Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1604-2501/9745 Дата решения 04.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья MUSABOYEV JAXONGIR SOBIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID d9b6fe4f-3224-44ec-b7ad-8fc533466f69 Claim ID PDF Hash 5c9769a69f6c45e9... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 2034-моддаси ИПК 2034 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1604-2501/9745-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Янгиқўрғон шаҳарчаси 2025 йил 5 ноябрь Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.С.Мусабоев, АААнинг жавобгар БББдан 2 000 000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъво аризасида баён этилишича, ААА Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 28 январдаги 4-1604-2501/128-сонли иқтисодий иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорига асосан банкрот деб топилиб, тугатишга доир иш бошланган. Тугатиш бошқарувчиси томонидан, АААнинг фаолияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ўрганилганда, даъвогар томонидан БББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га шартномага кўра 2 000 000 сўм молиявий ёрдам ўтказиб берилган бўлиб, жавобгар томонидан молиявий ёрдам ҳозирга қадар тўлаб берилмаганлиги аниқланган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси оқибатсиз қолдирилгач, судга даъво аризаси киритилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига асосан, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади; тўртинчи қисмига мувофиқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди; олтинчи қисмига мувофиқ, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма 1 фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади; саккизинчи қисмига мувофиқ, суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади; тўққизинчи қисмига мувофиқ, суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади. Даъво аризасининг кўчирма нусхаси жавобгарга юборилган. Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр қонунда белгиланган ўн беш кунлик муддатда судга тақдим этилмади. Юқоридагиларга асосан суд ишни мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишдаги мавжуд далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантириш ҳақидаги хулосага келди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар томонидан жавобгарга шартномага асосан 2 000 000 сўм молиявий ёрдам ўтказиб берилган. Тугатиш бошқарувчиси томонидан қарздорнинг молиявий ҳолати тахлил қилинганда ўтказиб берилган молиявий ёрдам 2 000 000 сўм тўланмаганлиги аниқланган. Тугатиш бошқарувчиси томонидан жавобгарга талабнома берилган ҳамда талабнома оқибатсиз қолдирилган. Мазкур ҳолатда даъвогарнинг асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талаблари асосли, уни тўлиқ қаноатлантириш лозим бўлади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок қилувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни иловасининг 2-банди “а”-кичик бандида иқтисодий судларда мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши назарда тутилган. Шунга кўра суд жавобгардан бюджетга 412 000 сўм давлат божини, даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатларини ундиришни лозим топади. 2 Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб суд, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. ААА фойдасига БББ хисобидан 2 000 000 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта ҳаражати ундирилсин. БББ хисобидан бюджетга 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин бу ҳақда ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ж.С.Мусабоев 3