← Назад
Решение #2853486 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 238 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 74 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 301 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2501/6293-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья А.Арзиев
Кассация инстанцияси
судида маърузачи судья
Д.Рахимов
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 4 ноябрь
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
кассация инстанциясида раислик этувчи Д.Рахимов, ҳайъат аъзолари судьялар
М.Бозоров ва О.Қурбоновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Б.Холмуродовнинг котиблигида Ғузор туманлараро иқтисодий судининг
2025 йил 30 июлдаги ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар “SH Z D
RUST
H
K R BIZNES” хусусий корхонаси томонидан берилган
кассация шикояти бўйича ишни даъвогар вакиллари М.Садикова ва
Б.Тохтаходжаев (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари О.Хусанов (шахсий
маълумотнома
асосида)лар
иштирокида
вилоят
суди
биносида
видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар “ GR S
I ” масъулияти чекланган жамияти жавобгар
“SH Z D
RUST
H
K R BIZNES” хусусий корхонасидан
250.201.499,84 сўм қарз, 125.100.750 сўм пеня ва суд харажатини ундиришни
сўраган.
Суднинг 2025 йил 30 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари
қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
139.415.221 сўм қарз ундирилган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб жавобгар томонидан берилган
кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган.
Бунга асос сифатида суд томонидан иш учун муҳим ҳолатлар инобатга
олинмаганлиги, қарздорлик нақд пул кўринишида берилганлиги ҳолати
ўрганилмаганлигини, далилларга нотўғри ҳуқуқий баҳо берилганлиги, моддий
ва процессуал қонун ҳужжатлари нотўғри қўлланилганлиги каби важлар
кўрсатилган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари шикоятда келтирилган
важларни қўллаб-қувватлаб, суд қонун ҳужжатларини нотўғри қўллаганлигини,
жавобгарни қарзи мавжуд эмаслигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари шикоятда қайд этилган
важларга қарши эътирозлар билдириб, унинг асоссиз эканлигини,
жавобгарнинг қарзи мавжудлигини билдириб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз,
шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Судлов ҳайъати тарафларнинг тушунтиришларини эшитиб, кассация
шикоятида келтирилган важларни ишдаги далиллар ва қонун ҳужжатлари
2
асосида ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида
олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий
маконнинг асосини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан
кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2024 йил 16 апрелда 136-сонли
шартнома тузилган. Шартномага кўра даъвогар жавобгарга шартномада
кўрсатилган маҳсулотларни етказиб бериш мажбуриятини, жавобгар эса
маҳсулот ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Тарафлар ўртасида тузилган счёт-фактураларга кўра, жами 297.201.494,24
сўмлик маҳсулотлар етказиб берилганлиги жавобгар томонидан тасдиқланган.
Шундан даъвогар жавобгар томонидан 47.000.000 сўм тўланганлигини тан
олиб, қолган 250.201.499,48 сўм ундиришни сўраган.
Даъвогар жавобгарга юзага келган қарзни тўлаш ҳақида 2025 йил
27 февралда талабнома билан мурожаат қилган, бироқ талабнома оқибатсиз
қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб даъвогар даъво аризаси билан Ғузор
туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилган
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб
юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият фуқаролик ҳуқуқий
муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан
ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак, 237-моддасига асосан
мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома
шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
ФКнинг 238-моддасига мувофиқ мажбурият келишилган ва тарафлар
учун мақбул усулда бажарилиши шарт.
Биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво аризасини муҳокама қилиб,
уни қисман қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган.
3
Биринчи инстанция суди муҳокамасида аниқланишича, даъвогар жавобгар
томонидан тўланган 110.786.278,40 сўмни 30.04.2025 йилда ҳисобга
олганлигини тасдиқлаб, солиштирма далолатномаси тақдим этган.
Жавобгар томонидан амалга оширилган 110.786.278,40 сўмлик тўлов,
тўлов топшириқномасида 2023 йилги шартномага асосан тўланганлиги қайд
этилган бўлиб, ушбу тўлов даъвогар томонидан 2024 йилда тузилган 136-сонли
шартнома бўйича қабул қилинган.
Жавобгар вакили тўлов ҳужжатларини тақдим этилган бўлиб, унга кўра
даъвогарга тўловларни тўлиқ амалга оширганлиги ва 132.472.000 сўм нақд
пулларни берганлигини, бу пулларни даъвогарнинг Боходир исмли ходими
қабул қилганлиги телеграм каналидан олинган ёзишмалар билан асослаши
мумкинлиги ҳақидаги важларини келтирган.
Аммо, суд қуйидаги асосларга кўра жавобгарнинг келтирган важлари
билан келишмайди.
Яъни, даъвогар даъво аризасида 2024 йил 16 апрелдаги 136-сонли
шартнома бўйича қарздорликни ундиришни сўраган бўлиб, даъво аризага ушбу
шартнома асос қилиб келтирилган ва жавобгар томонидан тақдим этилган
тўловлар 2023 йил 11 сентябрдаги 236-сонли шартнома бўйича тўланган бўлиб,
2024 йилдаги 136-сонли шартнома бўйича тўловлар амалга оширилмаган ёки
даъвогар томонидан ҳисобга олинмаган.
Шунингдек, 132.472.000 сўм пул маблағлари даъвогарга нақд пул шаклида
берилганлиги ҳужжатлар асосида исботлаб берилмади.
Шу боис, биринчи инстанция суди жавобгар томонидан тўланган
47.000.000 сўм ва 110.786.278,40 сўм тўловлар 2024 йил 16 апрелдаги 136-сонли
шартнома бўйича тарафлар ҳисобга олинганлиги сабабли қолган 139.415.221
сўм қарзни ундириш ҳақида асосли хулосага келган.
Шунингдек, даъвогар жавобгардан Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий
базаси
тўғрисида”ги Қонунга асосан 125.100.750 сўм пеня ундиришни сўраган.
Аммо, шартномада тарафлар даъвогарнинг жавобгарлигини 8.1-бандда
келишилган бўлиб, жавобгарнинг жавобгарлиги келишилмаган.
Шунингдек, даъво аризасида ундириш сўралган пенянинг ҳисоб-китоби
берилмаган ҳамда пенянинг ҳисобланиши исботлаб берилмади ҳамда тўланган
қарзнинг 110.786.278,40 сўм қисми бўйича пеня ҳисобланиши асоссиздир.
Шу сабабли биринчи инстанция суди, даъво аризасида ундирилиши
сўралган пеняни қаноатлантириш рад этиш ҳақида тўғри хулосага келган.
Жавобгарнинг апелляция шикоятида қарздорлик нақд пул кўринишида
қопланганлиги ҳақидаги важлар келтирилган.
Бироқ, ишдаги мавжуд ҳужжатларда 132.472.000 сўм пул маблағлари
даъвогарга нақд пул шаклида берилганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд
эмас.
Шунингдек, ишдаги мавжуд ҳужжатларга кўра, Қарши туман ИИБ
ҳузуридаги ТБ суриштирувчиси катта лейтинант К.Ф.Умарова томонидан 2025
йил 8 сентябрда жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул
қилинган.
4
Унда, суднинг хабарномасига кўра “Шахзода Рустам хамкор бизнес” ХК
номидан кирим қилинган 132.472.000 сўм пуллар аввалги қарз ҳисобидан
олинганлиги, “Агро саммикс” талаб қилиб келаётган қарздорлик парранда
озуқаси витамини учун келиб чиққан қарздорлик эканлиги аниқланганлиги,
ушбу ҳолат “Агро саммикс” томонидан илова қилинган юк хатлари, телеграм
ёзишмалари, запислар орқали тасдиғини топганлиги қайд этилган.
Шунга кўра, тергов органи “Агро саммикс” МЧЖнинг ҳаракатларида
жиноят аломатлари мавжуд эмас деб ҳисоблаб, жиноят иши қўзғатишни рад
этишни лозим топган.
Мазкур ҳолатлар ва далиллар кассация шикоятида келтирилган
важларнинг асоссиз эканлигини тасдиқлайди.
ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар,
экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт.
Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
ИПКнинг 301-моддаси биринчи қисми 1-бандига кўра кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриб чиқиш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга асосан иқтисодий судларга
апелляция, кассация ва тафтиш тартибида берилган шикоятлардан биринчи
инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган
ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши лозимлиги қайд
этилган.
Юқоридагиларга
кўра,
судлов
ҳайъати
кассация
шикоятини
қаноатлантиришни рад этиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгар томонидан кассация шикояти учун
олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатини инобатга олиб, ўзининг
зиммасида қолдиришни, жавобгардан Республика бюджетига ишни кассация
инстанцияси кўриш билан боғлиқ 1.179.435,5 сўм давлат божи ундиришни ва
5
ишни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ Ўзбекистон
Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103.000 сўм суд харажати
ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 15, 55-моддаларини,
Фуқаролик кодексининг 234, 236-моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал
кодексининг 66, 68, 74, 118, 301-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор қилади:
Ғузор туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 30 июлдаги ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз, жавобгар “SH Z D RUST
H
K R BIZNES”
хусусий корхонасининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар томонидан тўланган 41.200 сўм почта харажатлари инобатга
олиниб, ўзининг зиммасида қолдирилсин.
Жавобгар “SH Z D
RUST
H
K R BIZNES” хусусий
корхонаси ҳисобидан:
Республика бюджетига ишни кассация инстанциясида кўриш билан боғлиқ
1.179.435,5 сўм давлат божи;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига
103.000 сўм суд харажати ундирилсин.
Қарор юзасидан ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Мазкур қарордан норози томон Ғузор туманлараро иқтисодий суди
орқали Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
тафтиш тартибида шикоят (протест) бериши мумкин.
Раислик этувчи
Д.Рахимов
Судьялар
М.Бозоров
О.Қурбонов