Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2503/7166 Дата решения 04.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья XUJANAZAROV AKMALJON RAXIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение RN SOY P T G` LL KL STERI Ответчик / Подсудимый GRO ELEG ND KL STER
Source ID 136bc830-a4be-4bc9-a2cf-b96a85ddcae9 Claim ID PDF Hash 566bb6e5c00d0244... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 68-моддаси нинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1304-2503/7166-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри 2025 йил 4 ноябрь Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Хужаназаровнинг раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар “ RN SOY P T G` LL KL STERI” масъулияти чекланган жамияти тугатиш суд бошқарувчисининг жавобгар “ GRO ELEG ND KL STER” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 50.700.385,01 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Х.Муродов (ишончнома асосида), жавобгар вакили С.Абдулабизов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар “ RN SOY P T G` LL KL STERI” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “ GRO ELEG ND KL STER” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 50.700.385,01 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, жавобгар “ GRO ELEG ND KL STER” масъулияти чекланган жамияти томонидан юзага келган қарздорлик бугунги кунга қадар тўланмаганлигини билдириб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили қарздорлик анча йиллар олдин нақд пул шаклида қопланганлигини билдириб, ишни қонуний кўриб чиқишни сўради. Суд, даъвогар ва жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган далилларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларни баҳолаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК деб юритилади) 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФК 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда ИПК деб юритилади)нинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар жавобгарга ҳисоб-варақ фактураларга асосан қиймати 50.700.385,01 сўмлик хизматлар кўрсатилиб ва маҳсулотлар етказиб берилган бўлсада, бугунги кунга қадар тўловлар амалга оширилмаган. Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги №203-сонли қарорида агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. Ушбу ҳолатда суд, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 50.700.385,01 сўм қарздорлик ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топди. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим деб топди. Бинобарин, ИПКнинг 118, 128, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб суд қарор қилди: Даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар “ GRO ELEG ND KL STER” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “ RN SOY P T G` LL KL STERI” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 50.700.385,01 сўм қарздорлик ва 41.200 сўм почта харажати; - Республика бюжетига 1.014.007,70 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди орқали Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят, прокурор эса протест беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда Дўстлик туманлараро иқтисодий суди орқали Жиззах вилоят судига кассация тартибида шикоят, прокурор эса протест беришлари мумкин. Судья А.Хужаназаров