарафлар
ўртасида тузилган 2025 йил 16 июлдаги 3055-4-68-ТВ/2025-сонли шартномани
бекор қилишни ҳамда ортиқча тўланган 77.307 сўм давлат божи тўловини
қайтаришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 326, 327, 384,
703-моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 67, 118, 170, 176,
179-180-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар Ххх ва жавобгар “Ххх” хусусий корхонаси ўртасида тузилган 2025
йил 16 июлдаги 3055-4-68-ТВ/2025-сонли шартномани бекор қилинсин.
Жавобгар “Ххх” хусусий корхонасидан даъвогар Ххх фойдасига 7.339.597,44
сўм асосий қарз, 1.400.000 сўм пеня, 4.532.000 сўм давлат божи, 41.200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Ортиқча тўланган 77.307 сўм давлат божини даъвогар Хххга қайтариш ҳақида
маълумотнома берилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой ичида апелляция тартибида
шикоят бериши (протест келтириши) мумкин.
Судья
У.Латипов
4