Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2504/8321 Дата решения 04.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья ACHILOV JASUR RAXMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Z ngi t F r v n Inv st Ответчик / Подсудимый
Source ID e635b35d-a7eb-424f-a274-100c4b5d275a Claim ID PDF Hash ae9c3e8ca915e68c... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1901-2504/8321-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Термиз шаҳри 2025 йил 04 ноябрь Термиз туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.Ачилов раислигида, С.Исмоиловнинг котиблигида, ВКА оператори кўмаклашувида, даъвогар вакили – А.Болтаев (раҳбар)нинг иштирокида, даъвогар “Z ngi t F r v n Inv st” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар – " rmiz km l r ns" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган 4-1901-2504/8321-сонли иқтисодий ишни видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “Z ngi t F r v n Inv st” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Термиз туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, " rmiz km l r ns" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 17700000 сўм қарздорлик, 8850000 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Жавобгар суд мажлисида ўз вакилининг иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда - ИПК) 128, 170-моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони тўлиқ қўллабқувватлади, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд ишда иштирок этган тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Аниқланишича, тарафлар ўртасида 22.11.2022 йилда 54-сонли шартнома (кейинги ўринларда - шартнома) электрон шаклда имзоланган бўлиб, унга кўра, даъвогар жавобгарга шартномада келишилган миқдорда ва муддатда 2349996250 сўмлик бетон маҳсулотини етказиб бериш мажбуриятини, жавобгар эса қабул қилиб олинган маҳсулот учун унинг ҳақини белгиланган миқдорда ва муддатда тўлаш мажбуриятини олган. Шартномага асосан тарафлар ўртасида 07.12.2022 йилда тузилган 54/1-сонли электрон ҳисоб-фактурага биноан 159799745 сўмлик, 54/2-сонли электрон ҳисоб-фактурага биноан 32899947 сўмлик бетон маҳсулотлар жавобгарга етказиб берилганлиги ўз тасдиғини топади. Жавобгар томонидан 175000000 сўм тўловлар амалга оширилган бўлсада, жавобгарнинг даъвогар олдидаги 17700000 сўм қарздорлиги қолган. Шартномага асосан даъвогар ўзига юклатилган барча мажбуриятларини бажарган бўлсада, жавобгар қабул қилиб олган маҳсулот ҳақини тўламасдан келганлиги боис даъвогар юборган талабнома ҳам оқибатсиз қолдирилган. Шунга кўра, даъвогар жавобгар ҳар бир тўлови кечиктирилган кунларни ҳисоб-китоб қилган ҳолда 8850000 сўм пеня ҳисоблаган бўлиб, асосий қарздорликка қўшган ҳолда ушбу суммани ҳам ундиришни сўраган. Даъво талаби асослидир. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда - ФК) 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 386-моддасининг биринчи қисмига кўра, о[СПиТ: 1.Шартномалар турлари / Олди сотди] оолди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. ФК 419-моддасининг биринчи қисмига биноан, агар қонунчилик ёки олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим. ФК 449-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. ФКнинг 261-моддасига кўра, қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Шартноманинг 4.1-бандига асосан мажбуриятни бажарилмаган қисми бўйича даъвогар қонуний пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Шунга кўра суд жавобгардан ундирилиши мумкин бўлган пеняни 2478000 сўмга қадар камайтиришни лозим топади. ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 72-моддасига кўра қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мукин эмас. ИПКнинг 74-моддасига кўра ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак. Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантириш ҳақида тўхтамга келган ҳолда жавобгар ҳисобидан 17 000 000 сўм асосий қарзни, 2 478 000 сўм пеня ундиришни, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати, даъвогар фойдасига иш учун тўлаб чиқилган 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Суд, ИПКнинг 68, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, қ а р о р қ и л д и: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. “Z ngi t F r v n Inv st” масъулияти чекланган жамияти фойдасига " rmiz km l r ns" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 17 000 000 сўм асосий қарз ва 2 478 000 сўм пеня, иш учун олдиндан тўланган 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. " rmiz km l r ns" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтиб қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест) беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти (протест) беришлари мумкин. Судья Ж.Ачилов