← Назад
Решение #2853384 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 278 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1603-2502/6898-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – А.Шокиров
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – Қ.Ходжаев
НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Наманган шаҳри
2025 йил 4 ноябрь
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья
Р.Мамажонованинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Ш.Тўхтабоев ва
Қ.Ходжаевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Д.Аширалиевнинг суд
мажлиси котиблигида, даъвогар “ААА” масъулияти чекланган жамиятининг
жавобгар
“БББ”
масъулияти
чекланган
жамиятидан
30 000 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган
иқтисодий иш бўйича Чуст туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил
9 сентябрдаги ҳал қилув қарори устидан жавобгар “БББ” масъулияти чекланган
жамияти томонидан берилган апелляция шикоятини иш ҳужжатлари билан
биргаликда, даъвогар вакили А.Ниёзов (ишончнома асосида), жавобгар вакили
Б.Дадажонов (раҳбар), Божхона қўмитасининг Наманган вилояти бўйича
бошқармаси мутахассиси А.Базаровнинг иштирокида, суднинг биносида бўлиб
ўтган (телеграм месенжери орқали) очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
“ААА” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда баъзи
жойларда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“БББ” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) 30 000 000 сўм ундиришни сўраган.
Чуст туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 9 сентябрдаги ҳал қилув
қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига 30 000 000 сўм ҳамда тўланган 37 500 сўм почта харажати, республика
бюджетига 600 000 сўм давлат божи ундириш белгиланган.
Жавобгар апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини
бекор қилишни, даъвогарнинг даъво талабини рад қилиш ҳақида янги қарор
қабул қилишни сўраган.
Апелляция шикоятида, биринчи инстанция суди томонидан суд мажлиси
ҳақида жавобгар хабардор этилмаганлиги оқибатида жавобгар далилларни судга
тақдим эта олмаганлиги, даъвогар томонидан 21 892 кг кўмир маҳсулотларини
Польша давлатида жойлашган “ISKR J rz S nd rski” корхонасига экспорт
1
қилиниши юзасидан шартнома тузилганлиги, мазкур товарлар жавобгар
томонидан транспорт воситасида етказиб берилганлиги, жавобгар даъвогар
олдидаги мажбуриятини тўлиқ бажарганлиги тўғрисида важлар келтирилган.
Суд мажлисида жавобгар вакили апелляция шикоятида келтирилган
важларни такрорлаб, шикоятни қаноатлантиришни сўради.
Даъвогар вакили шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Божхона қўмитасининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси
мутахассиси 2022 йил 6 октябрь куни Фарғона вилояти божхона бошқармаси
“Водий” ТИФ божхона пости орқали экспортёр (жўнатувчи) “ААА” масъулияти
чекланган жамияти томонидан импортёр (қабул қилиб олувчи) Польша давлати,
Тушин, Королевская кўчаси 74-уйда жойлашган “ISKR J rz S nd rski”
корхонасига брутто вазни 21 920 кг (нетто вазни 21 892 кг) бўлган “Уголь
каменный марки ДР” маҳсулотлари “Экспорт” (Эк-10) божхона режимига
расмийлаштирилганлиги, ушбу кўмир маҳсулотлари жавобгар ташувчилигида
“
N G ” русумли, давлат рақами 50 317 ААА, тиркама рақами 509868АА
бўлган транспорт воситасида 2022 йил 8 октябрда расмийлаштирилган
30009/06.10.2022/ХQ85715796-сонли юкни етказиб бериш назорат китобчаси
асосида Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “С.Нажимов” чегара
божхона пости орқали чиқиб кетганлигини билдириб, бу тўғрисида
маълумотнома тақдим этди.
Судлов
ҳайъати
тарафлар
вакиллари
ва
мутахассиснинг
тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги хулосага
келди:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг учинчи
қисмига мувофиқ, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун
унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис
суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 276-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ,
суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал
қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги
далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Фарғона туманлараро иқтисодий
судининг 4-1501-2503/8972-сонли иш бўйича 2025 йил 17 апрелдаги ҳал қилув
қарорига асосан даъвогар банкрот деб топилиб, тугатишга доир иш юритиш
бошланган.
Суднинг 2025 йил 8 майдаги ажрими билан тугатиш бошқарувчиси этиб
суд бошқарувчи Ш.Обидов тайинланган.
Тугатиш даврида даъвогарнинг банк орқали амалга оширган пул
айланмалари таҳлил қилинганда, даъвогар ҳисоб рақамидан жавобгар ҳисоб
рақамига 2022 йил 10 октябрь кунги 5-сонли тўлов топшириқномаси асосида
транспорт хизмати учун 30 000 000 сўм миқдорида пул ўтказиб берилгани, лекин
хизмат кўрсатилмаганлиги аниқланган.
2
Даъвогарнинг жавобгарга юборган талабномаси оқибатсиз қолдирилгач,
даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат этган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда –
ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
— иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Биринчи инстанция суди даъвогар томонидан жавобгарга ўтказиб
берилган
пул
маблағлари
қайтарилмаганлиги
сабабли
даъвони
қаноатлантиришни ва жавобгардан даъвогар фойдасига 30 000 000 сўм
ундиришни лозим топган.
Иш апелляция инстанцияси судида кўрилаётганида жавобгар даъвогар
олдидаги мажбуриятини тўлиқ бажарганлиги, яъни даъвогарнинг кўмир
маҳсулотини унинг Польша давлатидаги ҳамкорига етказиб берганлиги
аниқланди. Бу жавобгар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда Божхона
қўмитасининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси мутахассисининг
маълумотномаси ва суд мажлисидаги тушунтириши билан ўз тасдиғини топади.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция суди иш учун
аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқланмасдан даъвони қаноатлантириш тўғрисида
нотўғри хулосага келган деб ҳисоблайди.
ИПК 278-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига мувофиқ, апелляция
инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича
ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул
қилишга ҳақли.
ИПК 279-моддаси биринчи қисмининг 1-3-бандларига мувофиқ, иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги; суд аниқланган деб
ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги; ҳал
қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён
этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати, апелляция шикоятини
қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор
қилишни, янги қарор қабул қилишни, даъво аризасини қаноатлантиришни рад
этишни, даъвогар ҳисобидан жавобгар фойдасига тўланган 300 000 сўм давлат
божи ва 41 200 сўм почта харажати жами 341 200 сўм, республика бюджетига
3
ишни биринчи инстанция судида кўриш билан боғлиқ 600 000 сўм давлат божи
ундиришни, даъвогар томонидан тўланган 37 500 сўм почта харажатини унинг
зиммасида қолдиришни лозим топади.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 274, 276, 278-280-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қарор
қ и л д и:
Чуст туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 9 сентябрдаги ҳал қилув
қарори бекор қилинсин.
Янги қарор қабул қилинсин.
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
“ААА” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
“БББ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига тўланган 300 000 сўм
давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати жами 341 200 сўм;
республика бюджетига 600 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
“ААА” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 37 500 сўм
почта харажати инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдирилсин.
Апелляция шикояти қаноатлантирилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан
бир йил ичида ҳал қилув қарорини қабул қилган суд орқали Наманган вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят
қилиш (протест келтириш) мумкин.
Ҳайъат раиси
имзо
Р.Мамажонова
ҳайъат аъзолари
зо
и мзо
Ш.Тўхтабоев
Қ.Ходжаев
4