Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2501/7529 Дата решения 04.11.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья MUQUMOVA ADOLAT AXMATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Тўхташева Нодира Зоировна Ответчик / Подсудимый
Source ID c1153998-3efd-4872-be69-1ac72d4423e2 Claim ID PDF Hash 8ff6145f5b7d031e... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 18
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 149-моддаси нинг 149 law
Ушбу Кодекснинг 153-моддаси Ушбу Кодекс 153 code_article
ФКнинг 153-моддаси ФКнинг 153 law
ФКнинг 154-моддаси ФКнинг 154 law
та бошлайди ФКнинг 159-моддаси та бошлайди ФК 159 law
онуннинг 39-моддаси онуннинг 39 law
ФКнинг 116-моддаси ФКнинг 116 law
Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддаси Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114 code_article
Ушбу Кодекснинг 126-моддаси Ушбу Кодекс 126 code_article
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
Ушбу Кодекснинг 72-моддаси Ушбу Кодекс 72 code_article
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ИПКнинг 176-моддаси ИПКнинг 176 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2501/7529-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья А.Қодиров Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Ҳ.Турсунов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 4 ноябрь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида раислик этувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари судьялар Л.Абдуллаев ва Ҳ.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Г.Азимованинг котиблигида Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 сентябрдаги ҳал қилув қарорига нисбатан даъвогар Тўхташева Нодира Зоировна томонидан берилган апелляция шикояти бўйича ишни даъвогар вакили Н.Намозов (ишончнома асосида), жавобгарлар “Асакабанк” акциядорлик жамияти вакили Ш.Қудратов (ишончнома асосида), “BES KEN ISUZI V OXOLDING” масъулияти чекланган жамияти вакили Ш.Бухаров (ишончнома асосида), “Q S Q D RYO P RNIK R QQIYO SERVIS” масъулияти чекланган жамияти раҳбари А.Рахмонов (шахсий маълумотнома асосида)лар иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар Тўхташева Нодира Зоировна жавобгарлар “BES KEN ISUZI V OXOLDING” масъулияти чекланган жамияти, “Q S Q D RYO P RNIK R QQIYO SERVIS” масъулияти чекланган жамияти ва “Асакабанк” акциядорлик жамияти Қарши филиалига нисбатан судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида тузилган Қарши шаҳар 3-сонли давлат нотариал идораси томонидан 2019 йил 18 апрелда 201900480001475-сонли реестр рақами билан рўйхатга олинган ипотека шартномасини ва Қарши шаҳар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус томонидан 2023 йил 22 майда 202301322001395-сонли реестр рақами билан қайд этилган 2019 йил 18 апрелдаги 201900480001475-сон билан рўйхатга олинган ипотека шартномасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги битимни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2025 йил 9 сентябрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан учинчи шахс сифатида Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва жавобгар сифатида “Асакабанк” акциядорлик жамияти жалб этилган. Суднинг 2025 йил 18 сентябрдаги ҳал қилув қарорига асосан даъво талаблари қисман қаноатлантирилган. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб даъвогар томонидан берилган апелляция шикоятида суд ҳужжатини бекор қилиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос сифатида иш муҳим ҳолатлар аниқланмаганлиги, далилларга нотўғри ҳуқуқий баҳо берилганлиги, моддий ва процессуал қонун нормалари 2 нотўғри қўлланилганлиги, даъво муддати ўтмаганлиги, ипотека шартномаси ғайриқонуний равишда расмийлаштирилганлиги ва розилик олинмаганлиги каби важлар кўрсатилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили шикоятида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб ва такрорлаб, ипотека шартномаси қонун ҳужжатларига зид равишда тузилганлигини, мулкни гаровга қўйишда 3 ойлик муддат билан розилик берилганлигини, аммо бунга эътибор қаратилмаганлигини, гаров мулклари асоссиз гаров таъминотига олинганлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок жавобгарлар “BES KEN ISUZI V OXOLDING” масъулияти чекланган жамияти вакили ва “Q S Q D RYO P RNIK R QQIYO SERVIS” масъулияти чекланган жамияти раҳбари шикоятни қўллаб-қувватлаб, қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар “Асакабанк” акциядорлик жамияти вакили шикоятнинг асоссиз эканлигини, суд даъвони қисман қаноатлантириш тўғрисида асосли қарор қабул қилганлигини, тарафлар ипотека шартномасини ўз хоҳиши билан имзолаганлигини, ҳақиқий эмас деб топишга асослар йўқлигини, даъво муддати ўтганлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақида ажрим нусхаси ишга жалб этилган учинчи шахсга юборилган бўлсада, суд муҳокамасида иштирок этмади. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 127, 274моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, шикоятда келтирилган важларни ишдаги далиллар ва қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни ҳамда суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, “BES KEN ISUZI V OXOLDING” масъулияти чекланган жамияти 2018 йил 9 мартдаги 1-сонли умумий йиғилиш баёнига ва таъсис шартномасига кўра Намозов Нарзулла Шарифовичнинг 50.0% ва Тухташева Нодира Заировнанинг 50.0% улушлари қўшилиб ташкил қилинган. 3 Ишда мавжуд бўлган 2013 йил 1 майда МЧЖ раҳбари Н.Номозов томонидан имзоланган 4-сонли буйруққа кўра 2013 йилни 1 майдан МЧЖ директори лавозимига Бахромов Санжар Жуманазарович тайинланган. “BES KEN ISUZI V OXOLDING” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиларининг (Н.Намозов ва Н.Тўхташева) 2019 йил 21 январдаги умумий йиғилиши 4-сонли мажлис баёнига кўра жавобгар “Q S Q D RYO P RNIK R QQIYO SERVIS” масъулияти чекланган жамияти томонидан замонавий иссиқхона ускуналарини сотиб олиш учун “Асакабанк” акциядорлик жамиятидан оладиган кредитни гаров таъминоти сифатида МЧЖга тегишли Қарши тумани Бешкент шаҳри “А.Навоий” МФЙ А.Темур кўчасида жойлашган “Маъмурий бино, устахона ва ёрдамчи бинолар”ни гаровга қўйиш ва гаров шартномасини имзолаш ҳамда гаров билан боғлиқ барча ҳужжатларни расмийлаштириш жамият раиси Н.Намозов зиммасига юклатилган. 2019 йил 15 апрелда тарафлар ўртасида кредит таъминоти учун гаровга қўйилаётган мулкнинг баҳосини келишиш далолатномаси тузилиб, далолатномага “BES KEN ISUZI V OXOLDING” масъулияти чекланган жамияти номидан Н.Намозов имзо қўйган. Аммо, 2019 йил 18 апрелдаги 201900480001475-реестр рақамли ипотека шартномасида “BES KEN ISUZI V OXOLDING” масъулияти чекланган жамияти номидан Бахромов Санжар Жуманазарович имзо қўйган. Шунингдек, 22.05.2023 йилдаги 202301322001395-реестр рақамли “Ипотека шартномасига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги битим билан 2019 йил 18 апрелдаги 201900480001475-реестр рақамли ипотека шартномасининг 1-банди ўзгартирилиб, кредит муддати 2033 йил 15 апрелгача узайтирилган. Даъвогар юқоридаги ипотека шартномаси ва “ипотека шартномасига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги битим қонун талабларига зид равишда тузилган деб ушбу даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан даъво талабининг Қарши шаҳар 3-сонли давлат нотариал идорасининг 18.04.2019 йилдаги 201900480001475-сонли реестр билан рўйхатдан ўтган ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш қисми бўйича даъво муддати ўтганлиги сабабли жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризасини қаноатлантириб, даъво талабининг ушбу қисмини қаноатлантиришга асослар йўқлиги тўғрисида қонуний тўхтамга келган деб ҳисоблайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб юритилади)нинг 149-моддасига кўра даъво муддати – шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўлган муддатдир, 150-моддасига асосан умумий даъво муддати – уч йилдир. Ушбу Кодекснинг 153-моддасига мувофиқ бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш талаби даъво муддатининг ўтганлигидан қатьи назар судда кўриб чиқиш учун қабул қилинади. ФКнинг 153-моддасига кўра даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланилади. Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво 4 муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади. ФКнинг 154-моддасига кўра эса даъво муддати шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлайди ФКнинг 159-моддасига асосан башарти, суд даъво муддатининг ўтказиб юборилганлиги сабабини узрли деб топса, бузилган ҳуқуқ ҳимоя қилиниши керак. Даъво муддатини ўтказиб юбориш сабаблари даъво муддатининг охирги олти ойида, бу муддат олти ойга тенг ёки олти ойдан кам бўлса, даъво муддатида юз берган бўлса, улар узрли деб ҳисобланиши мумкин. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 15 июндаги “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг 16-бандида даъвогар томонидан даъво муддати ўтказиб юборилганлиги сабабини узрли деб топиш ва уни тиклаш тўғрисида ариза берилган бўлса ҳамда суд даъво муддатининг ўтказиб юборилганлиги сабабини узрли деб топса, ўтказиб юборилган муддат тикланиши ва бузилган ҳуқуқ ҳимоя қилиниши мумкинлиги, ФКда қайси ҳолатлар (сабаблар) даъво муддатининг ўтказиб юборилганлигини узрли деб топиш учун асос бўлиши кўрсатилмаганлиги, шу муносабат билан судлар даъво муддатини ўтказиб юборилишининг сабабларини ушбу ҳолатларни тасдиқлаш учун тақдим этилган далиллар билан бирга ўрганишлари, уларни муҳокама қилиб, мазкур масала юзасидан ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фикрларини эшитиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериши лозимлиги, агар даъво муддатининг ўтказиб юборилганлигини узрли деб топиш ва ушбу муддатни тиклаш тўғрисида ариза берилган бўлса, ушбу аризани кўриб чиқиш натижаси ҳал қилув қарорида кўрсатилиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган. Ушбу Пленум Қарорининг 16.1-бандида судлар даъво муддати ўтказиб юборилишига сабаб бўлган ҳолат қанча муддат давом этганлигини аниқлашлари лозимлиги, даъво муддатининг ўтказиб юборилган муддати унинг ўтказиб юборилишига сабаб бўлган ҳолатнинг амал қилиш муддатига тенг бўлсагина, ушбу муддат тикланиши мумкинлиги,16.3-бандида даъво муддатини ўтказиб юбориш сабаблари даъво муддатининг охирги олти ойида, бу муддат олти ойга тенг ёки олти ойдан кам бўлса, даъво муддатида юз берган бўлса, улар узрли деб ҳисобланиши мумкинлиги, хусусан, даъво муддати икки ойга тенг бўлган талаблар бўйича даъво муддатининг ўтказиб юборилишининг сабабини узрли деб топиш учун бундай сабаб айнан даъво муддати, яъни икки ой ичида содир бўлган бўлиши лозимлиги, бундай сабаб икки ойлик муддат, яъни даъво муддати ўтганидан кейин юз берган бўлса, уни узрли деб топиш ва даъво муддатини тиклашга йўл қўйилмаслиги назарда тутилган. Мазкур қонун ҳужжатлари ва Пленум қарори тушунтиришларидан келиб чиқиб, биринчи инстанция суди моддий ва процессуал қонун ҳужжатларини тўғри қўллаган ҳолда асосли хулосага келган. Шунингдек, биринчи инстанция суди даъво талабининг Қарши шаҳар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг 22.05.2023 йилдаги 202301322001395-сонли реестр билан рўйхатдан 18.04.2019 йилдаги 201900480001475-реестрли ипотека шартномасига ўзгартиш ва қўшимчалар 5 киритиш тўғрисидаги битимни ҳақиқий эмас деб топиш талабини муҳокама қилиб, ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида асосли хулосага келган. Сабаби, “BES KEN ISUZI V OXOLDING” масъулияти чекланган жамияти таъсисчилариининг (Н.Шаропов ва Н.Тухташева) 2023 йил 8 майдаги умумий йиғилиши рақамсиз баёнига кўра жавобгар “Q S Q D RYO P RNIK R QQIYO SERVIS” масъулияти чекланган жамиятига АЖ “Асакабанк”дан замонавий иссиқхона ускуналари сотиб олиш учун ажратилган 5.000.000 АҚШ доллари миқдорида ажратилган кредит муддатини 14 йилга узайтиришга нотариал тартибда расмийлаштиршга розилик берилган ва ҳужжатларни тақдим этиш ва уларни нотариал тартибда расмийлаштириш жамият директори С.Бахромов зиммасига юклатилган. Аммо, 22.05.2023 йилдаги 202301322001395-сонли реестр билан рўйхатдан 18.04.2019 йилдаги 201900480001475-реестрли ипотека шартномасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги битимга С.Бахромов эмас, балки Ш.Шаропов томонидан имзо қўйилган. Бундан ташқари, мазкур битимда “BES KEN ISUZI V OXOLDING” масъулияти чекланган жамиятининг муҳри ҳам мавжуд эмас. “Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида”ги Қонуннинг 39-моддасига асосанда жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи (директор) жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан жамиятнинг уставида белгиланган муддатга сайланади. Жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи унинг иштирокчилари бўлмаганлар орасидан ҳам сайланиши мумкин. Жамият ва унинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини амалга оширувчи шахс ўртасидаги шартнома жамият номидан жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини амалга оширувчи шахс сайланган умумий йиғилишдаги раислик қилувчи шахс томонидан ёки жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг қарори билан ваколат берилган жамият иштирокчиси томонидан имзоланади. ФК 113-моддасига кўра битим ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай деб топилишидан қатъи назар, ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим). Низоли битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талабни ушбу Кодексда кўрсатилган шахслар қўйишлари мумкин. Ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўлланиш тўғрисидаги талабни ҳар қандай манфаатдор шахс қўйиши мумкин. Суд бундай оқибатларни ўз ташаббуси билан қўллашга ҳақли. ФКнинг 116-моддасига асосан қонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади. Ушбу Кодекснинг 126-моддасига мувофиқ агар шахснинг битим тузиш ваколатлари шартнома билан ёки юридик шахс ваколатлари унинг таъсис ҳужжатлари билан ишончномада, қонунда белгилаб қўйилганига нисбатан ёинки битим тузилаётган вазиятдан аниқ кўриниб турган деб ҳисобланиши 6 мумкин бўлган ваколатларига нисбатан чеклаб қўйилган бўлса ва битимни тузиш пайтида бундай шахс ёки орган ана шу чеклашлар доирасидан чиқиб кетган бўлсалар, битимдаги иккинчи тараф мазкур чеклашларни билган ёки олдиндан билиши лозим бўлганлиги исботланган ҳоллардагина битим чеклаш белгиланишидан манфаатдор бўлган шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Мазкур ҳолатда ипотека шартномасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги битим вакил қилинмаган шахс томонидан имзоланган. Шу сабабли судлов ҳайъати апелляция шикоятида келтирилган важларни асоссиз деб ҳисоблайди. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ушбу Кодекснинг 72-моддасига асосан қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас, ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради, ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим, 75-моддасига кўра иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар, шартномалар, маълумотномалар, амалий ёзишмалар ёзма далиллардир. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга апелляция, кассация ва тафтиш тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши лозимлиги қайд этилган. ИПКнинг 176-моддаси олтинчи қисмига асосан суднинг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. У суд мажлисида текширилган далилларгагина асосланган бўлиши мумкин. ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми 1-бандига мувофиқ апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриб чиқиш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. 7 Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни ҳамда олдиндан тўланган суд харажатларини даъвогар зиммасида юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддаларини, Фуқаролик кодексининг 113, 116, 126-моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 72, 74, 118, 176, 278, 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади: Даъвогар Тўхташева Нодира Зоировна томонидан берилган апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 сентябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Мазкур қарордан норози томон Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) бериши мумкин. Раислик этувчи М.Астанов Судьялар Л.Абдуллаев Ҳ.Турсунов