← Назад
Решение #2853495 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 73 | — | code_article | |
| ФКнинг | 114 | — | law | |
| ФКнинг | 127 | — | law | |
| ра ФК | 113 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 72 | — | code_article | |
| лса ИПК | 154 | — | law | |
| ланса ИПК | 45 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2504/7972-сонли иқтисодий иш судья О.Асатов Ўзбекистон
Республикаси номидан Ҳал қилув қарори Жиззах шаҳри 2025 йил 4 ноябрь
Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, даъвогар «**********»
масъулияти чекланган жамиятининг, жавобгарлар «**********» МЧЖ ва
«**********» АТБ ва “**********” АТБ Жиззах минтақавий филиалига
нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни, Жиззах туманлараро иқтисодий
судининг биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида, даъвогарнинг вакили
тугатиш бошқарувчиси *******, жавобгар «**********» МЧЖнинг вакили
********** иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,– А Н И Қ Л А Д И:
Жиззах вилоят солиқ бошқармасининг аризасига асосан Дўстлик туманлараро
иқтисодий судининг 4-1304-2302/2840-сонли иш бўйича 2023 йил 28
августдаги ҳал қилув қарори билан «**********» масъулияти чекланган
жамияти (матнда кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) банкрот деб
топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган хамда тугатиш
бошқарувчиси этиб, К.Мамадиёров тайинланган. Тугатиш жараёнида
даъвогарнинг фаолияти таҳлил этилганда, даъвогар банкрот деб топилишидан
олдин ўз эгалигида бўлган мол-мулкларни бегонлаштирганлиги ҳолатлари
аниқланган ва даъвогар ва «**********» МЧЖ (матнда кейинги ўринларда
қўшимча жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 6 сентябр куни тузилган
кўчмас мулкни олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраб,
судга даъво аризасини киритган. Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг
2024 йил 20 декабрдаги 4-1304-2401/7461-сонли иш бўйича қабул қилган ҳал
қилув қарори билан даъвогар ва қўшимча жавобгар ўртасида 2021 йил 6
сентябрда тузилган “кўчмас мулкни олди сотди” шартномаси ҳақиқий эмас
деб топилган. Қўшимча жавобгар мазкур олди-сотди шартномасига асосан
эгалигига ўтган Дўстлик тумани, Бунёдкор ҚФЙда жойлашган “ЦРМ
мажмуаси”ни 1 163 000 000 сўм кредит олиш мақсадида 2022 йил 25 июн куни
«**********» АТБ (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)га 655-сонли
гаров шартномасига асосан гаровга тақдим этган. Дўстлик туманлараро
иқтисодий судининг 2024 йил 20 декабрдаги 4-1304-2401/7461-сонли иш
бўйича қабул қилган ҳал қилув қарори билан даъвогар ва қўшимча жавобгар
ўртасида 2021 йил 6 сентябрда тузилган кўчмас мулкни олди-сотди
шартномаси ҳақиқий эмас деб топилганлиги сабабли, жавобгар ва қўшимча
жавобгар ўртасида 2022 йил 25 июнда тузилган 655-сонли гаров
шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси
Конституциясининг 55-моддаси 3-қисмига кўра ҳар ким бузилган ҳуқуқ ва
эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда
ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи
кафолатланади. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган жавобгардан суд мажлисига вакил келмади. Ўзбекистон
Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи
қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Ушбу холатда суд, тақдим этилган
ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини беришини инобатга
олиб, жавобгар вакилининг иштирокисиз ишни кўришни мумкин деб
ҳисоблайди. Суд мажлисида қатнашган даъвогарнинг вакили даъво
аризасидаги важларни таъкидлаб, Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг
тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 6 сентябрдаги олди-сотди шартномасини
ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги хал қилув қарори Жиззах вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясида хам ўз
кучида қолдирилганлигини таъкидлаб, даъво аризасини қаноатлантиришни
сўради. Суд мажлисида қатнашган қўшимча жавобгарнинг вакили даъво
аризасидаги ҳолатлар бўйича унинг айби йўқлигини маълум қилиб, даъво
аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд ишдаги мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб, тарафлар вакилларининг иш бўйича берган
тушунтиришларини тинглаб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга
кўра даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан
аниқланишича Жиззах вилоят солиқ бошқармасининг аризасига асосан
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 4-1304-2302/2840-сонли иш бўйича
2023 йил 28 августда қабул қилган ҳал қилув қарори билан даъвогар банкрот
деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш таомили бошланган хамда
тугатиш бошқарувчиси этиб, К.Мамадиёров тайинланган. Тугатиш жараёнида
тугатиш бошқарувчиси томонидан даъвогарнинг молиявий фаолияти таҳлил
қилинганда, даъвогар банкрот деб топилишидан олдин ўз эгалигида бўлган
Дўстлик тумани, Бунёдкор ҚФЙ худудида жойлашган “ЦРМ мажмуаси”
(матнда
кейинги
ўринларда
кўчмас
мулк
деб
юритилади)ни
бегоналаштирганлиги ҳолати аниқланган ва даъвогар ва қўшимча жавобгар
ўртасида 2021 йил 6 сентябр куни тузилган ушбу кўчмас мулкни олди-сотди
шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраб, судга даъво аризасини
киритган. Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 20 декабрдаги
4-1304-2401/7461-сонли иш бўйича қабул қилган ҳал қилув қарори билан
даъвогар ва қўшимча жавобгар ўртасида 2021 йил 6 сентябрда тузилган
“кўчмас мулкни олди сотди” шартномаси ҳақиқий эмас деб топилган.
Қўшимча жавобгар мазкур олди-сотди шартномасига асосан эгалигига ўтган
Дўстлик тумани, Бунёдкор ҚФЙда жойлашган “ЦРМ мажмуаси”ни 1 163 000
000 сўм кредит олиш мақсадида 2022 йил 25 июн куни жавобгарга 655-сонли
гаров шартномасига асосан гаровга тақдим этган. Кейинчалик, жавобгар
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 4-1304-2401/7461-сонли иш бўйича
қабул қиилган 2024 йил 20 декабрдаги ҳал қилув қарорини янги очилган
ҳолатлар бўйича бекор қилишни сўраган. Суднинг 2025 йил 28 августдаги
ажрими билан жавобгарнинг ишни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш
тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш рад этилган. Шундан сўнг,
жавобгарнинг кассация шикяти асосида мазкур иш Жиззах вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясида қайта кўриб
чиқилган ва суднинг 2025 йил 20 октябрдаги қарори билан жавобгарнинг
кассация шикояти қаноатлантирилмасдан, Дўстлик туманлараро иқтисодий
судининг 2024 йил 20 декабрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
2 Ўзбекистон Республикасми Иқтисодий процессуал кодексининг 73-моддаси
2-қисмига кўра иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга
кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар
иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганда янгидан исбот қилинмайди.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (матнда кейинги
ўринларда ФК-деб юритилади)114-моддаси биринчи қисмига кўра, ҳақиқий
бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ оқибатлардан ташқари
бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб
ҳақиқий эмасдир. Демак, даъвогар ва қўшимча жавобгар ўртасида 2021 йил 6
сентябрда тузилган “кўчмас мулкни” олди-сотди шартномаси суднинг 2024
йил 20 декабрдаги ҳал қилув қарори билан ҳақиқий эмас деб топилганлиги
боис, қўшимча жавобгар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 25 июнда ушбу
кўчмас мулкни гаровга қўйиш шартномаси ҳам ҳақиқий эмас ҳисобланади.
Зеро, даъвогар ва қўшимча жавобгар ўртасида 2021 йил 6 сентябрда тузилган
“кўчмас мулкни” олди-сотди шартномаси тузилган пайтдан бошлаб ҳақиқий
эмас деб ҳисобланиши сабабли, гаров шартномаси тузилган 2022 йил 25 июнда
ушбу кўчмас мулк қўшимча жавобгарга мулк ҳуқуқи асосида унга тегишли
бўлмаган деб ҳисобланади. ФКнинг 114-моддасига кўра, ҳақиқий бўлмаган
битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари
бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб
ҳақиқий эмасдир. Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири
бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган
нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш,
бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб
бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа
оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан
тўлаши шарт. ФКнинг 127-моддасига биноан ҳақиқий эмас деб топилган
битим у тузилган пайтдан бошлаб ҳақиқий эмас ҳисобланади. Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги
«Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида»ги 269-сонли Қарори 6-бандига кўра ФК 113-моддаси
1-қисмига мувофиқ, битим ФКда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд
ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли ёки бундай деб топилишидан қатъи
назар, у ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаганлиги сабабли ҳақиқий эмас деб
ҳисобланади. Қайд этилганларга мувофиқ, даъвонинг тарафлар ўртасида 2022
йил 25 июндаги гаров шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш талаби асосли
ва у қаноатлантирилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ
муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа
далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Суд, даъво талабининг
“**********” АТБ Жиззах минтақавий филиалига нисбатан қисми бўйича иш
юритишни тугатишни лозим топди. Чунки, ИПКнинг 25 моддаси 1-бандига
кўра, иқтисодиёт сохасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил
этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка
тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган
фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда
тарафлар бўлган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа
ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар иқтисодий
судларга тааллуқлидир. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2019 йил 24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий
процессуал қонун нормаларини 3 қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги
13-сонли қарорининг 10-банди тўртинчи хатбошисига кўра, даъво юридик
шахснинг ўзига эмас, балки унинг алохида бўлинмасига нисбатан тақдим
этилган бўлса ИПКнинг 154-моддасининг 1-бандига асосан даъво аризасини
қабул қилиш рад этилади. Агар бу ҳолат даъво аризаси иш юритишга қабул
қилинганидан кейин аниқланса ИПКнинг 45-моддасига мувофиқ юридик
шахснинг ўзини ишда иштирок этишга жалб қилиш масаласи ҳал этилиши
лозим. Шу боис, “**********” АТБ Жиззах минтақавий филиалига нисбатан
иш юритиш тугатилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги «Иқтисодий судлар томонидан
битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 269сонли Қарорининг 29-банди 3-хатбошисига кўра агар даъвогар томонидан
битимни ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисида талаб қўйилса,
давлат божи ушбу талаб мулкий характерга эгалигидан келиб чиққан холда
тўланиши тўғрисида тушунтириш берилган. Қайд этилганларга мувофиқ, суд
даъво талабини қаноатлантиришни, олдиндан тўланган 37 500 сўм почта
харажатини қўшимча жавобгардан даъвогарнинг фойдасига ундиришни,
қўшимча жавобгардан Республика бюджетига 3 750 000 сўм давлат божи
ундиришни лозим топди. Юқорида баён этилганларга кўра, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 25, 26, 68, 72, 73, 118,176179,186-моддаларига амал қилиб, суд,– Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво
аризасининг “**********” АТБ Жиззах минтақавий филиалига нисбатан
қисми бўйича иш юритиш тугатилсин. Даъво талаби қаноатлантирилсин.
«**********» АТБ Жиззах минтақавий филиали “Ипотекага олувчи”,
«**********» МЧЖ “Қарз олувчи, ипотекага қуювчи” ўртасида 2022 йил 25
июнда тузилган 655-рақам билан қайд этилган гаров шартномаси ҳақиқий
эмас деб топилсин. «**********» МЧЖдан «**********» масъулияти
чекланган жамияти фойдасига 37 500 сўм почта харажати ундирилсин.
«**********» МЧЖдан Республика бюджетига 3 750 000 сўм давлат божи
ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Судья
О.С.Асатов 4