Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2503/8822 Дата решения 04.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья MUQUMOVA ADOLAT AXMATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID f91da286-4cc4-44c5-8b11-32edb550b3e0 Claim ID PDF Hash a73227a1360778c0... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 130-моддаси ИПК 130 law
онун 29-моддаси онун 29 law
ИПК 131-моддаси ИПК 131 law
онунининг 17-моддаси онуни 17 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
онуни 18-моддаси онуни 18 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2503/8822-сонли иш АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Қарши шаҳри 2025 йил 4 ноябрь Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Муқумова раислигида, судья ёрдамчиси М.Хушнаеванинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Хххх” МЧЖ манфаатида жавобгар “Хххх” МЧЖ қўшма корхонасига нисбатан жами 1 388 327 958,71 сўм қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни тарафлардан: даъвогар вакили: хххх (ишончнома асосида), жавобгар вакили: хххх (ишончнома асосида)лар иштирокида ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси даъвогар “Хххх” МЧЖ манфаатида Қарши туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Хххх” МЧЖ қўшма корхонасига нисбатан жами 1 388 327 958,71 сўм қарзни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувни тақдим қилиб, даъво талабларини кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувни инобатга олиб, даъво талабларини кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд, тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувни ҳамда ишдаги мавжуд хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади: Иш ҳужжатларига кўра, “Шуртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ ва “Хххх” МЧЖ ўртасида 2025 йил 06 мартда 262/018-сонли бино иншоотлар ёки уларнинг қисмларни ижарага бериш тўғрисида шартнома тузилган. Мазкур шартномага мувофиқ даъвогар «Хххх» МЧЖ ўзига тегишли кадастр рақами 18:15:50:01:03:0265 бўлган майдони 25.96 м.кв Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Батош МФЙ Бешкент йўли кўчаси 1/122-уйда жойлашган Қарши термопласт ишлаб чиқариш цехининг 1-бино ўлчами 84м*36м=3024 м.кв ва 2-бино ўлчами 42м*36м=1512 м.кв биноларини жавобгар “Хххх” МЧЖ кўшма корхонасига ҳар ойида ижара ҳақи тўлаш эвазига 10 ой муддатга ҳар ойида 233.903.080 сўм ижара ҳақини тўлаш шарти билан ижарага берган. Шартноманинг 5.1-банд мувофиқ, «Ижарага олувчи» шартномада кўрсатилган объектдан фойдаланганлиги учун «Ижарага берувчи»га калькуляцияга асосан бир ойлик ижара ҳақи 233.903.080 сўмни ҳар ойнинг 10- санасидан кечиктирмасдан ижара берувчининг ҳисоб рақамига пул ўтказиш мажбуриятини олган. Бироқ, 2025 йил 06 октябрь ҳолатига кўра ижарага олинган объектдан фойдаланилганлиги учун жавобгарнинг даъвогар олдидаги 1 388 327 958,71 сўм қарздорлиги вужудга келган. Бироқ, суд мажлисига қадар тарафлар вакиллари судга тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувни тақдим қилган. Тарафлар ўртасида тузилган 2025 йил 03 ноябрдаги Медиатив келишув битимида, тарафлар қуйидагилар ҳақида келишиб олдилар: даъво аризасида кўрсатилган 1 388 327 958,71 сўм қарзни 6 ой муддатда қуйидаги график асосида бўлиб тўлайди. № ойлар Тўланадиган сумма 1 30.11.2025 231 387 993 2 30.12.2025 231 387 993 3 30.01.2026 231 387 993 4 30.02.2026 231 387 993 5 30.03.2026 231 387 993 6 30.04.2026 231 387 993,71 жами 1 388 327 958,71 ИПК 130-моддасига кўра, суд тарафларнинг келишуви учун чоралар кўради, уларга иқтисодий суд ишларини юритишнинг барча босқичларида низони ҳал этишга кўмаклашади. “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)га кўра, медиация - келиб чиққан низони тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиши учун уларнинг ихтиёрий розилиги асосида медиатор кўмагида ҳал қилиш усули. Қонун 29-моддасининг биринчи қисмига кўра, медиация тартибтаомилини амалга ошириш натижалари бўйича тарафлар келиб чиққан низо, ёхуд мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган тақдирда, тарафлар ўртасида ёзма шаклда медиатив келишув тузилади. Тарафлар томонидан ўзаро келишувга кўра медиацияни амалга ошириш учун профессионал медиатор Д.Бердиев жалб этилган. ИПК 131-моддасининг биринчи-учинчи қисмларига мувофиқ, тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилиб, низони ҳал қилиш ўзаро келишиб олинган. “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига кўра, низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустасно. ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, иқтисодий суди даъвони кўрмасдан қолдиради. Суд, тақдим этилган медиатив келишув битимини ҳамда иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар ўртасида имзоланган медиатив келишуви қонун талаблари асосида расмийлаштирилганлиги ва унинг қонун талабларига зид эмаслигини эътиборга олган ҳолда, даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топади. “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддаси ҳамда “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 18-моддаси биринчи қисмининг 9-бандига кўра агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилиши белгиланган. Юқоридагиларга асосан суд, “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15, 16, 17, 29-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 131, 195-моддаларини қўллаб, ажрим қилди: тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги муносабати билан, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Хххх” МЧЖ манфаатида жавобгар “Хххх” МЧЖ қўшма корхонасига нисбатан жами 1 388 327 958,71 сўм қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Мазкур ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтириши) мумкин. Судья А.Муқумова