Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2511/7476 Дата решения 04.11.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья IBRAGIMOV JASUR SHODMONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение OZNEF G Z BURGUL S IS L RI Ответчик / Подсудимый ZI SKIY M S IN S ROI ELNIY Z VOD
Source ID 2841eef5-e0b8-40ed-81d4-83902a8d0a53 Claim ID PDF Hash b4c0ca5b04756796... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 21
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 384-моддаси ФКнинг 384 law
онуннинг 4-моддаси онуннинг 4 law
ФКнинг 382-моддаси ФКнинг 382 law
бандига асосан ФК 382-моддаси бандига асосан ФК 382 law
ФКнинг 260-моддаси ФКнинг 260 law
Ушбу Кодекснинг 261-моддаси Ушбу Кодекс 261 code_article
ФКнинг 454-моддаси ФКнинг 454 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
Ушбу Кодекснинг 72-моддаси Ушбу Кодекс 72 code_article
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ИПКнинг 176-моддаси ИПКнинг 176 law
ИПКнинг 276-моддаси ИПКнинг 276 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2511/7476-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ж.Ибрагимов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Ҳ.Турсунов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 4 ноябрь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида раислик этувчи Н.Хўжақулов, ҳайъат аъзолари судьялар Л.Абдуллаев ва Ҳ.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Г.Азимованинг котиблигида Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 8 сентябрдаги ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар “ ZI SKIY M S IN S ROI ELNIY Z VOD” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикояти бўйича ишни жавобгар раҳбари З.Муҳиддинова (шахсий маълумотнома асосида), вакили Д.Галиев (ишончнома асосида), даъвогар “OZNEF G Z BURGUL S IS L RI” масъулияти чекланган жамияти вакиллари Б.Рахматов, А.Эгамбердиев (ишончнома асосида), қўшимча жавобгар “Ўзбекистон Республикаси Товар хом-ашё биржаси” акциядорлик жамияти вакили И.Турғунов (ишончнома асосида)лар иштирокида видеоконференцалоқа режимида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “OZNEF G Z BURGUL S IS L RI” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “ ZI SKIY M S IN S ROI ELNIY Z VOD” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2024 йил 11 мартда тузилган 216416-сонли шартномани бекор қилиш ва 410 152 556 сўм закалат пулини ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2025 йил 15 августдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Ўзбекистон Республикаси Товар хом-ашё биржаси” акциядорлик жамияти жалб этилган. Суднинг 2025 йил 8 сентябрдаги ажрими билан ишга жалб этилган Ўзбекистон Республикаси Товар хом-ашё биржаси” акциядорлик жамияти қўшимча жавобгар сифатида алмаштирилган. Суднинг 2025 йил 8 сентябрдаги ҳал қилув қарорига асосан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, даъво талабининг тарафлар ўртасида тузилган шартномани бекор қилиш қисми кўрмасдан қолдирилган ҳамда жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 410 152 556 сўм закалат пули ундирилган. Суд харажатлари қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда тарафлар зиммасига юклатилган. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб жавобгар томонидан берилган апелляция шикоятида суд ҳужжатини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос сифатида иш учун муҳим ҳолатлар аниқланмаганлиги, далилларга бир томонлама баҳо берилганлиги, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилганлиги, муқаддам суднинг қарорларига асосан даъво 2 талабида кўрсатилган шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги сабабли жавобгардан пеня ундирилганлиги, жавобгарлик бир марта қўлланилиши, шартнома баҳоси 1 млрдан сўмдан юқори эканлиги, аммо ундирилган пул миқдори 600 млн сўмдан ошиб кетганлиги, айнан бир мажбурият бўйича ҳам пеня, ҳам закалат пулини ундириш асоссиз эканлиги каби важлар кўрсатилган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари ва вакили шикоятида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб ва такрорлаб, қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари шикоятда келтирилган важларни асоссиз эканлигини, суд шартнома шартлари ва қонун ҳужжатларига асосан тўғри қарор қабул қилганлигини, жавобгар шартнома мажбуриятларини шу кунга қадар бажармаганлигини, қонунчиликда закалат пулини қайтариш белгиланганлигини баён қилиб, суд ҳужжатини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган қўшимча жавобгар вакили низо юзасидан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақида ажрим нусхаси Палатага юборилган бўлсада, суд муҳокамасида иштирок этмади. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 127, 274моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати тарафларнинг тушунтиришларини эшитиб, шикоятда келтирилган важларни ишдаги далиллар ва қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни тўғрисида янги қарор қабул қилишни ҳамда суд харажатларини қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда тарафлар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 11 мартда 19 турдаги товарларни етказиб бериш тўғрисида 216416-сонли шартнома тузилган бўлиб, унинг 2.1-бандида буюртмачи (даъвогар) шартнома бўйича тўловларни тўлиқ ҳажмда амалга ошириш учун ушбу шартнома давлат харидларининг электрон тизимида рўйхатга олинган пайтдан бошлаб 10 иш куни мобайнида ўзларининг Ҳисоб-китоб клиринг палатасидаги ҳисобварағига пул маблағини ўтказиши, бунда закалат шартнома бўйича тўлов суммасига қўшиб ҳисобланиши мумкинлиги, 2.2-бандида ҲККП шартнома бўйича тушган тўлов суммасини банд қилиб қўйиши ва маблағлар тушган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан бу ҳақида ижрочи (жавобгар)га хабарнома юбориши, мазкур хабарнома ижрочига товарларни 3 (ишларни, хизматларни) етказиб бериш учун асос бўлиб хизмат қилиши, ижрочи тўлов амалга оширилганлиги тўғрисида ҲККПдан хабарнома олганидан бошлаб 7 иш куни ичида товарларни етказиб бериш шартлиги назарда тутилган. Шартноманинг умумий суммаси 1 101 525 560 сўмни ташкил қилган бўлиб, жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар бажарилмаган, келишилган товарлар шартнома шартлари шартларига асосан белгиланган муддатда етказиб берилмаган. Шу сабабли палата даъвогар манфаатида жавобгарга нисбатан тарафлар ўртасида тузилган шартномани бекор қилиш ҳамда 410 152 556 сўм миқдорида закалат пулини ундириш тўғрисида судга даъво ариза билан мурожаат қилган. Судлов ҳайъати қуйидаги асосларга кўра биринчи инстанция суди томонидан даъво талабининг тарафлар ўртасида тузилган шартномани бекор қилиш қисмини кўрмасдан қолдириш ҳамда даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш тўғрисида барвақт хулосага келган деб ҳисоблайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиги керак, 237-моддасига асосан мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларин бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди. ФКнинг 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.5-бандида ижрочи томонидан товарларни етказиб берилганлиги ва буюртмачи томонидан текшириб олинганлиги ижрочи расмийлаштирган ҳисоб-фактурани тарафлар томонидан имзоланиши билан тасдиқланиши қайд этилган. Бироқ, тарафлар ўртасида шартнома шартига кўра ҳисоб-фактура ўзаро имзоланмаган ва тасдиқланмаган. Шунингдек, шартноманинг 3.4-бандида ижрочининг асосий мажбуриятларидан бири сифатида буюртмачига мазкур шартномага мувофиқ сифат, миқдорда ва белгиланган санада етказиб бериши белгиланган. Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан шартнома мажбуриятларининг бажарилиши жиддий равишда бузилган. 4 Биринчи инстанция суди даъвогар томонидан 2024 йил 11 мартдаги 216416сонли шартномани ихтиёрий бекор қилиш бўйича шартнома иштирокчиси жавобгарга таклиф юборилмаганлигини асос қилиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдирган. ФКнинг 384-моддасига мувофиқ шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонунчиликдан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса. Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Иш ҳужжатларида даъвогар томонидан жавобгарларга 2024 йил 26 сентябрда 08/ТА-251-сонли огоҳлантириш хати юборилганлиги (почта квитанцияси) мавжуд бўлиб, унда тарафлар ўртасида 2024 йил 11 мартда 216416сонли шартнома тузилганлиги, шартнома шартлари жавобгар томонидан бажарилмаганлиги сабабли ўтказилган 410 152 556 сўм закалат пул маблағини ихтиёрий равишда ўтказиб берилган тақдирда шартномани бекор қилиш бўйича розилик билдирилиши, огоҳлантириш хати бажарилмаганда ёки норозилик билдирилганда шартномани бекор қилиш тўғрисида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиниши қайд этилган. Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан шартномани бекор қилиш ҳақида таклиф хати юборилган бўлиб, биринчи инстанция суди ушбу огоҳлантириш хатини инобатга олмасдан даъвогарнинг низони судгача ҳал қилиш чораларига риоя қилмаганлиги сабабли даъво аризасини кўрмасдан қолдиришда хатоликка йўл қўйган. Шунга кўра, судлов ҳайъати даъво талабининг тарафлар ўртасида тузилган шартномани бекор қилиш қисмини тўлиқ асосли деб ҳисоблайди. Сабаби, жавобгарнинг шартнома шартларини жиддий равишда бузганлиги тарафларнинг тушунтиришлари ва ишдаги далиллар билан ўз тасдиғини топган. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги шартномавий муносабатларнинг асосий принципларидан бири шартнома интизомига риоя этиш ҳамда тарафларнинг ўзаро мулкий жавобгарлиги ҳисобланади. ФКнинг 382-моддасига кўра агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: 1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; 2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади. 5 Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг 18-бандига асосан ФК 382-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади. Ушбу қонун ҳужжатларига асосан судлов ҳайъати тарафлар ўртасида тузилган шартномани бекор қилиш лозим деб баҳолайди. Бундан ташқари, даъво аризасида 410 152 556 сўм закалат пулини ҳам ундириш кўрсатилган бўлиб, биринчи инстанция суди даъво талабининг ушбу қисмини қаноатлантиришда иш ҳолатларига, айнан бир шартнома бўйича мажбуриятнинг бажарилмаганлиги юзасидан жавобгарга нисбатан муқаддам суднинг қарорларига асосан чора қўлланилганлиги ва такроран мулкий жавобгарлик чораларини қўлланилмаслигига эътибор қаратмаган. Хусусан, Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 21 ноябрдаги 4-1801-2410/7451-сонли иш бўйича ҳал қилув қарорига асосан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “OZNEF G Z BURGUL S IS L RI” масъулияти чекланган жамияти манфаатида берган даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгар “ ZI SKIY M S IN S ROI ELNIY Z VOD” масъулияти чекланган жамиятидан 36 000 000 сўм миқдорида пеня ундирилган. Суд ҳал қилув қарорида бунга асос сифатида тарафлар ўртасида 2024 йил 11 мартда тузилган 216416-сонли шартнома мажбуриятлари жавобгар томонидан бажарилмаганлиги, шартномада келишилган товарлар етказиб берилмаганлиги кўрсатилган. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси судининг 2025 йил 11 мартдаги қарори билан биринчи инстанция судининг 2024 йил 21 ноябрдаги ҳал қилув қарори ўзгартирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 216 843 150 сўм пеня миқдорида ундириш белгиланган. ФКнинг 260-моддасига асосан қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Ушбу Кодекснинг 261-моддасига мувофиқ қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва қоида тариқасида, қатъий пул суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади. Қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. ФКнинг 454-моддасига кўра товарларни тўлиқ етказиб бермаганлик ёки етказиб бериш муддатларини кечиктириб юборганлик учун қонунда ёки шартномада белгиланган неустойка, агар неустойкани ундиришнинг бошқача тартиби қонунда ёки шартномада белгиланмаган бўлса, маҳсулот етказиб 6 берувчидан шартноманинг амал қилиш муддатида мажбурият амалда бажарилгунга қадар ундирилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқарув миллий агентлиги директорининг 2018 йил 15 майдаги “Махсус ахборот портали операторининг давлат харидларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш борасидаги фаолияти тўғрисида”ги буйруғи билан тасдиқланган Низомнинг 53-бандида ҲККП суднинг қонуний кучга кирган қарори ёки давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия қарори асосида закалатни банддан ечишни ва/ёки тегишли ҳисоб рақамга ўтказишни амалга оширади. Бунда ҲККП ижрочининг закалати жарима сифатида бюджет буюртмачисига ўтказилиши тўғрисидаги суднинг қонуний кучга кирган қарори ёки давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия қарори асосида закалатни бюджет буюртмачисининг бюджетдан ташқари тегишли ҳисоб рақамига ўтказишни амалга ошириши қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг 3-бандига кўра агар шартномада айнан битта мажбуриятнинг бузилиши учун неустойкани ҳам жарима, ҳам пеня кўринишида тўлаш назарда тутилган бўлса, судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, қонун ҳужжатларида бошқача ҳоллар назарда тутилмаган бўлса, даъвогар фақатгина бир шаклдаги неустойка қўллашни талаб қилишга ҳақли. Юқорилаги Низом талабига асосан гарчи тарафлар ўртасида тузилган шартномада айнан битта мажбуриятнинг бузилиши учун неустойкани ҳам жарима, ҳам пеня кўринишида тўлаш назарда тутилган бўлмасада, аммо даъвогар (буюртмачи) жавобгар (ижрочи)га нисбатан фақатгина бир шаклдаги мулкий жавобгарлик (неустойка) чорасини қўллашни талабга қилишга ҳақли бўлиб, шартнома шартлари бажарилмаганлиги сабабли амалда пеня ундириш ҳуқуқидан фойдаланган. Шу сабабли судлов ҳайъати апелляция шикоятида келтирилган важларни тўлиқ асосли деб ҳисоблайди. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ушбу Кодекснинг 72-моддасига асосан қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас, ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ 7 ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради, ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим, 75-моддасига кўра иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар, шартномалар, маълумотномалар, амалий ёзишмалар ёзма далиллардир. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилиши лозим. Шунингдек, ушбу Қонунга асосан иқтисодий судларга апелляция, кассация ва тафтиш тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши лозимлиги қайд этилган. ИПКнинг 176-моддаси олтинчи қисмига асосан суднинг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. У суд мажлисида текширилган далилларгагина асосланган бўлиши мумкин. ИПКнинг 276-моддаси биринчи ва иккинчи қисмига мувофиқ суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Апелляция инстанциясининг суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт. ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми 2-бандига мувофиқ апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриб чиқиш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақли. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги асос бўлади. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъво талабларини қисман қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул 8 қилишни ҳамда суд харажатларини қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда тарафлар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддаларини, Фуқаролик кодексининг 234, 237, 238, 382, 384, 454-моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 72, 74, 118, 176, 278-280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади: Жавобгар “ ZI SKIY M S IN S ROI ELNIY Z VOD” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 8 сентябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “OZNEF G Z BURGUL S IS L RI” масъулияти чекланган жамияти манфаатида берган даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар “OZNEF G Z BURGUL S IS L RI” масъулияти чекланган жамияти ва жавобгар “ ZI SKIY M S IN S ROI ELNIY Z VOD” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2024 йил 11 мартда тузилган 216416сонли шартнома бекор қилинсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Республика бюджетига даъвогар “OZNEF G Z BURGUL S IS L RI” масъулияти чекланган жамиятидан 12 304 577 сўм давлат божи; Жавобгар “ ZI SKIY M S IN S ROI ELNIY Z VOD” масъулияти чекланган жамиятидан 18 474 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар “ ZI SKIY M S IN S ROI ELNIY Z VOD” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 206 000 сўм суд харажати ундирилсин. Олдиндан тўланган почта харажати тарафлар зиммасида қолдирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Мазкур қарордан норози томон Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) бериши мумкин. Раислик этувчи Н.Хўжақулов Судьялар Л.Абдуллаев Ҳ.Турсунов