Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2505/8791 Дата решения 04.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья YULDASHEV ILHOM BOBOJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Бухоро кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекция Ответчик / Подсудимый
Source ID 604afead-f4ea-4b58-b6a3-51b261f69495 Claim ID PDF Hash 805e59eda4bd2d81... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 131-моддаси нинг 131 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
тисодий процессуал кодекси 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2505/8791-сонли иқтисодий иш А Ж Р И М (даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Бухоро шаҳри 2025 йил 4 ноябрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья *** раислигида, судья ёрдамчиси ***нинг котиблигида, даъвогар “Бухоро кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекция” давлат муассасасининг жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан асосий қарз ва пеня ундириш ҳамда тарафлар ўртасида тузилган шартномаларни бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни даъвогар вакили *** (ишончнома асосида), Бухоро шаҳар прокурори ёрдамчиси *** иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар “Бухоро кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекция” давлат муассасаси (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади)дан 55.590,50 сўм асосий қарз ва 827.081,58 сўм пеня ундиришни, шунингдек тарафлар ўртасида тузилган 2024 йил 18 мартдаги ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш ҳақидаги 377-сонли ҳамда инвестициялашни амалга ошириш тўғрисидаги 398-сонли шартномаларни бекор қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили мазкур низо юзасидан тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлигини, жавобгар даъво талабидаги асосий қарзни тўлаб берганлигини, қолган 827.081,58 сўм пеня суммаси ва 41.200 сўм почта харажатини 2025 йил 10 ноябрь кунига қадар тўлаш мажбуриятини олганлигини, жавобгар 2025 йил 30 декабрь кунига қадар шартнома мажбуриятларини бажариш чораларини кўриш мажбуриятини олганлиги сабабли даъвогар тарафлар ўртасидаги шартномаларни бекор қилиш ҳақидаги даъво талабидан воз кечишини маълум қилиб ва ушбу медиатив келишув нусхасини судга тақдим этиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантирилган бўлса, суд мажлисида вакили иштирок этмади. Прокурор даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида судга фикр берди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб ва даъвогар вакилининг тушунтиришларини ва прокурор фикрини эшитиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 131-моддасига кўра тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Аниқланишича, мазкур низони ҳал этиш юзасидан тарафлар ўртасида 2025 йил 4 ноябрь куни медиатив келишув тузилган ва суд мажлисида тақдим қилинган. Медиатив келишув сертификатга эга медиатор кўмагида тарафларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланган, суд муҳокамаси кунига қадар тарафлар ўртасидаги низо бартараф қилинмаган. ИПК 107-моддасининг 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Шу сабабли суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, иш юзасидан тўланган 41.200 сўм почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 18моддасининг 9-бандига кўра, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, даъво ариза кўрмасдан қолдирилганда, давлат божи қайтарилиши белгиланганлиги, бироқ тўланмаганлиги сабабли иш юзасидан давлат божи ундирмасликни лозим топади. Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддасининг 53-банди, 118 ва 195-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қ и л д и: Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Мазкур ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья *** 2