← Назад
Решение #2853435 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 734 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ФК | 736 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1807-2501/5038-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чироқчи тумани
2025 йил 4 ноябрь
Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Латипов
раислигида, судья ёрдамчиси А.Чулиевнинг котиблигида, даъвогар вакили
Х.Хуррамова (ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Ххх” АТБ
манфаатида, жавобгар – “Ххх” хусусий корхонаси ва қўшимча жавобгар “Ххх”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни
суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар “Ххх” АТБ (бундан буён матнда – даъвогар деб
юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
“Ххх” хусусий корхонаси (бундан буён матнда - жавобгар деб юритилади) ва
қўшимча жавобгар “Ххх” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
– қўшимча жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 43.512.000 сўм кредит фоиз
қарздорлигини ундиришни ҳамда ундирувни гаров мулкларига қаратишни
сўраган.
“Ххх” АТБ вакили суд мажлиси муҳокамасида даъво талабини
ўзгартириш ҳақида ариза тақдим қилиб, унга кўра, даъвонинг 43.512.000 сўм
кредит фоиз қарздорлигини ундириш талабини жавобгар ҳисобидан 346.000
сўм кредит асосий қарз ва 43.166.000 сўм кредит фоиз қарздорлиги ҳамда
ундирувни гаров мулкига қаратиш деб ўзгартиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада
келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, тарафлар ўртасида 2021 йил
4 ноябрда 24-сонли кредит шартномаси тузилганлигини, шартномага асосан
кредит ажратганлигини, аммо жавобгар кредит тўлов графигини бузиб кредит
қарздорлигини тўламаётганлигини, муддати ўтган кредит асосий ва фоиз
қарздорлигини тўлаш бўйича юборган талабномалари жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилганлигини, шу сабабдан даъво аризаси киритганлигини,
суд кунига қадар ҳам жавобгар кредит қарздорлигини тўламаганлигини
билдириб, кредит қарздорлик ҳақида судга маълумотнома тақдим этиб,
даъвони қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар ва қўшимча жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида
тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда – ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан суд ишни уларнинг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, ишда иштирок этган даъвогарнинг тушунтиришларини тинглаб,
даъво аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга
1
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2021 йил 4 ноябрда 24-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, шартнома
шартларига кўра, даъвогар жавобгарга сутни қайта ишлаш ускуналари сотиб
олиш учун 24 фоиз устама тўлаш шарти билан 36 ой муддатга
1.500.000.000 сўм кредит ажратиши жавобгар эса белгиланган муддатда
кредит қарздорлигини тўлаш мажбуриятини олган.
Кредит шартномаси бўйича мажбуриятнинг бажарилишини таъминлаш
мақсадида 2021 йил 5 ноябрда нотариал тасдиқланган ипотека шартномасига
асосан қўшимча жавобгар “Ххх” масъулияти чекланган жамиятига тегишли
бўлган Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани, Чироқчи МФЙ, Мустақиллик
кўчасида
жойлашган
гаровга
қўйилаётган
қисми
литер-0001, ер майдони 1109.53 кв.м, умумий қурилиш майдони 1109.53 кв.м,
фойдали майдони 1119.95 кв.м ташкил қилувчи “Ресторан-Чойхона” биноси
ер участкасига бўлган ҳуқуқи билан бирга банкка гаровга қўйилган.
Даъвогар кредит шартномаси шартларини тўлиқ бажариб жавобгарга
кредит маблағларини тўлиқ ўтказиб берган. Лекин, жавобгар кредит ва унга
ҳисобланган фоизларни қайтариш графигини бузиб, кредитнинг асосий қарзи
ва фоизларини тўламасдан келган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, Палата даъвогарнинг манфаатида
судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Даъво таблари асослидир. Чунки:
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК)нинг 744-моддасига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк
ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг
учун фоизлар тўлаш мажбуриятини, қонунчиликка мувофиқ кредит
ташкилотлари бўлмаган тижорат ташкилотларининг кредитлашни амалга
оширишига йўл қўйилган ҳолларда кредит шартномаси тўғрисидаги қоидалар
бундай
тижорат
ташкилотлари
амалга
оширадиган
кредитлаш
муносабатларига нисбатан қўлланади. Агар ушбу қоидаларида бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг моҳиятидан
келиб чиқмаса, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан ушбу
қоидалари қўлланади.
ФКнинг 734-моддасига асосан агар қонунда ёки қарз шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки
фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва
тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. Фоизлар тўлаш тартиби ва
муддатлари қарз шартномаси билан белгиланади.
ФКнинг 735-моддасига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт.
2
ФКнинг 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз
шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган
бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган
муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини
тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга
ҳақлилиги қайд этилган.
ФКнинг 279-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун ундипувни қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобгап бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим
дапажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш
мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Кредит
шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида"ги 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сон қарорининг 23-бандига кўра,
ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг қарорида
гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи кўрсатилиши лозим.
Суд муҳокамаси давомида даъвогар вакили томонидан тақдим
этилган маълумотномага кўра, 2025 йил 3 ноябрь ҳолатига жавобгарнинг
346.000 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 43.198.000 сўм кредит фоиз
қарздорлиги мавжудлиги маълум қилинган.
Демак, суд кунига қадар жавобгар кредит фоиз қарздорлигини қисман
кўпайган.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар,
экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра,
иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
3
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг
1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим.
Баён этилганларга кўра суд, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 346.000 сўм муддати ўтган кредит
асосий қарзи, 43.512.000 сўм кредит фоиз қарзи, 41.200 сўм почта харажати
ундиришни, ундирувни гаровга қўйилган мулкга қаратишни, жавобгар
ҳисобидан республика бюджетига 870.240 сўм давлат божи ундиришни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 170, 176-180, 186-192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Ххх” хусусий корхонаси ҳисобидан даъвогар “Ххх” АТБ
фойдасига 346.000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 43.512.000 сўм
кредит фоиз қарзи, 41.200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ундирув 2021 йил 5 ноябрда нотариал тасдиқланган ипотека
шартномасига асосан қўшимча жавобгар “Ххх” масъулияти чекланган
жамиятига тегишли бўлган Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани, Чироқчи
МФЙ, Мустақиллик кўчасида жойлашган гаровга қўйилаётган қисми
литер-0001, ер майдони 1109.53 кв.м, умумий қурилиш майдони 1109.53 кв.м,
фойдали майдони 1119.95 кв.м ташкил қилувчи “Ресторан-Чойхона” биноси
ер участкасига бўлган ҳуқуқи биланга қаратилсин.
Жавобгар “Ххх” хусусий корхонаси ҳисобидан республика бюджетига
870.240 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш мумкин.
Судья
У.Латипов
4