← Назад
Решение #2853446 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФК | 666 | — | law | |
| ФКнинг | 670 | — | law | |
| нинг | 46 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| ИПК | 74 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1901-2504/8368-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Термиз шаҳри
2025 йил 4 ноябр
Термиз туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.Ачилов раислигида,
С.Исмоиловнинг котиблигида, даъвогар вакили А.Курбошев (ишончнома
асосида), Сурхондарё вилоят автомобил йўллари бош бошқармаси вакили –
Б.Шукуров (ишончнома асосида) иштирокида, Термиз шаҳар прокурорининг
ёрдамчиси Р.Хусанов қатнашувида, даъвогар Термиз туман йўллардан
фойдаланиш корхонаси давлат муассасасининг жавобгар "Sur nd r
Suv
`мin ti" акциядорлик жамиятига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Термиз туман йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасаси
(бундан буён матнда - даъвогар) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
"Sur nd r Suv
`мin ti" акциядорлик жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар) 471362144 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга Сурхондарё вилоят автомобил йўллари бош
бошқармаси, Сурхондарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси,
Сурхондарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси
рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
қўмитасининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси жавобгар тарафдан
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахслар сифатида жалб этилган.
Жавобгар ва учинчи шахсларга суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида
белгиланган тартибда олдиндан хабар қилинган бўлса-да, ўз вакилининг
иштирокини таъминламади ҳамда сабабини судга маълум қилмади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128, 170-моддаларига асосан ишни
уларнинг иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этан даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб,
иш бажарарилганлигини, бажарилган ишлар бўйича бошқа ташкилотлардан
қарздор бўлиб қолганлигини, жавобгар билан пудрат шартномаси
тузилганлигини, шартномаларни ғазначиликда рўйхатга олиш лозим
бўлмаганлигини, шартномаларда кўрсатилган ишлар тўлиқ бажарилганлигини,
электрон шаклда ҳисобварақ фактуралар тасдиқланганлигини, солиштирма
далолатномалар тасдиқланганлигини, жавобгар томонидан тўловлар қисман
амалга оширилганлигини маълум қилиб, даъвони қўллаб-қувватлаб, суддан
даъвони қаноатлантиришни, жавобгардан бажарилган ишлар қийматини
ундиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Сурхондарё вилоят автомобил йўллари
бош бошқармаси вакили жавобгар билан тузилган шартномаларни
1
ғазначиликда рўйхатга олиш лозим бўлмаганлигини, шартномаларда
кўрсатилган ишлар тўлиқ бажарилганлигини, электрон шаклда ҳисобварақ
фактуралар
тасдиқланганлигини,
солиштирма
далолатномалар
тасдиқланганлигини, жавобгар томонидан тўловлар қисман амалга
оширилганлигини маълум қилиб, тушунтириш берди.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор вакили даъво талабини
қаноатлантириш ҳақида фикр билдирди.
Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишда
тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидагиларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Ишда мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, М41 автомобил йўлининг
бузилган бир қисмини таъмирлаш ва жавобгарнинг ички ҳудудидаги
майдонларни асфальтлаб таъмирлаш ишларини бажариш бўйича тарафлар
ўртасида 2025 йил 9 апрелда 222693619 сўмлик 20-сонли, 2025 йил 10 апрелда
414084348 сўмлик 21-сонли, 2025 йил 9 июнда 414084348 сўмлик 21-сонли,
2025 йил 19 августда 29600000 сўмлик 3585735-сонли пудрат шартномалари
электрон шаклда тузилган.
Ушбу шартномаларга асосан бажарилган ишлар бўйича жами 471382144
сўмлик электрон ҳисобварақ фактуралар тасдиқланган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида 2025 йил 10 октябрда солиштирма
далолатнома тузилган бўлиб, жавобгар қарздорликни тан олган.
Бироқ, жавобгар томонидан бажарилган ишлар учун 2025 йил 22 августда
29600000 сўм тўлов амалга оширилиб, қолган 441782144 сўм тўланмасдан
қолган.
Бундан ташқари, корпоратив буюртмачи томонидан давлат хариди
бўйича эълон берилмаган, давлат харидлари тартиби бўйича танлов (аукцион)
ўтказилмаган.
Жавобгар томонидан давлат харидлари бўйича танлов савдосини
ташкиллаштириш, савдо натижаларини расмийлаштириш, шартнома тузиш,
ишларни ва маҳсулотларни қабул қилиб олишнинг қонунчиликда белгиланган
тартибларига риоя қилинмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК
деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
ФКнинг 333-моддасига кўра қарздор айби бўлган тақдирдагина
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб бериши белгиланган.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасида мажбуриятларни
бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги белгиланган.
2
ФКнинг 666-моддасига асосан қурилиш пудрати шартномаси бўйича
пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан
муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини
олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб
бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 670-моддасига кўра пудратчи қурилиш ва у билан боғлиқ бўлган
ишларни ишнинг ҳажми, мазмуни ва уларга қўйиладиган бошқа талабларни
белгилайдиган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириши шарт.
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонун
(кейинги ўринларда- Қонун)нинг 46-моддасида давлат харидларини амалга
оширишнинг рақобатли бўлмаган усулларини қонунга хилоф равишда
танлашга, давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатга асосланган
усулларини четлаб ўтиш мақсадида давлат харидлари ҳажмини қисмларга
бўлиб ташлашга, молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги
тўғрисида тасдиқларга эга бўлмаган ёки ажратилган маблағлар ҳажмидан ортиқ
миқдордаги давлат харидларини амалга оширишга йўл қўйилмаслиги
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг “Иқтисодий
судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган
низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида”ги 306-сонли қарорини 2.3-бандида қурилиш пудрати шартномасида
муҳим шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги ва шунга кўра шартнома тузилмаган
деб ҳисобланиши, агар бундай ишларнинг бажарилганлиги ҳолати тақдим
этилган далиллар билан исботланса, бажарилган ишлар қийматини ундириш
тўғрисидаги талабни рад этишга асос бўлмаслиги ҳақида тушунтириш
берилган.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар,
экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар
ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
ИПК 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
ИПК 74-моддасига кўра агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга
тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
3
ИПКнинг 118-моддасини биринчи қисмида, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кўра
тарафлардан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ, базавий ҳисоблаш
миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи
ундирилиши белгиланган.
Юқоридагиларга асосан суд даъвогарнинг даъво аризасини қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогарга 441762144 сўм бажарилган ишлар
қиймати ва 41200 сўм почта харажатини ундиришни, жавобгардан республика
бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига
8835243 сўм давлат божи ундиришни, даъвонинг 29600000 сўм қисмни рад
этишни ва бу бўйича 592000 сўм давлат божини даъвогардан ундиришни лозим
топади.
Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 118, 176, 186-188, 190, 192моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Термиз туман йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасасига
"Sur nd r
Suv
`мin ti" акциядорлик жамиятидан 441762144 сўм
бажарилган ишлар қиймати ва 41200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
"Sur nd r
Suv
`мin ti" акциядорлик жамиятидан республика
бюджетига 8835243 сўм давлат божи ундирилсин.
Термиз туман йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасасидан
республика бюджетига 592000 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтиб қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ушбу ҳал қилув қарорининг белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма
нусхалари ишда иштирок этувчи тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят
(протест) беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест)
берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти (протест) беришлари
мумкин.
Судья
Ж.Ачилов
4